Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#сайёр_қабул

Ангрен  шаҳрида фуқароларнинг мурожаатлари жойларда қабул қилинмоқда.

Бугун шаҳар  ҳокими  Алишер  Райимов,  шаҳар прокурори  Улуғбек  Хабилжонов,  ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар "Бўстон" маҳалласида сайёр қабул ўтказдилар.

Унда коммунал корхоналар раҳбарлари,  ҳудуддаги бошқарув сервис компаниялари бошлиқлари,  маҳалла раиси ва ҳоким ёрдамчиси қатнашдилар.

Фуқаролар асосан маҳалла коммуникация инфратузилмаси билан боғлиқ мурожаатлар кўрилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида "Бўстон" маҳалласида бўлиб ўтган сайёр қабулда "Мустақиллик" МФЙ ҳудудида тадбиркорлик билан шуғулланаётган фуқаронинг мурожаати ҳам кўрилди. Унда тадбиркорга кўчма савдо тўғрисида тушунтирилди ва мурожаатдаги муаммо жойига чиқиб ўрганилиши юзасидан Кадастр агентлиги шаҳар бўлими раҳбарига топшириқ берилди ва ижроси назоратга олинди.

Сайёр қабул давомида фуқаролар "Обод турмуш" кўчаси 3-уй кириш йўлагини тиклаш, электр таянчларини алмаштириш, шунингдек, "Жасорат", "Зулфия", "Оқибат" кўчаларида оқова тармоғида ҳамда йўлни асфальт қилиш жараёнида юзага келган муаммолар хусусида мурожаат қилдилар. Масалаларга ечим топиш бўйича коммунал корхоналар раҳбарлари, ҳудуддаги бошқарув сервис компаниялари бошлиқларига аниқ вазифалар белгилаб берилди ва жойига чиқиб ўрганилиши маълум қилинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#ўрганиш

Сайёр қабулдан сўнг шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усманов ҳамда тегишли мутасадди раҳбарлар "Бўстон" маҳалласи "Жасорат" кўчасида йўлда оқова тармоғидаги, "Зулфия", "Оқибат" кўчалари бўлдилар.

Унда фуқароларнинг мурожаатларидаги муаммолар жойига чиқиб ўрганилди.

"Оқибат", " Зулфия" кўчалар йўл ёқасига аҳоли ташаббуси билан ариққа бетон лотоклар ўрнатилган. Ушбу жараёнда ПҚ-408-сонли Қарор асосида йўл қурилишида иштирок этаётган қурувчи-пудратчи ташкилот ва фуқаролар ўртасида белгиланган йўл-муҳандислик қоидаларига амал қилиш бўйича тушунмовчилик юзага келган.

Ўрганиш давомида йўл юзида очиқ ҳолда бўлган оқова тармоғини ёпиш, ўрнатилаётган лотоклар ва қилинаётган асфальт йўл-муҳандислик талабларига амал қилиниши юзасидан фуқароларга ҳам, қурувчи ташкилот масъулларига ҳам тушунтирилди ва топшириқлар берилиб, ижроси назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube