Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Китобхонлик, китоб мутолааси - инсон тафаккурини чархлайди. Қанча кўп китоб ўқилса, одамнинг дунёқараши теран, маънавияти бой бўлади.

Ангрен шаҳар Ахборот кутубхона марказида шундай имкониятлар мавжудки, бугунги кунга келиб кутубхона мутлақо янгича тус олмоқда. Муҳими, кутубхона фонди 90 мингдан ошди.

- Ҳақиқатан, юртимизда китобхонликка, айниқса, кутубхоналар фаолиятини янада такомиллаштиришга қаратилаётган эътибор, соҳага татбиқ этилаётган ислоҳотлар туфайли Ангрен шаҳрида ҳам ушбу йўналишда улкан ўзгаришларга юз тутилаяпти, - дея мамнуният билан таъкидлади кутубхона директори Гулбаҳор Сафарова.

Айни кунларда Ангрен Ахборот кутубхона марказида иш қизғин. Китоб жавонларида ноёб ва нодир асарлар жой олган.

Ушбу даргоҳга келиб, китобга кўз югуртириб, уни саҳифалаганда одам ўз вужудини маънавий озуқа эгаллаганини ҳис қилади.
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен Ахборот кутубхона маркази
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Абдулла Абдуҳалилов, Ўзбекистон ногиронлар ассоциацияси раисининг ўринбосари:

— Сўнгги йилардарда Ўзбекистон Президенти, ҳукумати томонидан ногиронлиги бор шахсларнинг ҳаёт сифатини оширишга катта эътибор қаратилмоқда. Биз буни янгиланаётган Конституция мисолида ҳам кўришимиз мумкин. Эътибор беринг, амалдаги Конституциямизда "ногиронлиги бор шахс" тушунчалари умуман келтирилмаган. Таклиф қилинаётган Конституцияда ногиронлиги бор шахсларга алоҳида эътибор қаратилган. Бу мамлакатимизда яшаётган барча ногиронлиги бор шахсларда муайян бир фахр, ишонч туйғусини уйғотади, улар ўз келажагига ишонишни бошлайди. Айнан шундан келиб чиқиб, мен таклиф қилинаётган Конституцияга бефарқ эмасман.

@menbefarqemasman
"Дорилфунун", " Ёшлик" МФЙ  ҳудудларига экилган кўчатлар экология инспекцияси ва ободонлаштириш ходимлари билан биргаликда суғориш ишлари олиб борилди

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#айём_туҳфаси

Саховат,  мурувват каби эзгу фазилатлар халқимизга хос жиҳатлардандир. Қутлуғ айём кунлари азалий қадриятлар ўз ифодасини топмоқда.

Муборак Рамазон ҳайити арафасида Ангрен шаҳрида болаларга қувонч улашилди.

Бугун  22- умумтаълим мактабининг фаоллар залида, шаҳримиз мактабларининг 200 нафар бошланғич синфда таълим-тарбия олаётган ўғил-қизга  “Рамазон ҳайити” айёми муносабати билан Тошкент вилоят ҳокимлиги томонидан ажратилган ўқув-қуроллари топширилди.

Унда Ангрен шаҳар  ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, шаҳар ҳокими ўринбосари Салим Анарбаевлар ўқувчиларга  байрам туҳфасини етказдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ўзбекистон халқига Рамазон ҳайити табриги

Поздравление народу Узбекистана с праздником Рамазан хайит

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
"ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK "NS va MISh" bolimi tomonidan 5-nasos stansiyasida D 630/90 rusumli qurilmani ta'mirlash va bo'yash ishlari amalga oshirildi.

Korxonaning "Elektr x
o'jalik" bolimi ishchi-xodimlari "Bo'linish shahibchasi va Kimyogar" nasos stansiyasining transformatorini ko'zdan kechirish hamda bo'yash ishlarini amalga oshirdi.

"ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK "Issiqlik tarmoqlarini sozlash va ishga tushirish" b
o‘limi tomonidan 5/2-daha 6-uy  oldidagi  issiqlik tarmoqlari quvurlarini  payvandlash  ishlari amalga oshirildi.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Айём муборак, азиз ҳамшаҳарлар!
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Рамазон ҳайити муборак бўлсин! Ҳар бир хонадонда бахт, меҳр ва фаровонлик ҳукм сурсин, байрам шукуҳидан қалблар янада нурафшон бўлсин. Дуоларингиз ижобат бўлсин, азизлар.

————

Великий день и благословенный праздник снизошли к нам с небес. Пусть счастье, любовь и благополучие войдут в каждый дом, освещая сердца и лица. Да будут услышаны ваши молитвы, дорогие мои.
Muborak Ramazon oyining  har bir kuni ezgulikka  yo‘g‘rilgan xayrli amallarga boy bo‘ldi.

Ramazon hayiti ayyomi munosabati  bilan Angren shahar hokimi  Alisher Rayimovning tashabbusi bilan  ehtiyojmand,  kam ta’minlangan,  boquvchisi yo‘q,  nogironligi bo‘lgan 31 ta oilaga un, shakar,  yog‘, makaron mahsulotlari ajratildi va ushbu oziq-ovqatlar hokim o‘rinbosarlari tomonidan egalariga topshirildi.

Ramazon hayiti  arafasida shahar hokimining o‘rinbosari Mavluda  Abduraxmonova "Gulzor", "Go‘zal",  "Dorilfunun",  "Nurchi" mahalla fuqarolar yig‘inlarida 8 ta xonadonga hayit ayyomi tuhfalarini yetkazdi.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube