Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.92K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
Ангрен шаҳар марказидан чекка ҳудудда жойлашган 14-ДМТТда анвойи гуллар парваришланмоқда.

Демак, муассасанинг ички қисми баҳорий илиқлик, иситиш тизимида муаммо йўқ...
Ташкилот раҳбари томонидан тақдим этилган фотосуратлар
#назорат

Маълумки, "Ташаббусли бюджет" лойиҳаси доирасида 41-умумий ўрта таълим мактабининг иссиқлик тармоғида капитал таъмирлаш ишлари олиб борилаяпти.

Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар ижтимоий соҳа объектларини ўрганиш чоғида мазкур мактабдаги таъмирлаш жараёнини ҳам кўздан кечирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Хусусан, қурувчи-пудратчи ташкилот масъуллари билан учрашдилар.

Мактаб биносида олиб борилаётган таъмирлаш ишларининг ҳажми, сифатига эътибор қаратдилар. 

Бажарилаётган ишларни якунига етказишда сифатни таъминлаш зарурлиги юзасидан таклиф, тавсиялар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7