Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#Jaholatga_qarshi_ma'rifat

🔰 Maʼrifat inson maʼnaviyatini choʻqqisi boʻlsa, jaholat uning aksi inson zotining zavoli, kushandasidir.

Joriy yilning 26-aprel sanasida Angren shahar Xalq taʼlimi tasarrufidagi 41, 42 va 43-umumiy oʻrta taʼlim maktablarida “Jaholatga qarshi ma’rifat” gʻoyasi asosida ijtimoiy-maʼnaviy muhitni yaxshilash maqsadida davra suhbatlari tashkil qilindi

♻️Davra suhbatida Respublika Maʼnaviyat va maʼrifat markazi Angren shahar boʻlinmasi, din ishlari boʻyicha qoʻmita vakili, shahar imom hatibi hamda amaliyotchi mutaxassislar ishtirok etdi.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мамлакатимизда ташриф билан бўлиб турган Италия Республикаси мудофаа вазири Гвидо Крозеттони қабул қилди.

Президент Республики Узбекистан Шавкат Мирзиёев принял министра обороны Итальянской Республики Гвидо Крозетто, находящегося в нашей стране с визитом.

#Mirziyoyev #qabul #Italiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Федерацияси Президенти Владимир Путиннинг телефон орқали мулоқотида амалий ҳамкорликни кенгайтириш, савдо муносабатлари суръатини таъминлаш ва етакчи корхоналарнинг кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилди.

Вопросы углубления практического сотрудничества, обеспечения динамики торговых отношений и поддержки проектов кооперации ведущих предприятий были рассмотрены в ходе телефонного разговора Президента Республики Узбекистан Шавката Мирзиёева с Президентом Российской Федерации Владимиром Путиным.

#Mirziyoyev #muloqot #Rossiya #hamkorlik

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
​​#расмий
#муносабат 

Ижтимоий тармоқда “Ишлаб чиқаришда фаолият  юритган ходимларга мос бўлмаган ишлар таклиф қилинмоқда” мазмунидаги видеоматериал юзасидан Ангрен шаҳар Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими бошлиғи Элмурод Убайдуллаев муносабат билдирди:
- Ангрен шаҳрида Камбағалликни қисқартириш ва бандликка кўмаклашиш бўлими томонидан бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркалари мунтазам равишда ўтказилиб келинади. Жорий йилнинг апрель ойи ҳолатига 3 та меҳнат ярмаркаси ташкил қилинди. Хусусан, шаҳар ҳудудида  вақтинча иш фаолиятини тўхтатган корхона ишчи-ходимлари учун ташкил этилган меҳнат ярмаркасида
Ангрен шаҳрида фаолият юритаётган корхона, ташкилот ва муассасалар томонидан асосан ишлаб чиқариш саноат корхоналари ҳамда ижтимоий соҳа объектлари томонидан жами 1273 та бўш иш ўрни таклиф этилди. Меҳнат ярмаркаси давомида ишчи-ходимлар билан учрашув ўтказилди. Уларга таклиф этилаётган бўш иш ўринларини ҳар бир фуқаро  ихтиёрий равишда танлаш ҳуқуқига эгалиги ҳамда таклиф этилган ваканциялар қониқтирмаса, ҳар ойнинг ўнинчи санасигача бўш иш ўринлари янгиланиши тушунтирилди. 
Бундан ташқари, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истаги бўлганларга ҳамда ҳар бир фуқаро ўзини ўзи банд қилиши мумкинлиги, бу борада имкониятлар мавжудлиги  ва имтиёзли кредит маблағлари тўғрисида батафсил маълумот берилди.


📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#инвестиция

Ангрен - имкониятлар маскани

Ангрен - саноат шаҳри. Ҳудудда тадбиркорлик ва ишбилармонлик муҳитининг янада жозибадорлиги кўплаб инвесторларни ўзига жалб қилмоқда.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов Россия Федерацияси ишбилармон доира вакиллари билан учрашди.

Унда россиялик инвесторлар томонидан Ангрен шаҳрида енгил саноат - текстил маҳсулотлари ишлаб чиқаришга мўлжалланган корхона қуриш таклифи кўрилди.

Шаҳар ҳокимининг ўринбосарлари Жасур Зайниддинов, Шавкат Эркабаев, шаҳар бош архитектори Илхом Бегматовлар иштирокида ўтган ўзаро музокараларда инвесторлар томонидан таклиф этилаётган лойиҳани татбиқ этишнинг муҳим омиллари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 30 ноябрдаги ВМ-685-сонли қарори ва мазкур ҳужжатда белгиланган мавжуд имкониятлар хусусида сўз юритилди.

Томонлар музокаралар давомида ҳудуд салоҳиятидан келиб чиқиб, иш ўринларини ташкил этишга ҳам эътибор қаратдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#фуқаролар_қабули

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов оқшом вақтида навбатдаги фуқароларнинг мурожаатларини кўриб чиқди.

Унда шаҳар раҳбари мурожаат қилган ҳар бир фуқаронинг Ангрен шаҳар “Мустақиллик” маҳалласи 2/5, 18/19 даҳаларда 20 та кўп қаватли уйда техник хизматларни амалга оширишда бошқарув сервис компания фаолияти билан боғлиқ муаммони диққат билан тинглади

Мурожаатчиларнинг фикр-мулоҳазалари ва таклифлари инобатга олиниб, мазкур даҳаларда мавжуд кўп қаватли уйларнинг ҳолати ҳамда хизмат кўрсатадиган бошқарув сервис компания фаолияти ўрганиладиган бўлди.

Ушбу мурожаат юзасидан шаҳар Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Камрон Каримовга вазифалар белгилаб берилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#3_сектор

Ангрен шаҳрида аҳолини қийнаб келаётган муаммолар секторлар раҳбарларининг доимий эътиборида.

Бугун шаҳар ИИБ бошлиғи, 3-сектор раҳбари Абид Арипов “Янги боғи сурҳ” маҳалласида бўлди.

Унда фуқароларнинг сектор раҳбарига ҳудудга тааллуқли муаммолари юзасидан қилган мурожаатлари ўрганилди.

Сектор раҳбари Абид Арипов маҳалла ходимлари ва фаоллари ҳамда нуронийлари билан “Наъматак” кўчасини асфальт қилиш, ичимлик суви тармоғини тортиш ҳамда “Бегалисой” билан боғлиқ масалаларни жойида атрофлича муҳокама қилдилар.

Хусусан, мазкур кўча йўлининг ён-атрофини ободонлаштиришга келишилди. "Бегалисой" бўйича шаҳар ФВБ томонидан зарур чора-тадбирлар амалга оширилиши, шунингдек, “Ташаббусли бюджет” лойиҳасида фаол қатнашиш орқали йўлни таъмирлаш, ичимлик суви таъминотини яхшилаш имкониятлари тушунтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#ташаббус

Аҳамият берилса, шу кунларда Ангрен шаҳрида аҳолига қулайликлар яратилиб, ўзгаришларга юз тутилаяпти. Айниқса, йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олишда йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш учун зарур белгилар ўрнатилмоқда.

Ангрен шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан шаҳар маркази ва ички кўчалар йўлларида ҳаракатни янада тартибга солиш чора-тадбирлари кенг кўламда татбиқ этилаяпти.

Бугун шаҳар ИИБ ЙҲХБ томонидан яна бир хайрли ишга қўл урилди.

Унда "Обод турмуш" кўчасига ташаббускор ҳомийлар кўмаги билан жами 20 дона "лед" чироқлари ўрнатилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube