Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Сайёр қабулда фуқароларга турар-жой учун субсидия олиш тартиби, бошқарув сервис компания фаолияти, вазифалари тушунтирилди. Шунингдек, ўтказилиши режалаштирилган бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси, ваканциялар тўғрисида маълумотлар берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#эътибор

Халқимиз азалдан болажон саналади. "Халқаро болаларни ҳимоя қилиш куни" санаси нишонланаётган айни дамда бу эзгу фазилатлар янада намоён бўлаётир.

Бугун кўплаб ўғил-қизлар азалий қадриятларимиздан баҳраманд бўлдилар. Байрам туфайли  туҳфалардан чексиз қувондилар.

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов васийлик ва ҳомийликка олинган ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган “Меҳр дафтари” тизимига киритилган вояга етмаган беш нафар мактаб ўқувчиси ва уларни васийликка олган яқинлари ҳамда устозлари билан  учрашди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Шаҳар раҳбари ўғил-қизлар билан дилдан суҳбатлашди,  уларнинг орзулари, қизиқишлари билан ўртоқлашди.

Келгусида шифокор, инглиз тили ўқитувчиси, дастурчи бўлиш истагини билдирган бу ёшларнинг орзулари ушалишида энг аввало юртимизда уларга қаратилаётган эътибор, кўрсатилаётган ғамхўрлик ва албатта бугунги байрам совға-саломлари таянч бўлиши  шубҳасиз.

Ангрен шаҳар  ҳокими билан ўтказилган учрашув давомида сана муносабати билан ҳар бир ўқувчига сўнги русумдаги ноутбук ва қизиқарли бадиий китоблар туҳфа қилинди.

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, Миллий гвардия, шаҳар ҳокимлиги болаларни ҳимоя қилиш шўъба масъуллари иштирокида ўтган ушбу учрашув ўқувчилар ва уларнинг яқинлари учун таассуротларга бой бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳрида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 30 декабрдаги ПҚ-465-сонли Қарорига мувофиқ, Инвестиция дастури доирасида "Жигаристон" МФЙ ҳудудида 180 ўринли 3-умумий ўрта  таълим мактабини реконструкция қилиш ва "Озодлик"  маҳалласида ихтисослаштирилган 73-сонли махсус мактаб-интернатини капитал таъмирлаш ҳамда Тошкент вилояти ҳокимининг тегишли фармойиши асосида олис ва оғир ҳудуд  "Чинниобод"  маҳалласида 16-умумий ўрта  таълим  мактабида қўшимча бино қурилиши белгиланган.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов ушбу ижтимоий соҳа объектларида бўлди ва қурувчи-пудратчи ташкилот масъуллари ҳамда таълим муассасалари раҳбарлари билан учрашди. Шунингдек, қурилиш,  таъмирлаш лойиҳалари ва бажарилаётган ишларни кўздан кечириб, олиб борилаётган ишларга баҳо берди ва муҳокама қилди. Иш сифатини таъминлаш ҳамда лойиҳаларни белгиланган муддатларда якунлаш бўйича тизимли назорат ўрнатилгани хусусида фикр билдирди. Қурилиш-монтаж жараёни бўйича зарур таклиф, тавсиялар берди.
Sayt I Telegram I Facebook I Youtube