Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.51K subscribers
112K photos
8.49K videos
129 files
22.2K links
Download Telegram
#тафсилот

ИФТИХОР БАҒИШЛАДИ

Ангрен шаҳар 4-умумий ўрта таълим мактабида 8 декабрь - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси кунига бағишланган ''Қомусим - ор номусим'' номли байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда 10-''Д'' синф ўқувчилари ўзларининг истеъдоди ва қобилиятларини шеър, қўшиқ ва саҳна кўринишлари орқали намойиш этишди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Р. Холматов:
"Туман, шаҳар газеталари - ҳокимиятнинг юзи".


Биносиз ҳолатда, оғир иқтисодий шароитда фаолият кўрсатаётган газета таҳририяти тақдири энди нима бўлади? Туман газетаси муҳаррири вилоят ҳокимига бу ҳақда нима деди?

Бу ҳақда яқин соатлар ичида ахборот берилади.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.

https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEUEVS8xOWfXJik1sQ
Forwarded from Huquqiy axborot
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Конституция бизни тенглаштиради. Конституция бизни бирлаштиради.

Адлия вазирлиги барчангизни 8 декабрь – Конституция куни билан табриклайди.

Каналга уланиш👇👇👇
https://t.iss.one/huquqiyaxborot
Forwarded from Xushnudbek.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Конституция, бу - БИЗ!»

Ўзбекистон Республикаси Президентининг матбуот хизмати лойиҳаси.

Барчангизга яна бир бор байрам муборак бўлсин!
БОЛАЖОНЛАРГА ЯНГИ ЙИЛ ҚУВОНЧИНИ УЛАШАМИЗ!

ҲУРМАТЛИ ҲАМШАҲАРЛАР!

2019 йилнинг 24 декабридан 2020 йил 10 январигача "Меҳр" мусиқали драма театри томонидан намойиш этиладиган "Янги йил эртаги" номли томошага марҳамат қилинг!

Томошалар соат 10.00 ва 15.00 да А. Навоий номли маданият маркази саҳнасида, соат 13.00 да эса "Дукент" маданият маркази саҳнасида намойиш этилади.
Чипталар нақд пул ва пул ўтказиш йўли билан сотилмоқда. Нарҳи бор-йўғи 10 000 сўм.

Болажонларнинг қувончи олдида бу нарх ҳеч нимага арзимайди. Шошилинг!
Мурожаат учун телефонлар:
94 630 74 46
94 362.46 74
91 306 63 33
99 017 69 41
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Ватанимизга, халқимизга меҳр-муҳаббат билан хизмат қилсак, албатта, натижалар бизники!
--
Шавкат Мирзиёев: Если будем с сердцем служить нашей Родине, народу, то результаты, несомненно, будут нашими!
#шукуҳ
#Зангиота

Конституция куни муносабати билан Зангиота туманида ўн тўрт минг аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш қувватига эга бўлган қишлоқ оилавий поликлиникаси фойдаланишга топширилди

Тўйга тўёна билан, дегандек қутлуғ сана арафасида Бўзсув қишлоғининг "Аччисой", "Нуробод", "Зарафшон", "Деҳқонобод", " Маданият" ва "Ибрат" маҳаллалари аҳолисига байрам совғаси бўлган тиббиёт муассасаси 1млрд. 300 млн. сўм маблағ эвазига қайта бунёд этилди.

Қишлоқнинг ўн тўрт мингдан зиёд аҳолисига бирламчи тиббий хизмат кўрсатиш сифатини ошириш, қулай шароит яратиш мақсадида 6 нафар олий тоифали шифокор, 28 нафар ҳамшира, "Ижтимоий дорихона" ва "Фитобар" фаолияти йўлга қўйилган.

Тошкент вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати
​​Вилоят ҳокими Янгийўл туманида аҳоли билан учрашди. "Янгийўл" газетаси таҳририяти учун янги бино қурилади

6 декабрь санасида Тошкент вилояти ҳокими Рустам Холматов Янгийўл туманига ҳам ташриф буюрди. Ташриф давомида вилоят ҳокими фуқаролар билан учрашди. Жараёнда ичимлик суви, ички йўлларнинг таъмирталаблиги, иссиқлик ва электр таъминотидаги муаммолар, моддий ёрдам борасида мурожаатлар бўлди. Вилоят раҳбари кщтарилган масалалар юзасидан масъулларга вазифалар юклатди.

