Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
Инсон қадри эъзозланиб, инсонга эътибор кучайтирилган ҳозирги даврда ҳар бир фуқаронинг мушкулини осон қилиш ва унга кўмаклашиш юртимизда энг устувор тамойиллардан саналади.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов фуқаролар қабулини ўтказиш жараёнида ана шу жиҳатларга эътибор қаратди.

Фуқаролар қабулига келганларнинг ҳар бир мурожаати эътиборсиз қолмади.

Хусусан, "Истиқлол" маҳалласида яшовчи Э.Тирбахнинг ичимлик суви таъминоти, "Иссиқлик энергияси" ДУК билан тузилган шартномани бекор қилиш, турар-жойни хусусийлаштириш, деҳқон бозорида қуруқ мевалар растаси билан боғлиқ мурожаатини шаҳар ҳокими кўриб чиқди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, Камбағалликни қисқартириш ва бандлик бўлими бошлиғи Элмурод Убайдуллаевлар фуқароларнинг бир қатор муаммоларини кўриб чиқдилар. Жумладан, "Гўзал"  МФЙда яшовчи Г. Ниязованинг уй ертўласига сув кириб кетиши,  кўча чироқлари ўрнатиш ва йўлларни таъмирлаш, болалар майдончаси қуриш ҳамда "Навбаҳор" МФЙда яшовчи Д.Холжигитова уй-жойини таъмирлаш учун моддий ёрдам зарурлиги, "Наврўз-1" МФЙда яшовчи М.Жуманова кредит олишда қийналаётгани ва турмуш ўртоғини ишга жойлаштиришда амалий ёрдам сўраб қилган мурожаатлари ҳам диққат билан тингланди.

Муаммоларни қонун доирасида бартараф этиш чораларини кўриш белгиланди ва муддат талаб қилинадиганлари тегишли масъулларга йўналтирилиб, назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Қабул давомида "Чинниобод"  МФЙда яшовчи М. Эргашова уй- жойини таъмирлаш ва хонадонини табиий газ тармоғига улаш,  "Ҳаккарман-Янги Жигаристон"  МФЙда яшовчи Р. Жумақулова тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйишда электр тизимига уланиши ҳамда фарзандини ишга жойланиши,  "Ғафур Ғулом"  МФЙда истиқомат қилувчи З. Бабаеванинг маҳалла ички йўлларига асфальт ётқизиш ва тунги чироқлар ўрнатиш, 43-ДМТТни фойдаланишга топшириш билан боғлиқ мурожаатлари ҳам шаҳар раҳбари томонидан атрофлича ўрганилиб,  ҳар бир муаммо ва кўндаланг масалалар ечими хусусида мурожаатчилар билан юзма-юз мулоқотда бўлди. Фуқароларнинг таклифлари,  фикр-мулоҳазалари эътиборга олиниб,  мутасаддиларга топшириқлар берилди ва ижроси бўйича назорат ўрнатилди.

Қабул давомида футбол мусобақаларини ташкил қилиш ва ўтказиш масаласи юзасидан қилинган мурожаат ҳам ўрганилиши маълум қилинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Mansur Omonov, Janubiy Koreyaning Hanyang universiteti doktoranti, Janubiy Koreya

Konstitutsiyaviy islohot - bu inson sha’ni, uning qadr-qimmati, inson huquqlarini himoya qilish, davlat va jamiyat boshqaruvini tubdan isloh qilish, yoshlar siyosati, moliya, iqtisodiyot, ijtimoiy soha va barcha sohalarni qarab olganligi bilan ham ahamiyat kasb etadi. Bu jarayonlarda barchamizni faol ishtirok etishga chaqirib qolaman.
@menbefarqemasman

🌐Telegram sahifamizga obuna bo’ling -  @wayuuz

🌐Instagram🌐Facebook🌐YouTube | 🌐LinkedIn

www.wayu.uz
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#befarqemasman

Алиёр Абдувалиев, Нурафшон шаҳар тиббиёт бирлашмаси реанимация бўлими мудири:

— Сўнгги йилларда тиббиёт йўналишида кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Хусусан, юқори технологияли жарроҳлик амалиётлар амалга оширилмоқда, хориждан янги асбоб-усукуналар олиб келинмоқда. Бу фуқароларнинг сифатли тиббий хизмат олишини кафолатлайди. Янгиланаётган Конституциянинг 48-моддасида ҳам фуқаролар тиббий ёрдамнинг кафолатланган ҳажмини қонунда белгиланган тартибда давлат ҳисобидан олишга ҳақли эканлигига урғу берилмоқда. Биламизки, ҳар қандай касалликда биринчи тиббий ёрдам тўғри кўрсатилса, халқ саломатлигига жуда катта ёрдам бўлади. Шунинг учун ҳам мен референдумда қатнашаман ва сизларни ҳам бефарқ бўлмасликка чақираман.

@menbefarqemasman
Муборак Рамазон ойини фазилат, саховат, мурувват ойи дея бежизга айтилмайди. Ангрен шаҳар 2- сектор ҳудудида жойлашган 19-мактаб жамоаси учун бугун қувончли кун бўлди.

Унда округдан сайланган Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Абдуқодир Бегматовнинг ташаббуси билан 2 та синф хонаси учун сифатли линолеум қопламаси туҳфа қилинди.

Ҳафиза Жураева,
мактаб директори
📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube