#инсонга_эътибор
Янги йил - кутилмаган тасодифлар, улашиладиган совға-саломлар каттаю кичик қалбига қувонч олиб кириши билан ажралиб туради.
Ангрен шаҳрида Янги йил шукуҳи ёшу қарига кўтаринкилик бағишламоқда.
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида барча секторлар раҳбарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар масъуллари, тадбиркорлик субъектлари ҳомийлик ташаббуси орқали имконияти чекланган, ногиронлиги бўлган, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олиб, турли Янги йил совғаларини улашаяптилар.
Шаҳар ҳокимининг ўринбосари Мавлуда Абдураҳмонова маҳалла хотин-қизлар фаоллари билан биргаликда жами 75 та хонадонга озиқ-овқат маҳсулотлари ва Янги йил совғаларини тарқатди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

Бундан ташқари, секторлар раҳбарлари маҳаллалар кесимида ана шундай хайрли амалларни давом эттираяптилар. Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Прокуратура, Ички ишлар бошқармаси, Давлат солиқ инспекцияси сектор таркибидаги маҳаллаларда эътибор, эъзозга муҳтож оилаларга ҳам мурувват кўрсатилмоқда.
Янги йил арафасида Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорлик маркази, шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамкорликда маҳаллаларда беморлар, ногиронлиги бўлган оилаларга кириб бораяптилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Янги йил арафасида Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Оила ва хотин-қизлар бўлими, Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорлик маркази, шаҳар Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими ҳамкорликда маҳаллаларда беморлар, ногиронлиги бўлган оилаларга кириб бораяптилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#инсон_қадри
Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдураҳмонова “Чотқол”, “Наврўз-1” маҳалла фуқаролар йиғинларида 2 та оила ҳолидан хабар олдилар. Шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилган ногиронлик араваларини топширдилар.
Шаҳар раҳбари оилаларнинг аҳволи, қийнаётган муаммоларига ҳам эътибор қаратмоқда.
Мавлуда Абдураҳмонова - Ангрен шаҳар ҳокимининг ўринбосари, Оила ва хотин-қизлар бўлими бошлиғи:
- Ҳақиқатан шу кунларда Ангрен шаҳрида 46 та маҳаллада ҳоким бошчилигида, секторлар ва бошқа мутасадди ташкилотлар раҳбарлари ташаббуслари билан ҳар куни эҳтиёжманд оилаларга кириб борилиб, уларнинг ҳолидан хабар олиниб, муаммолари ўрганилиб, байрам совға-саломлари улашилмоқда. Ангрен шаҳар ҳокимлиги томонидан ажратилган 6 та ногиронлик араваси ҳам етказилди.

#туҳфа
ИИБ ХОДИМЛАРИДАН БОЛАЖОНЛАРГА ТУҲФА
Ангрен шаҳрида "Истиқлол" майдонида безатилган Янги йил арчаси атрофида байрам томошалари давом этмоқда.
Янги йил арафасида шаҳар Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан болалар учун Янги йил акцияси ўтказилди.
Унда Ангрен ИИБ ходимлари томонидан тайёрланган совғалар томошага келган ўғил-қизларга тарқатилди.