Шунингдек, учрашувда Р. Холматов маҳалла раислари билан суҳбатлашди, уларнинг муаммоларига қулоқ тутди.
"Акалар, опалар! Сиз халқнинг вакилисиз, шу сабаб фуқароларнинг муаммоларини мутасаддиларга етказишларингиз керак, - деди ҳоким. – Қўрқманг, сизнинг тақдирингизни туман ҳокими ҳал қилмайди, халқ ҳал қилади. Мен сизларнинг масалангизни тингладим, шу ўринда сизлардан бир илтимосим бор: ҳамиша рост гапиринг, ҳудуд муаммосини сессияларда дадил кўтариб чиқинг. Олдимизда сайловлар турибди, сайловлар эртанги кунимизни белгилайдиган муҳим жараён. Аҳоли буни тушуниши, фаол иштирок этиши керак, бунда эса биз сизнинг кўмагингизга таянамиз!"

Маҳалла раислари вилоят ҳокими томонидан билдирилган ишончни оқлашга, олиб борилаётган ислоҳотларда фаол иштирок этишга ваъда беришди.

Аҳмаджон Рихсибоев “Янгийўл” газетаси таҳририятида бош муҳаррир лавозимида ишлайди. Мана бир неча йилдирки, таҳририят ўз биносига эга эмас, бунинг устига оғир иқтисодий ҳолатни бошдан кечирмоқда. Бугунги кунда статистика бўлими биносидан қўним топган таҳририят жамоаси яна кўч-кўчлар билан сарсон очиш арафасида. Мулоқот чоғида бош муҳаррир вилоят ҳокимига алам билан таҳририятнинг жорий аҳволи ҳақида гапириб берди.

Вилоят ҳокими А. Рихсибоевни диққат билан тинглар экан, туман, шаҳар газеталари ҳокимиятнинг юзи экани, воқеликларни тарихга муҳрлашда газета асосий восита эканлигини таъкидлади.
“Туман газетаси яшаши керак”, – деди Р. Холматов. Вилоят ҳокими шу ернинг ўзида таҳририят учун янги бино қуриш бўйича топшириқ берди. Ташкилий ишлар ҳал қилингунига қадар таҳририятга ҳокимият биносидан хона ажратиладиган бўлди.

Ҳа, ОАВ жамоатчилик назорати ўрнатиш, қонунийликни қарор топтириш, очиқлик ва ошкоралик тамойилларини кучайтиришда муҳим ўрин тутади. Ҳаттоки давлатимиз раҳбари ҳам Конституциямизнинг 27 йиллик байрамига бағишланган тантанали тадбирда бу мавзуга алоҳида тўхталиб ўтдилар. “Демократик жамиятда барча давлат хизматчилари ОАВ билан яқин ижтимоий ҳамкорлик қилишга ўрганиши керак” – деди Президент.

Янгийўл туманида ўтказилган учрашувда ҳеч бир мурожаат эътибордан четда қолмади. Вақт ва ўрганиш талаб этадиган мурожаатлар назоратга олинди.

Вилоят ҳокимининг туман ва шаҳарларга ташрифи давом этади...
#сайлов - 2019

Сайловга қисқа фурсатлар қолди. Тайёргарлик жараёни қай даражада?

Ҳамма ҳам ўз вазифасини бажараяптими?

Шаҳноза Рўзиматова:
- 28- сайлов участкаси Ангрен шаҳар Молия бўлими мутасаддиларига сайловга тайёргарлик кўриш жараёнида муаммоларни ўрганиб, ҳомий ташкилот сифатида қўллаб-қувватлаб, ёритиш, АКТ, видеокузатув мосламалари билан таъминлашда амалий кўмак беришгани учун ўз миннатдорчилигини билдиради.

--------
Абдулла Рузиматов:
- Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Насимхонович Маҳмудовга 14-мактабда ташкил этилган 19-сайлов округи ҳамда 36-сайлов участкасидаги мавжуд камчиликлар бартараф этилишида кўрсатган амалий ёрдами учун ташаккур билдирамиз. Мактаб залида номзодлар билан учрашув учун шароитлар яратилди. Ёнғин хавфсизлиги учун махсус анжомлар тартибга келтирилди. Мактаб ҳовлисида ётган қурилиш чиқиндиси учун техника ажратилиб, олиб чиқилди. Ташкилий ишларда ҳомий ташкилот "Тоза ҳулуд" ДУК томонидан имкон қадар ёрдам бериляпти.
#ҳокимлик_ соатида

ЖАРАЁНГА БАРЧА БИРДЕК МАСЪУЛ

Шаҳар ҳокимлигининг мажлислар залида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, участка сайлов комиссиялари раислари ва кўмаклашувчи гуруҳ масъуллари, 87-округ сайлов комиссияси, шаҳар марказийй сайлов комиссия раислари ва аъзолари қатнашдилар.

Йиғилишни шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов олиб борди. Сайлов жараёнини юқори савияда ўтказишда барча бирдек масъуллиги таъкидланган йиғилишда бир қатор масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Шунингдек, йиғилишда шаҳар ҳудудининг санитар ҳолатини тартибга келтириш, ариқ-зовурларни хазонлардан тозалаш ва олиб чиқиш, экологик муҳит барқарорлигини таъминлаш юзасидан шаҳар ДСЭНМ, Табиатни муҳофаза қилиш инспекцияси, Ободонлаштириш бошқармаси, "Тоза ҳудуд" ДУК мутасаддилари зиммаларига вазифалар юклатилди.

Йиғилишда республика, вилоят ва шаҳар газеталарига обуна жараёни давом этаётгани маълум қилинди.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
#билдириш

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати шуни маълум қиладики, газеталарга обуна масаласи бўйича айрим чалғитувчи ижтимоий тармоқларда берилаётган маълумот мутлақо нотўғри.
Кимнидир мажбурлаб ёки тазйиқ остида обунага жалб этмаяпти.

Вилоят миқёсида вилоятимиз ҳокимлиги ташаббуси билан "Бир жамоага бир газета" ижтимоий акцияси ўтказилмоқда. Бундан кўпчилик зиёлиларимиз мамнун. Ҳатто қўллашаяпти.

Газетага обуна ихтиёрий. Айни дамда вилоятимизнинг Олмалиқ шаҳри, Бўка, Пискент, Юқори Чирчиқ туманлари ва бошқа ҳудудларда обунанинг қўллаб-қувватланиши натижасида жараёнга ҳеч ким салбий муносабат билдирмаяпти. Афсуски, бизда "тирноқ остидан кир қидирувчи дўстларимиз" газета ўқиш истагида бўлганларни чалғитиш билан овора.
Нима ҳам деймиз? Обуна мажбурий эмас. Лекин газета барибир жамиятимиз - кўзгуси бўлиб қолаверади.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги Ахборот хизмати
Шаҳар ҳокими Усмон Раҳимов:
- Мен "Олмалиқ ҳақиқати" газетасига обуна бўлдим. Сизчи?
—————————————-
Ҳурматли ҳамшаҳарлар!
Севимли газетангиз "Олмалиқ ҳақиқати" газетасига 2020 йил учун обуна кампанияси давом этмоқда. Газетага обуна фақат таҳририятнинг ўзида амалга оширилади (йирик корхона, ташкилотлар бундан мустасно). Нашр индекси -279
Газетанинг бир йиллик баҳоси -132 000 сўм.

@Olmaliqhayoti
Каналимизга уланиш:👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEgPjsP3uFFKtZIERA
МЕН "ПИСКЕНТ ҲАЁТИ" ГА ОБУНА БЎЛДИМ, СИЗ-ЧИ ҚАДРДОН ГАЗЕТАМИЗГА ОБУНА БЎЛДИНГИЗМИ?

Шуҳрат Аҳмедов, Пискент туман ҳокими:
Газета халқ билан давлат идораларини боғловчи кўприк.

Ҳурматли пискентликлар, азиз юртдошларим, салкам 90 йилдан буён "Пискент ҳаёти " саҳифаларида халқнинг ҳаёти, нафаси акс этиб келяпти. Қадрдон газетада сизнинг келажагингизга даҳлдор қарорлар, амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари, кунда кўзингиз тушадиган кишиларнинг таниш қиёфасини, ибратли ҳикояларни ўқиб бораяпмиз. Газета туманимиз кўзгуси, десак арзийди. Бизнинг хамкорликдаги саъй-ҳаракатларимиз инъикосини кўп йиллардан кейин ҳам мана шу газетамиз орқали билиб олишади. Туманимиз тарихини қадам бақадам яратиб бораётган қадрдон газетангизга обуна бўлинг
.

@piskenthokimligi
#Донолар_нима_дейди

«Қонуннинг иши нафақат ҳуқуқ асосида, балки ҳуқуққа хилоф равишда ҳокимият юритмасликдир: куч билан бўйсундиришга интилиш, албатта, ҳуқуқ ғоясига зиддир».
«Сиёсий бошқарув – бу қонун бошқарувидир: Ҳукмдор яхши одамлар тоифасига кирсада, у ҳис-туйғулардан ҳоли эмасдир. Одамни одам бошқарса, бу ҳайвоний бошқарувдир. Чунки, бунда ҳис-туйғулар иштирок этади. Одамларни қонунлар бошқарса, бу гўёки илоҳийликдир. Чунки, қонун оғир ва вазминдир».
АРИСТОТЕЛЬ


Каналимизга обуна бўлинг👉👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAE9X2QN2UKMXqdQ8Ww