Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Президент Шавкат Мирзиёев: "Кўп миллатли жонажон Ўзбекистонимизда ҳар бир фарзандни "бу менинг фарзандим, эртанги кунимнинг пойдевори, замини" деб тарбия қилсак, албатта, натижага эришамиз"

Президент Шавкат Мирзиёев: "Если в нашем многонациональном Узбекистане будем воспитывать каждого ребенка как родного, как фундамент и основу нашего будущего, то обязательно достигнем результата"

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
#3_сектор

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан маҳаллаларда ижтимоий ҳимояга муҳтож, беморлар, ногиронлиги бўлганлар ва кам таъминланган оилаларга Янги йил совға-саломлари улашилмоқда.

Шаҳар ИИБ бошлиғи Абид Арипов раҳбарлигидаги 3-сектор таркибида бўлган маҳаллаларда ана шундай мурувват кўрсатилиб, хайрли амаллар давом этаяпти.

Янги йил арафасида сектор раҳбари "Янгиобод" МФЙда бўлди ва ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар ҳолидан хабар олди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#4_сектор

Ангрен шаҳар 4-сектор раҳбари Жамшид Усманов Янги йил арафасида кўплаб хонадонларга совға-саломлар тарқатди.

Халқимизга хос эзгу фазилатларни ўзида мужассам этган қадриятлар сектор таркибида бўлган маҳаллаларда яққол намоён бўлмоқда.

Бугуннинг ўзида 15 та оилага кўтаринки кайфият, брлажонлар қалбига қувонч улашилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳар ҳокимлиги, Маънавият ва маърифат маркази томонидан 1-сектор таркибида бўлган "Нурчи "МФЙда яшовчи кам таъминланган, ижтимоий ҳимояга муҳтож, ногиронлиги бўлган оилаларга Алижон Юсупов бошчилигида 5 та оилага Янги йил совғалари тарқатилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#соғлом_турмуш тарзи

Соғлом бўлишнинг 6 та олтин қоидаси

📊 Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, бугун дунё аҳолисининг 60 фоизга яқини етарли даражада жисмоний фаолият билан шуғулланмайди. Оқибатда юрак-қон томир тизими хасталиклари ва қандли диабет касаллигига чалинган беморлар сони йилдан йилга ортиб боряпти.

Қуйида соғлом турмуш тарзининг 6 та энг оддий ва самарали қоидалари ҳақида тўхталиб ўтамиз.

1. Жисмоний фаол бўлиш.
🏃🏻Жисмоний машқлар соғлом турмуш тарзининг асоси. Шу сабабли инсон ўзининг ёши, жисмоний ҳолатига кўра, пиёда юриш, югуриш, велосипед ҳайдаш ва ҳоказолардан бири билан доимий шуғулланиши лозим. Уларга ҳар куни камида 30 дақиқа сарфлаш тавсия этилади.

2. Рационал овқатланиш.
🍱 Саломатлик кўп жиҳатдан тўғри овқатланишга боғлиқ. Шу боис витаминларга бой таомлар истеъмол қилиш лозим. Мева-сабзавотлар кунлик рационнинг 60 фоизгача қисмини ташкил этиши керак. Тўйинган ёғ ва шакар семизликка сабаб бўлади.

3. Дам олиш ва ухлаш.
🛏 Самарали меҳнат билан бирга, оқилона дам олиш саломатлик учун жуда муҳим. Инсон ўзини жисмоний ва руҳий жиҳатдан ортиқча зўриқтирмаслиги зарур. Соат 23:00 дан кечикмай ухлаш, бир суткада камида 7-8 соат дам олиш керак. Доимий уйқусизлик соғлик учун хавф туғдиради.

4. Тоза сув ичиш.
🫙 Маълумки, танамизнинг тахминан 2/3 қисми суюқликдан иборат. Барча ҳужайра ва тўқималар, қон, лимфа ва бошқаларнинг асосини сув ташкил этади. Тана эса кунига тахминан 2,4 литр сув йўқотади. Шунинг боис унинг нормал ишлаши учун кун давомида камида 1,5-2 литр сув ичиш лозим.

5. Стрессни бошқариш.
🤦🏻‍♂️ Бу — соғлом турмуш тарзининг муҳим қисми. Стрессни бошқара олмаслик жиддий касалликларга олиб келади. Энг ёмони, бу ҳолат эътиборсиз қолдирилса, кашандалик ва спиртли ичимликларга қарамликка сабаб бўлиши мумкин.

6. Ёмон одатлардан воз кечиш (чекиш, алкоголизм).
🚬 Ёмон одатлардан халос бўлиш саломатликнинг яна бир олтин қоидаси. Ҳар бир чекилмаган сигарета соғлом ҳаёт сари ташлаган муҳим қадам.

‼️Энг асосийси, юқоридаги қоидаларни алоҳида-алоҳида эмас, балки комплекс тарзда амалга ошириш касалликларнинг олдини олиш ҳамда саломатликни мустаҳкамлашга ёрдам беради.

👉 Ангрен шаҳар СЭО ва ЖСБ
Bosh sahifa | Бош саҳифа | Главная страница

Toshkent viloyati Uy-joy kommunal xizmat ko‘rsatish boshqarmasi: Angren shahridagi “DRUJBA BOSHQARUV SERVIS” BSK tomonidan ko‘p kvartirali uylarda amalga oshirilgan ishlar to‘g‘risida (Foto)
__________________________________

Тошкент вилояти Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бошқармаси: Ангрен шаҳридаги “DRUJBA BOSHQARUV SERVIS” БСК томонидан кўп квартирали уйларда амалга оширилган ишлар тўғрисида (Фото)

🌐 www.toshvil-jko.uz (takomillashtirilmoqda)

|web-sayt |facebook |telegram |Youtube |
Audio
#Dayjest

Viloyatimizda qulay ishbilarmonlik muhiti, tadbirkorlar uchun yaratilayotgan imtiyoz va imkoniyatlar yangi loyihalarni amalga oshirishga xizmat qilmoqda. Jarayonga esa sektor rahbarlari va biriktirilgan masʼullar salmoqli hissa qoʻshishmoqda. Qisqa xabarlarimizda shu mavzu atrofida soʻz yuritamiz.

🔘Olmaliq shahri. Hokimlik masʼullaridan iborat Ishchi guruh shahardagi boʻsh turgan bino va inshootlardan samarali foydalanish orqali yangi investitsiya loyihalarini joylashtirish maqsadida “Kamalak” mahallasidagi obyektlarni oʻrgandi.

🔘Boʻstonliq tumani. Yangi yil bayrami munosabati bilan 2-sektor hududida istiqomat qiluvchi “Temir daftar” roʻyxatiga kiritilgan ijtimoiy himoyaga muhtoj, imkoniyati cheklangan 86 ta oila holidan xabar olindi.

🔘Angren shahri. Shahardagi 43-ixtisoslashtirilgan davlat umumtaʼlim maktabida ichki ishlar idoralarida fidokorona xizmat qilgan marhum hodimlar xotirasiga bagʻishlab “Xotira burchagi” tashkil qilindi.

🔘Ohangaron tumani. 2-sektor rahbari, tuman prokurori tashabbusi bilan Yangi yil bayrami arafasida “Temir daftar”da turuvchi 5 ta oilaga sogʻin sigir va mayda shoxli qoramollar tuhfa qilindi.

🔘Oqqoʻrgʻon tumani. Tuman hokimi va sektor rahbarlari boquvchisidan mahrum boʻlgan 46 nafar bolaga Yangi yil bayrami munosabati bilan Prezident sovgʻalarini topshirishdi.

🔘Bekobod tumani. Madaniyat boʻlimi tadbirlar zalida Yangi yil bayrami munosabati bilan tumandagi boquvchisini yoʻqotgan, vasiylik va homiylikka olingan bolalar uchun bayram tadbiri oʻtkazildi.

🔘Ohangaron shahri. Shahar davlat soliq inspeksiyasi boshligʻi, 4-sektor rahbari tomonidan tizimda amalga oshirilayotgan ishlar sarhisob qilindi.

📹DAYJEST VIDEOSINI FACEBOOKDA KO'RISH
#натижа

Бюронинг Ангрен щаҳар бўлими иш юритувида фуқаролик ишлари бўйича Оҳангарон туманлараро судинг суд буйруғига асосан қарздор "Назарбекавтойўл" МЧЖдан ундирувчи жамиятнинг 61 нафар ишчи-ходимининг фойдасига иш ҳақи ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжатлари мавжуд.

Ижро ҳаракатлари давомида жорий йилнинг 29 декабрь санасида 406 млн. сўм иш ҳақи ундирилиб, ишчи-ходимлар ҳисоб рақамларига ўтказиб бериш таъминланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#yilyakuni
#yoshlar
2022-yilning 19-yanvar sanasidan muxtaram Prezidentimizning PQ-92 sonli qarori asosida Yoshlar yetakchilari lavozimi joriy etilgan edi. Bugun Yoshlar ishlari agentligi Angren shahar bo'limi boshlig'i A.Parpiyev yil yakuni bo'yicha o'z hisobotini o'qib eshittirdi. Hisobotda A.Parpiyev yil davomida erishilgan yutuqlar hamda kamchiliklarga to'xtalib o'tdi. Bundan tashqari yoshlar siyosatini olib borishdagi hamkorlikdagi mehnatlari uchun hamkor tashkilotlar raxbarlari Tashakkurnoma bilan taqdirlandi.

Telegram | Instagram | Murojaat