Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
​​ҚУЁШ ПАНЕЛИ ЎРНАТГАНЛАРГА ҚАНДАЙ ИМТИЁЗЛАР БЕРИЛАДИ?

Ўзбекистон Республикасининг «Қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланиш тўғрисида»ги қонунининг 14-моддасига кўра,

☑️Қайта тикланувчи энергия манбаларидан энергия ишлаб чиқарувчилар қайта тикланувчи энергия манбалари қурилмаларини (номинал қуввати 0,1 МВт ва ундан ортиқ бўлган) ўрнатганлик учун мол-мулк солиғини тўлашдан ҳамда ушбу қурилмалар билан банд бўлган участкалар бўйича ер солиғини тўлашдан улар фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан ўн йил муддатга озод этилади.

▪️Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар эгалигидаги мол-мулкка қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга жисмоний шахслардан олинадиган мол-мулк солиғи солинмайди.

▪️Амалдаги энергетика ресурслари тармоқларидан тўлиқ узиб қўйилган яшаш учун мўлжалланган жойларда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланувчи шахслар қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланилган ойдан эътиборан уч йил муддатга ер солиғидан озод этилади.

☝️🏻Эслатиб ўтамиз, электр энергиясини ишлаб чиқаришда қайта тикланувчи энергия манбаларидан фойдаланишнинг ўзига хос хусусиятлари
Қайта тикланувчи энергия манбаларидан шахсий эҳтиёжлар учун электр энергияси ишлаб чиқарилган тақдирда, рухсат берувчи ҳужжатлар олиш талаб этилмайди.

Қуёш панеллари ўрнатиш учун қайси банкдан қандай шартларда кредит ажратилиши ҳақида 👉 мана бу ерда 👈 тўхталиб ўтганмиз.

👉 @bankirkundaligi 👈
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Давлатимиз раҳбари "Пахтакор элита уруғчилик" хўжалигининг даласини кўздан кечириб, фермер оиласи билан суҳбатлашди

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
📍Жиззах вилоятининг макроиқтисодий кўрсаткичлари, саноати ва бюджети, қишлоқ хўжалиги ҳамда қурилиш соҳаси, шунингдек, капиталга киритилган инвестициялар ва ташқи савдоси (+инфографика)

Президент Шавкат Мирзиёев Жиззах вилоятига ташриф буюриб, вилоятнинг иқтисодий ва ижтимоий объектлар фаолияти билан танишиш, аҳоли билан мулоқот қилиш, вилоятни ривожлантиришнинг долзарб масалаларини муҳокама қилади.

2022 йил якуни бўйича Жиззах вилояти иқтисодий ривожланишнинг асосий кўрсаткичлари таҳлили (+инфографика)

Ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 27,1 трлн. сўмни, ўсиш суръатлари 2021 йилга нисбатан 104,7%ни ташкил этди.
4 505 та янги кичик бизнес субъектлари ташкил этилиб, рўйхатдан ўтган кичик бизнес субъектлари сони 24 251 тани ташкил этди.
● Кичик бизнес субъектларининг ЯҲМдаги улуши 78,4%, саноатда 48,9%, қишлоқ хўжалигида 98,3%, инвестицияларда 73,5%ни ташкил этди.
Хорижий капитал иштирокидаги корхоналарнинг саноатдаги улуши 32,2%, экспортда 34,9%, импортда 33,2%ни ташкил этди.

Жиззах вилояти саноат соҳасининг 2022 йил якунлари (+инфографика)

● Жами 11 149,5 млрд. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилиб, ўсиш суръатлари 107,8%ни ташкил этди.
ЯҲМ таркибидаги саноат улуши ўсиб 13,1%ни ташкил этиб, 2021 йилга нисбатан 0,9 пунктга ўсди.
● Жами саноат маҳсулотларининг 94% қайта ишлаш саноати ҳиссасига тўғри келади.
● Саноат йўналишида 696 та янги корхоналар ташкил этилиб, жами саноат корхоналари 4 469 тани ташкил этди.

Жиззах вилоятининг 2023 йил учун маҳаллий бюджети таркиби (+инфографика)

● 2023 йил учун маҳаллий бюджет харажатлари 3 469 млрд. сўм режалаштирилган.
● Ушбу харажатларнинг 56 фоизи вилоят маҳаллий бюджети даромадлари ҳисобидан, 37 фоизи республика бюджетидан ажратиладиган тартибга солувчи бюджетлараро трансфертлар ҳамда 7 фоизи эса акциз солиқлари ҳисобидан қопланади.
● 2023 йилда вилоят бюджетидан ташкилот ва муассаларга тақсимланган маблағлар миқдори 1 422,6 млрд сўмни ташкил қилади.

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube | Медиабанк
😄 “Alisher Navoiy va Bobur merosi – beqiyos maʼnaviy xazinadir”

Ikki buyuk siymo Alisher Navoiy tavalludining 5⃣8⃣2⃣- yilligi va Zahiriddin Muhammad Bobur tavalludining 5⃣4⃣0⃣- yilligi munosabati bilan “Oʻzkimyosanoat” AJ va tarmoq korxonalari ishtirokida “Alisher Navoiy va Bobur merosi – beqiyos maʼnaviy xazinadir” mavzusida maʼnaviy-maʼrifiy tadbir tashkil etildi.

👁Batafsil✍️😏

⚫️⚫️⚫️

😄 «Наследие Алишера Навои и Бабура – несравненное духовное сокровище»

По случаю 5⃣8⃣2⃣- летия со дня рождения Алишера Навои и 5⃣4⃣0⃣- летия со дня рождения Захириддина Мухаммада Бабура было организовано духовно-просветительское мероприятие с участием АО «Узкимёсаноат» и отраслевых предприятий на тему «Наследие Алишер Навои и Бабура – несравненное духовное сокровище»

👁Подробнее✍️😏


▫️🌍Веб-сайт ▫️ Telegram ▫️💬Facebook ▫️ 📸Instagram
#ma'naviyat
#ochiq_muloqot

Angren shahar 40-umumta’lim  maktabida buyuk mutafakkir Hazrat Alisher Navoiy tavalludining 582 yilligi  munosib nishonlandi


Unda jurnalist, "Oltin qalam" sohibi, Toshkent viloyati hokimligi Axborot xizmati rahbari, viloyat hokimining matbuot kotibi, Axborot siyosati masalalari bo‘yicha maslahatchisi Behzod Qobulov bilan uchrashuv tashkil qilindi.

Maktab o‘qituvchilari, o‘quvchilar, she’riyat ixlosmandlari ishtirok etgan kechada shoirning barhayot siymosiga yuksak ehtirom ko‘rsatildi.

E’tirof etilganidek, atoqli shoir, Davlat arbobi, so‘z mulkining sultoni Alisher Navoiy o‘zining purhikmat hayoti va boy ilmiy-ma’rifiy ijodi bilan nafaqat millatimiz adabiyoti, balki jahon tamadduniga ulkan hissa qo‘shdi.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube
O‘quvchilar bilan uchrashuvda so‘z olganlar shoir ijodini o‘rganish, uning hayotidan o‘rnak olish orqali ezgu maqsadlarga erishishni ta’kidladilar.

Zero, buyuk bobokalonimiz asarlarida ilgari surilgan g‘oyalar ma’naviy komillikka, poklikka, yaratuvchanlik va bunyodkorlikka undadi. Asrlar o‘tsa hamki, o‘zining ulug‘vorligini, yuksak qadr-qimmatini yo‘qotmadi.

Nazm va navo kechasida Navoiyning hayoti va ijodi haqida so‘z yuritildi, g‘azallaridan parchalar o‘qildi. Sahna ko‘rinishlari namoyish  etildi.

Mazkur tadbirda shahar hokimining  o‘rinbosari Salim Anarboyev,  Ma’naviyat va ma’rifat markazi shahar bo‘limi rahbari  Alijon Yusupov,  "Yoshlar kundaligi"  gazetasi muxbiri Otabek Bakirovlar qatnashdilar.

📲 Bizni kuzatib boring:👇

Sayt I Telegram I Facebook I Youtube