Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳрида Давлатимиз раҳбарининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023-йиларда маҳаллала тузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли Қарори ижросини  таъминланмоқда.

Мазкур Қарорга мувофиқ тасдиқланган дастур доирасида Ангрен шаҳрида 39 та объектда лойиҳалар татбиқ этилган.

Хусусан, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув объектларини қуриш бўйича 13 та маҳаллада жами 42 км сув қувурларни реконструкция қилиш ва қуриш ишлари олиб борилади.

Хусусан,  "Дукент" қўрғони ҳудудида ичимлик суви тизимларини қуриш ишлари изчил давом этаяпти.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек  Хабилжоновлар объектлардаги ишларни жойига чиқиб кузатдилар.

Ҳар бир қурилиш, реконструкция ишлари ниҳоясига етиши, қурувчилар сифатга эътибор қаратишлари ва иш ҳажмини оширишлари зарурлигини таъкидладилар ва назорат ўрнатилганлигини маълум қилдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#жараён
#яшил_макон
#3_сектор
Бугун "Намуна" маҳалласида ташкиллаштирилган ҳашарда "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ишлар бажарилди.

Унда "Намуна" маҳалла аҳолиси томонидан кўчатлар ўтқазилди. Жами 300 тупдан ортиқ манзарали дарахт кўчати экилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Angren shahar 35-umumiy o'rta ta'lim maktab direktori X.Baltaboyeva boshchiligida pedagogik jamoa "Geolog" mahallasida istiqomat qilayotgan yoshi ulug' otaxonu onaxonlarni holidan xabar olib, "NAVRO'Z" ayyomi bilan tabriklab, ularni ko'nglini ko'tardilar.

Mahallaning keksalari maktab jamoasidan hursand bo'lib duolar qilishdi.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
#sayl
Millatimizga yarashgan urf-odatlar, milliy qadriyatlar, an'analar mana necha asr o'tibdiki, hamon o'z mavqeini saqlab kelmoqda.

Mana shunday biz qadrlab kelayotgan qadriyatlardan biri Navro'zi olam. Xalqimiz har yili ushbu bayramni o'zgacha ishtiyoq bilan kutadi.

Bu yil ushbu bayram katta sayl sifatida keng nishonlanmoqda.

Angren shahar 5-umumta'lim maktabida bugun Navro'z bayrami sayl sifatida nishonlandi. Ushbu saylda bayram tantanali ravishda o'tkazildi.

Maktab direktori C.Usmonova tadbirni ochib berdi. Maktabga  faxriy o'qituvchilar taklif etildi.
Go'zal kuy-qo'shiqlar, jozibador raqslar barcani xushnud etdi. Ayniqsa, o'qituvchilarining laparlari, kelin salomlari, "Arqon tortish" bellashuvlari, sportchi o'quvchilarning chiqishlari bayramga o'zgacha shukuh bag'ishladi.
#таҳлил

Очиғи, бугун "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида фотосуратли материал, қисқа хабар ёздим.

Сирасини айтганда, тайёрлаган материалда сўз ва иборалар, фотосуратдаги манзиллар жуда таниш эди.

Шаҳар ИИБ бошлиғи 3-сектор раҳбари А. Арипов томонидан "Намуна" маҳалласида бўш ер майдонини яшил масканга айлантириш ғояси ўтган йили август ойида режалаштирилгани ҳақида саҳифамиз орқали маълум қилинган экан.

Шундан сўнг ушбу масканда сектор раҳбари ва маҳалла фаоллари билан бир қатор ўзгаришлар амалга оширилганлиги тўғрисида ҳам батафсил хабар берилибди.

Бугун ушбу масканнинг яшил майдонга айлангани ва 300 дона кўчат ўтқазилгани хусусида хабар жойланди.

Сектор раҳбарининг саъй-ҳаракати билан тоғ олди ҳудудида бўш ер майдони машаққатли меҳнат ва қатъий ҳаракат натижасида яшил маконга айлантирилди.

https://t.iss.one/Gulshoda_Nasibaliyeva