Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов раислигида бўлиб ўтган галдаги йиғилиш муҳокамаси шаҳарда 2023-2024 йиллар куз-қиш мавсумни беталофат ўтказиш чора-тадбирлари ва унга пухта тайёргарлик кўришнинг муҳим омилларини тушунтиришга бағишланди.

Кун тартибидаги масала юзасидан ва жорий йилнинг август ойи ҳолатига шаҳарда мавсумига тайёргарлик ҳолати, ижтимоий соҳалар объектлари ва кўп қаватли уйларда амалга оширилаётган ишлар ҳамда айрим аҳоли хонадонлрини кўмир ёқилғиси билан таъминлаш бўйича масалалари таҳлил қилинди.

Йиғилишда бошқарув сервис компаниялари томонидан кўп қаватли уйларнинг том, ертўла ва кириш йўлакларида амалга оширган ишлари ва йўл қўйган камчиликлари, бажарилмай пайсалга солинаётган ҳолатлари шаҳар раҳбари томонидан кескин танқид қилинди.

Муҳокама қилинган барча масалалар юзасидан аниқ вазифалар белгиланди ва назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Бугун Ангрен  шаҳар ҳокимлиги, шаҳар Прокуратураси, ИИБ ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар томонидан  "Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни " тадбири ўтказилди.

Тадбирлар  давомида Ангрен шаҳар ҳркими Алишер Райимов  бошчилигида барча секторлар раҳбарлари маҳаллалар кесимида  тарғибот олиб бордилар.

Шаҳар ҳокимм Алишер Райимов "Истиқбол" маҳалласида бўлди ва унда маҳалла бешталиги ва  фаоллари иштирокида ҳудудда содир этилган 3 та жиноятни муҳокама қилдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Forwarded from Gulshoda_Sh
"Истиқбол" маҳалласида бўлиб ўтган тадбирда  содир этилган 3 та жиноят муҳокама қилинди.

Унда ҳудуддаги мавжуд кафеларнинг бирида икки фуқаро ҳеч бир сабабсиз жамиятда юриш-туриш қоидаларини менсимасдан  ўзаро жанжаллашиб тан жароҳати етказиш ҳолати қайд этилган ва ҳодиса бўйича жиноят иши қўзғатилган. Бундан ташқари, фуқаро ўзи хонадонида фоҳишахона очганлиги аниқланган ва уй  эгасига нисбатан тегишли тартибда қонун доирасида чора кўриш учун жиноят иши қўзғатилган.  Шунингдек , фуқаро кредит олишда ҳужжатларни сохталаштиради ва ўзганинг номидан кредит маблағлари олган.  Ўзганинг имзосини қалбакилаштириб, Ф А.нинг номига кредит маблағини ажратилишида фойдаланган. Ушбу жиноятларнинг келиб чиқиш сабаблари ва олдини олиш омиллари кенг жамоатчилик ўртасида муҳокама қилинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Таъкидланганидек, жиноятнинг катта кичиги бўлмайди. Қонун устувор - жазо муқаррар.
"Истиқбол" маҳалласида   содир этилган мудҳиш  жиноят ҳар қандай кишининг қалбини ларзага солди.

Падаркуш   ҳақида китобда ўқиганмиз, ойнаи жаҳон орқали фильмаларда кўрганмиз

Минг афсуски, тинч, дориломон кунларда  ўз онасини қасддан пичоқлаб, ҳаётига зомин бўлган фарзанд ҳақида  эшитишнинг ўзи даҳшат.

"Истиқбол" маҳалласида ўз онасининг қотилига айланган шахснинг қилган қилмиши кенг жамоатчилик томонидан муҳокама қилинди.

Она  -  аслида фарзанди учун жонини фидо қиладиган зот. Афсуски, қайд  этилган жиноят оқибатида муқаддам судланган ўғил ўз онасининг қотилига айланди. Оилада фарзанд тарбияси келгусида  ота-онанинг тақдирини белгилайди. Жамиятимизга ёт иллат саналган бу каби жирканч ҳолатини барвақт жиловлаш мумкин эди. Қачонки, кенг жамоатчилик ўртасида ўзаро ҳамкорлик мустаҳкам бўлса, ён-атрофга эътибор бўлиб, бефарқликка барҳам берилса, жамиятда соғлом муҳит яралади.
Бугун Ангрен шаҳар ҳокими, 1-сектор раҳбари Алишер Райимов  бошчилигизда сектор кесимида маҳаллаларда "Хуқуқбузарликлар профилактикаси куни " тадбирлари  ўтказилди.

"Ёшлик" маҳалла фуқаролар йиғинида шаҳар ҳокимининг ўринбосари Салим Анарбоев, ИИБ,  маҳалла ходимлари ҳамда фуқаролар иштирокида жиноят муҳокамасига бағишланган профилактика тадбири ўтказилди.

Унда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов маҳалла бешталиги ва фаоллари мштирокида содир этилган жиноятларнинг сабаб ва омиллари, хуқуқбузарлик содир этганга кўриладиган жазо чоралари ва наиижада оила муҳитининг бузилиши, фарзанд тарбиясига салбий таъсири ва бир қатор жиноий ҳолатлар хусусида сўз юритилди.

"Ёшлик" маҳалласида яшовчи У.Х. исми-шарифли шахс ўзаро келишмовчилик натижасида қўшнисининг соғлиғини қисқа муддатга олиб келувчи  тан жароҳати етказиши натижасида жиноят иши қўзғатилган.

Бу каби жиноятни барвақт жиловлаш мумкин эди. Жамоатчилик аралашуви ва маҳалла фаоллари томонидан бу каби ҳолатларнинг олдини олиш лозим.