Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Инсон ҳаётининг гултожи - соғлиқ. Аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, фуқароларнинг тиббиёт соҳасига оид муаммоларини ҳал этиш мақсадида сайёр қабуллар ташкил этилмоқда.

Хусусан, бугун Ангрен шаҳар 2-Оилавий поликлиникада Тошкент вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси бршлиғи Улуғбек Абдуғаниевнинг фуқаролар мурожаатлари бўйича сайёр қабули бўлиб ўтди.

Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов, Оилавий поликлиникалар бош шифокорлари ва тор мутахассислар иштирокида сайёр қабул бўлди.

Қабулга келган 30 нафар фуқаронинг мурожаати тингланиб, уларни қийнаб келаётган муаммолари муҳокама этилди

Айрим мурожаатлардаги муаммолар шу ернинг ўзида, яъни, вилоят ва республика даражасида кўрилди ва курилди ижобий ҳал қилинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
ОБОД ВА ХАВФСИЗ МАҲАЛЛА ТАМОЙИЛИ ТАТБИҚ ЭТИЛМОҚДА

Ангрен шаҳрида  жиноятчилик ва хуқуқбузарликларнинг  барвақт олдини олиш ҳамда унга қарши курашишнинг самарадорлигини оширишда ҳамкорликлар янада мустаҳкамланди.

Бугун бўлиб ўтган семинарларда шаҳарда мавжуд 46 та маҳаллада янгича тизимда ишлашнинг муҳим омиллари шаҳар ҳокими  ва секторлар раҳбарлари томонидан батафсил тушунтирилди.

Хусусан, худди шундай семинар Ангрен шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов бошчилигида "Оппартак", "Янги боғи сурҳ" маҳаллаларида бўлди.

Унда маҳалла бешталиги томонидан "Ижтимоий профилактика" тадбирларини ўтказиш бўйича қўшма қарор ва тасдиқланган режанинг мақсади ва моҳиятига эътибор қаратилди.

Бугунги санадан бошлаб  4 та сектор таркибида бўлган 46 та маҳаллада "Ижтимоий профилактика" тадбирлари ўтказилиши йўлга қўйилди.

Шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов аҳоли осойишталигини таъминлаш, жиноятнинг ҳар қандай турини жиловлаш юзасидан зарур тавсиялар берди.

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube