Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#shaharda_hashar_davom_etmoqda

O‘zbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining 2023-yil 4-martdagi 91 -F-sonli farmoyishi 2023-yil 10-martdagi 24-sonli "Navro‘z" umumxalq bayramini munosib nishonlash hamda muborak "Ramazon" oyini qarshi olishga tayyorgarlik ko‘rish maqsadida shahrimizning barcha hududlarda hasharlar davom etmoqda.
Angren shahar Kambag‘allikni qisqartirish va bandlik markazi xodimlari tomonidan bugun umumxalq xayriya hasharida faol qatnashdilar.
#ҳашар

Барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳрида ҳам умумхалқ хайрия ҳашари бўлиб ўтди.

Наврўз айёми муносабати билан ўтказилган ҳашарда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида прокуратура ходимлари ҳам фаол қатнашдилар.

Унда прокуратура маъмурий идораси ҳудудига манзарали дарахтлар кўчатлари ўтқазилди ва ён-атрофини тартибга келтирилди.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
Ангрен шаҳрида Давлатимиз раҳбарининг 2022-йил 25-октябрдаги “2022-2023-йиларда маҳаллала тузилмасини янада яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-408-сонли Қарори ижросининг  таъминланишига эътибор янада кучайтирилган.

Қарорга мувофиқ тасдиқланган дастур доирасида Ангрен шаҳрида 39 та объектда ишлар бажарилмоқда.

Жумладан, ичимлик суви таъминоти ва оқова сув объектларини қуриш бўйича  13 та маҳаллада жами 42 км сув қувурларни реконструкция қилиш ва қуриш ишлари олиб борилади.

Хусусан,  "Нишбош" МФЙ ҳудудида 7,0 км (Д-159) ичимлик суви тизимини қуриш ишлари ва йўлларни таъмирлаш белгиланган

Бугун шаҳар прокурори Улуғбек  Хабилжонов,  ҳоким ўринбосари Шавкат Эркабаевлар "Нишбош", "Дўстлик"," Дорилфунун" маҳаллаларида ишларни жойига чиқиб кузатдилар.

Ҳар бир ишни ниҳоясига етказишда сифатга эътибор қаратиш ва иш ҳажмини ошириш зарурлигини таъкидладилар ва назорат ўрнатилганлигини маълум қилдилар.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube