Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
O’zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasinig 2023-yil 21-iyuldagi 459-F sonli farmoyishi va qurilish va uy-joy kommunal xizmat ko’rsatish vazirligining 2023-yil 28-iyuldagi 198-sonli qarori ijrosini ta’minlash maqsadida korxona obyektlarini (qozonxonalar, nasos stansiyalar) joriy ta’mirlash va obodonlashtirish ishlari ‘Obodonlashtirish oyi” yo’nalishlariga muvofiq amalga oshirilmoqda. 2023-yil 21-avgust kuni "ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK ishchi xodimlari tomonidan "Bo'linish shahobchasi" Nasos stansiyasida obodonlashtirish ishlari olib borildi.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 20 maydagi PQ-5118-son qarori asosida 2023-yil 21-avgust kuni "MANO NOVO PROJECT" MCHJ pudratchi tashkiloti tomonidan Angren shahri 5/5 dahasi Bunyodkor va Amir Temur chorrahasi hududida o`tgan "Angren issiqlik energiyasi" ga tegishli magistral issiqlik tarmoqlari quvurlarini demontaj qilish maqsadida lotoklarni tozalash ishlari hamda d-426 mm o'lchamli yangi quvurlarni 316 m masofada bo'yash ishlari amalga oshirildi.
Бозор - юрт кўзгуси. Аслида ушбу пурмаъно сўз замирида улкан ҳақиқат мужассам. Шунинг учун бозор ҳар жиҳатдан одамларга қулай бўлиши зарур. Энг гавжум саналган бозор ҳудудида доимий тартиб лозим.

Бугун шаҳар ИИБ томонидан эрталабдан деҳқон бозори ҳудудида ва унинг ички қисмида аҳолига қулайлик яратиш ва уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳар қандай транспорт воситаларининг кириши, чиқиши, тўхтаб туриши ва жойлашувини тартибга келтириш бўйича рейд тадбирини ўтказдилар.

Ҳайдовчиларга бозор ҳудудида жойлашган ҳамда раста ўрнида фойдаланилаётган автомобилларни белгиланган тураргоҳларга олиб чиқиш тушунтирилди.

Бозорнинг ички қисми ва ён-атрофида транспорт воситаларининг ноўрин ҳаракати инсон ҳаётига хавфни вужудга келтириши мумкин. Бундай ҳолатларга йўл қўймаслик чораларини кўришда жамоатчилик назорати ҳам муҳимдир.

Ҳурматли транспорт воситалари ҳайдовчилари!

Бозорда ва одам гавжум жойларда йўл ҳаракати қоидаларига амал қилинг!

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
"ГРУМ" МАҲАЛЛАСИДА ТАДБИРКОР АҲОЛИ БИЛАН УЧРАШДИ

Ангрен шаҳрида тадбиркорлик фаолиятини ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ишлар, юзага келаётган муаммолар бўйича очиқ мулоқот ўтказилмоқда.

Бугун шаҳар  ҳокимининг ўринбосари Жасур Зайниддинов, тижорат банкларининг шаҳар  филиали мутасаддилари, тадбиркорлардан Абдуқодир Бегматов, Раҳмон Давлятовлар тадбиркорлар ҳамда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш истагида бўлган ёшлар иштирокида учрашув бўлди.

Тадбирда мамлакатимизда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар, уларга яратиб берилаётган имтиёз ҳамда переференциялар тўғрисида маълумот берилди.

Шунингдек, шаҳарда тадбиркорликни ривожлантириш бўйича мавжуд имкониятлар, тадбиркорликни ривожлантириш юзасидан фикр билдирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Қайд этилганидек,  "Грум" маҳалласи табиати,  иқлими ва жойлашуви жиҳатидан ҳудудда экотуризмни ривожлантириш орқали тадбиркорликни йўлга қўйиш, маҳалланинг асосий  драйвери аниқланди.  Ундаҳудуд имконияти ва аҳоли шарт-шароитларидан келиб чиқиб ҳудудда балиқчилик,  гулчилик,  асаларичилик,  боғдорчиликни ривожлантириш юзасидан аниқ таклиф,  тавсиялар берилди.

Мулоқот давомида балиқчиликни ривожлантириш масаласи, ушбу соҳа равнақини йўлга қўйиш учун кам харажат талаб этадиган томонлари атрофлича муҳокама этилди. Балиқчилик хўжаликлари, гулчилик ва сабзавот маҳсулотларини етиштиришда иссиқхоналарни янгидан ташкил этиш ва мавжудларини ривожлантириш бўйича ташаббускорлар билан биргаликда иш олиб бориладиган бўлди.

Энг муҳими, ҳоким  ўринбосари, йирик тадбиркорлар иштирокида ўтган  учрашувда  янги лойиҳа ташаббускорларининг таклифлари маъқулланди ҳамда тадбиркорларни қўллаб-қувватлаш бўйича  маҳаллада янгича ишлашга ва  доимий ҳамкорликда иш олиб боришга келишиб олинди.

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube