Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
#савол_жавоб

🔰 Ўзбекистон Республикасининг “Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида”ги Қонунига мувофиқ:

➡️ Эркаклар – 60 ёшга, аёллар – 55 ёшга тўлганда тўлиқ ва меҳнат стажи камида 7 йил бўлганда тўлиқсиз ёшга доир пенсия тайинланиши белгилаб қўйилган.

📌 Ишсиз фуқаролар Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 8 июндаги “Тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилишни давлат томонидан тартибга солишни соддалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 4742-сонли Қарорда белгиланган 78 турдаги меҳнат фаолияти билан шуғулланса ҳамда ўрнатилган тартибда ўзини-ўзи банд қилган шахс сифатида рўйхатдан ўтиб, камида базавий ҳисоблашнинг бир баробари (330 минг сўм) миқдорида ижтимоий солиқ тўловини тўласа, 1 йил меҳнат стажига эга бўлади.

🔔 Демак, ишсиз фуқаро 7 йил давомида ҳар йили Пенсия жамғармасига ижтимоий солиқ тўловини амалга оширса, пенсия олиш ҳуқуқига эга бўлади.

✔️ Ҳозирги кунда, иш стажи тўлиқ бўлмаган чоғдаги ёшга доир пенсиянинг энг кам миқдори қўшимча тўловни ҳисобга олган ҳолда — ойига 535 000 сўмни ташкил этади.

Пенсия миқдори иш ҳақи ва иш стажига боғлиқ.

☄️ Агар фуқаро ижтимоий солиқни қанча кўп тўласа, пенсия миқдори ҳам шунча юқори бўлади.

📞 11-40     🌐 pfru.uz

Telegram | 💬Facebook |📸 Instagram | 📹 Youtube
"Ёшлар боғи"да ишлар қизғин тус олди. Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳудуд янгича тус олаётир.

Раҳбарлар ҳам, ишчи-ходимлар ҳам боғнинг ободончилигига ҳисса қўшмоқда.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#сайёр_қабул

Халқ билан мулоқотнинг йўлга қўйилиши самарасини кўрсатмоқда. Ушбу тизим орқали раҳбарлар оддий одамларнинг дарду ташвишини тинглаш, муаммоларини ҳал этиш имконини бераяпти.

Бугун Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Ғафур Ғулом" маҳалласида бўлди ва сайёр қабул ўтказди.

Фуқаролар асосан ичимлик суви тармоғидаги муаммолар юзасидан мурожаат қилдилар.

Сайёр қабулдан сўнг сектор раҳбари мурожаатларни жойига чиқиб ўрганди. Хусусан, "Дўстлик" кўчасида яшовчи фуқароларнинг ичимлик суви бўйича мурожаати ўрганилди. Муаммо жойида ҳал этилиб, сектор раҳбарининг ташаббуси билан ичимлик суви тармоғи учун 300 метр қувур олиб бериладиган бўлди

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Bosh sahifa | Бош саҳифа

“Toshkent suv taʼminoti”: Аngren shahri G‘afur G‘ulom MFY Do‘stlik ko‘chasida ichimlik suv tarmog‘idagi montaj ishlari yakuniga yetkazildi (Foto+video)
____

“Toshkent suv taʼminoti”: Ангрен шаҳри Ғафур Ғулом МФЙ Дўстлик кўчасида ичимлик сув тармоғидаги монтаж ишлари якунига етказилди (Фото+видео)

🌐 toshkentvil.uzsuv.uz

🔵Cabinet 💧Bot 🕊Telegram 📱Facebook 📲Instagram 📺Youtube 🌐Website 📨Chat
Ангрен щаҳрида сектор раҳбарлари томонидан ҳудудда амалга оширилаётган ишлар кўздан кечирилмоқда.

Бугун шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов "Лашкерак" махалласида бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube