Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.59K subscribers
115K photos
8.68K videos
133 files
22.6K links
Download Telegram
Ҳудудларда энергия таъминоти ва қайта тикланувчи энергия манбаларини жорий этиш чора-тадбирлари бўйича ўтган видеоселектор йиғилишида белгиланган асосий вазифалар.

Батафсил — юқоридаги #инфографикада.

Facebook|Instagram|Twitter
Бугун Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Шайхонтоҳур туманига ташриф буюриб, маҳаллаларда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари ҳамда таълим ва касбга ўқитиш соҳасидаги янги объектлар билан танишади.

Сегодня Президент Шавкат Мирзиёев посетит Шайхантахурский район города Ташкента, где ознакомится с проводимой созидательной работой в махаллях и новыми объектами в сфере образования и профессионального обучения.

Facebook|Instagram|Twitter
Ангрен шаҳрида аҳоли турмушини яхшилаш, фуқароларни қийнаб келаётган муаммоларни бартараф этиш, ҳудудда ечимини кутаётган турли масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор қаратилган. Шу мақсадда шаҳар ҳокими, секторлар раҳбарларининг жойларда сайёр қабуллари ташкил этилмоқда.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова ҳамда тегишли мутасадди ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида "Истиқбол" маҳалласида навбатдаги сайёр қабул бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
"Истиқбол" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда жами 26 та мурожаат кўрилди. Унда фуқаролар асосан бандлик, уй-жой билан таъминлаш, соғлиғини тиклашга сарфланадиган ҳаражатлар учун моддий ёрдам бўйича мурожаат қилдилар.

Ҳар бир мурожаат атрофлича кўрилди. Уй-жой таъминотида субсидия ва кредит маблағлари тартиби тушунтирилди. Иш билан таъминлаш масаласи Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими ҳамда жойларда ҳоким ёрдамчилари томонидан мавжуд вакант ўринларини таклиф қилиш, фуқароларнинг қизиқишлари ва имкониятларини ўрганиш орқали бандлигини таъминлаш вазифаси берилди.

Тиббиёт соҳасига оид мурожаатларга ҳам жойида тегишли ва ҳуқуқий маслаҳат берилди.

Мурожаатлар ижросини таъминлашда масъулият зарурлиги тушунтирилган сайёр қабулда ҳар бир мурожаат шаҳар раҳбари томонидан назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube