Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.58K subscribers
114K photos
8.62K videos
132 files
22.5K links
Download Telegram
Қабул давомида ҳвр бир фуқароларнинг дарду ташвиши, қийнаётган муаммолари тингланди.

Ҳар бир мурожаатдаги муаммо ижобий ҳал этилиши назоратга олинди ва тегишли мутасадди раҳбарлар зиммаларига қатор топшириқлар юклатилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Кўплаб мурожаатлар ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдурахмонова, Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи Жаҳонгир Хасанов ва бошқа масъуллар томонидан жойига чиқиб ўрганиладиган бўлди.

Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази раҳбари Элмурод Убайдуллаев касаначилик билан шуғулланиш истагини билдирган фуқарога пойафзал устахонаси учун зарур қурилма ва ускуналар билан таъминлашда кўмаклашадиган бўлди.

Сайёр қабулга иш сўраб мурожаат қилган фуқароларнинг бандлиги таъминланадиган бўлди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#2_сектор

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари ҳар куни маҳаллалар кесимида муаммоларни ўрганиш билан бир қаторда одамларга қулай бўлиши учун  жойларда сайёр қабулларни ҳам ташкил этаяптилар.

Хусусан, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бугун "Ғафур Ғулом" маҳалласида фуқароларнинг мурожаатларини қабул қилди.

Шаҳар мутасадди ташкилотлар раҳбарлари, тегишли масъуллар иштирокида бўлиб ўтган сайёр қабулга келган 18 нафар фуқародан жами 7 та мурожаати келиб тушди. Жумладан, маҳалла кўча йўлларини асфальт қилиш, яроқсиз ҳолга келиб қолган электр симёғочларини янгисига алмаштириш, Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарори асосида ичимлик суви тармоғида олиб борилаётган жараённи якунига етказиш, 4 та хонадонга ичимлик суви тармоғини тортиш билан боғлиқ мурожаатлар
кўрилди. 

Ҳар бир мурожаатнинг ечими шу ернинг ўзида мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилинди.
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов анъанага кўра, галдаги сайёр қабул давомида фуқароларнинг мурожаатни жойига чиқиб ўрганди.

Давлатимиз раҳбарининг ПҚ-408-сонли Қарори асосида ичимлик суви тармоғида олиб борилаётган реконструкция ишларининг сифатли бажарилиши прокурор назоратида эканлиги тушунтирилди. Маҳаллада 4 та хонадон ичимлик суви тармоғига уланадиган бўлди. Нотекис йўлларни текисла, ҳудуддаги болалар боғчаси яқинидаги йўлни тиклаш ва ободонлаштириш масалаларига ҳам ижобий ечим топилди.

Маҳалладаги маънан эскирган симёғочни янгисига алмаштириш чораси ҳам белгиланди.

Ҳар бир мурожаат шаҳар прокурори томонидан назоратга олинди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#3_сектор

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари фуқароларнинг мурожаатларини жойига чиқиб ўрганиш ҳамда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида "Яшил боғлар"ни барпо этиш масаласига жиддий эътибор қаратмоқда.

Шаҳар 3-секторга келиб тушаётган мурожаатларни сектор раҳбари ҳар куни жойига чиқиб ўрганаяпти.

Хусусан, "Намуна" МФЙ фаолларининг ҳудудда барпо этилган "Яшил боғ"даги кўчатларни парваришлаш, асраш масаласи юзасидан қилган мурожаатини сектор раҳбари Абид Арипов жойига чиқиб ўрганди ва маҳалла фаоллари билан муҳокама қилиб, амалий ёрдам берадиган бўлди.

Шунингдек, сектор раҳбари "Янгиобод" маҳалласида яшовчи фуқаролардан келиб тушган 5 та мурожаатни ҳам жойига чиқиб ўрганди. Унда асосан кўп қаватли уйларнинг ён-атрофини ободонлаштириш ва маиший чиқиндиларни ўз вақтида олиб чиқиш масаласи бўлиб, ечими юзасидан масъулларга таклиф, тавсиялар берди ва ижросини назоратга олди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube