Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.37K subscribers
107K photos
8.19K videos
124 files
21.5K links
Download Telegram
Халқ саломатлиги - юрт бойлиги

Бугун Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Тиббиёт бирлашмаси билан ҳамкорликда "Халқ саломатлиги  -  юрт бойлиги" мавзусида чуқурлаштирилган сайёр тиббий кўрик ташкил этилди.

Тадбир давомида Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов, шаҳар аҳоли соғлом турмуш тарзини қўллаб-қувватлаш ва жисмоний фаоллигини ошириш маркази бўлинмаси раҳбари Мусабия Шадиевалар тиббий кўрикни юқори савияда ўтказишнинг муҳим омилларини муҳокама қилдилар.
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Инсон ҳаётининг гултожи - соғлиқ. Бугун бўлиб ўтган тиббий кўрик давомида ана шулар ҳақида илиқ фикрлар билдирилди.

Маҳалла хотин-қизлар фаоллари ҳар бир маҳалладан ўнга яқин фуқароларни тадбирга таклиф этдилар ва уларга ҳамроҳлик қилдилар.

Тиббий кўрикда ўн хил йўналишдаги тиббиёт соҳасининг етакчи мутахассислари, шифокорлар фуқароларнинг саломатликларини назорат қилдилар ва ҳолатига қараб тиббий маслаҳатлар, даволаниш муолажаларини олиб боришлари бўича йўлланмалар бердилар.

Асосан лор, окулист, хирург оилавий шифокор, стоматолог , гинеколог , УТТ ва юкумли касалликлар бўйича шифокорлар қатнашган тиббий кўрик ҳар жиҳатдан ҳамма учун фойдали бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
🌶Қовжираган ўт-ўланлар, уюм-уюм шох-шаббалар, ёқимсиз чиқиндилар...

Шундай манзара қаерда дейсизми?

Ҳа. Адашмадингиз. Бундай манзарани Ангрен шаҳар СЭО ва ЖСБ(яъни, олдинги СЭС)га қарашли боғда кўриш мумкин.

Ҳозирги кунда қаровсиз қолган ушбу боғнинг ҳақиқий манзарасини кўрган кишининг ҳақиқатан дили ранжийди.

Яна бир жиҳат. Боғнинг шундай аҳволга келишига "боғбон" штатининг йўқлиги баҳона бўлди.

Бироқ, бино ички қисмидаги айрим ходимларга тегишли хонадаги ачинарли ҳолатга нимани баҳона бўлиши мумкин?!

"СЭС" раҳбари қаерга қараяпти?

Мазкур муассаса биносининг кириш қисмида ҳамон "Наврўз айёми"ни нишонлашга чорловчи ва бошқа баннерларнинг ноўрин жойлашувидан хунобингиз ошиши аниқ.

Ҳа, айтгандай. Ушбу муассасада ҳам, шаҳримизда ҳам бу каби баннерлар, Давлат тилига зид рекламалар сон-саноқсиз.

Кимдир эътибор берадими ёки Ангренда "Давлат тили тўғрисида"ги Қонунга фақат жорий йилнинг октябрь ойида амал қилинадими?

Тўғриси, бу бўйича фотолавҳаларни фотокамера хотираси кўтара олмади.