Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.58K subscribers
114K photos
8.62K videos
132 files
22.5K links
Download Telegram
📌Начальник УВД г. Ангрена руководитель 3-го сектора О.Эргашев установил порядок на въездном посту в "Янгиабад" .

📌Ведутся дезинфекции транспортных средств и установлен контроль въезда транспортных средств на территорию, а также по хождению граждан по улицам без маски и не соблюдения карантинных требований.

📌Тем, кто в настоящее время проживает здесь, были разъяснены карантинные правила для предотвращения распространения коронавирусной инфекции.
@angrenhokimligi_7
#COVID19

⁉️Сиз ҳам тест топширдингизми – вилоятда бу масалада ишлар қандай ташкил этилмоқда?

🧪Пандемияга қарши кураш бўйича вилоят штабидан маълум қилишларича, 29 июль куни 2 минг 836 нафар фуқародан Covid-19 га таҳлил олинган. Шу куннинг ўзида 2 минг 14 та тест таҳлилдан ўтказилган (натижаси маълум қилинган).

🔬Айни пайтда 2 минг 488 та таҳлил текшириш учун лабораторияда сақланмоқда. Эслатиб ўтамиз, пандемия даврида Тошкент вилоятида фуқароларидан Covid-19 га қарши жами 171 минг 460 та назорат-тести олинган.

🦠Шунингдек, вилоятда кун давомида 44 та гуруҳ томонидан 495 нафар кўнгилли ва 27 турдаги махсус техника жалб этилган ҳолда 5 минг 288 та объектдаги 769 минг 128 м2 майдонда дизенфекция ишлари олиб борилди.

❗️Эслатиб ўтамиз, ҳурматли фуқаролар, Сизда пандемия шароитида соғлиқни сақлаш (Call center), иқтисодий қийинчилик, озиқ-овқат етишмовчилиги бўлса (бу ерга), фаолиятингизга доир муаммолар кузатилса (сектор раҳбарларининг қўл телефонлари: 1- сектор; 2 - сектор; 3 - сектор; 4 - сектор) қавс ичидаги ҳавола ўтиб, тегишли тартибда оғзаки мурожаат қилишингиз мумкин.

🌡Тест топширмоқчи бўлганлар диққатига! Мана бу ҳавола орқали вилоятимизда коронавирусга қарши тест топшириш мумкин бўлган ҳудудларнинг манзили ва алоқа рақамлари келтирилган.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
⚡️ Эҳтиёжманд оилаларга жами 150 млрд сўм моддий ёрдам тарқатилади

Ҳукуматнинг тегишли фармойишига асосан (346-ф, 29.07.2020й), "Саховат ва кўмак" фонди орқали ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга моддий ёрдам тарқатилади.

Бунинг учун Инқирозга қарши курашиш жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами 150 млрд сўм ажратилиши белгиланди.

Ушбу маблағ ҳудудлар кесимида қуйидагича тақсимланди:

Қорақалпоғистон Республикаси - 10 млрд;
Андижон вилояти - 10 млрд;
Бухоро вилояти - 10 млрд;
Жиззах вилояти - 5 млрд;
Қашқадарё вилояти - 20 млрд;
Навоий вилояти - 5 млрд;
Наманган вилояти - 10 млрд;
Самарқанд вилояти - 10 млрд;
Сурхондарё вилояти - 10 млрд;
Сирдарё вилояти - 5 млрд;
Тошкент вилояти - 10 млрд;
Фарғона вилояти - 10 млрд;
Хоразм вилояти - 10 млрд;
Тошкент шаҳри - 25 млрд.

Ҳудудлардаги сектор раҳбарлари 2 кун муддатда ушбу маблағларни аҳолига тарқатилишини таъминлайди.

Обуна бўлинг 👇 👇 👇
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
#электр_станция

Тошкент вилоятида энергиятежамкор электр станцияси қурилади

“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида электр энергияси таъминоти барқарорлигини янада ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент Қарори (ПҚ-4791, 29.07.2020 й) қабул қилинди.

💡Қарорга мувофиқ, 2020-2023 йилларда Тошкент вилояти Қуйичирчиқ туманида “Янги 500 кВ кучланишли “Ҳалқа” нимстанцияси ҳамда 220 кВ ва 500 кВ кучланишли ҳаво электр тармоқларини қуриш” инвестиция лойиҳасини амалга ошириш белгиланди.

🛣Лойиҳа доирасида қуввати 1 400 МВА бўлган 500/200/10 кВ кучланишли, йиллик электр энергиясини тақсимловчи замонавий энергия тежамкор нимстанция қурилиши, умумий узунлиги 410 км электр узатиш тармоқлари қурилиши кўзда тутилмоқда.

🔨Қарорга кўра, лойиҳани амалга ошириш учун халқаро молия институтлари маблағлари жалб этилиши ҳамда лойиҳа доирасида халқаро тендер савдолари ўтказилиши белгиланди.

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Forwarded from Times.uz
🦠💦 Коронавирус сувда қанча муддатгача «яшаб» қолади?

Вируснинг 90% зарралари хона ҳароратидаги сувда — 24 соат ичида нобуд бўлади, 72 соат ичида эса — инфекциянинг 99,9 фоизи йўқ бўлади.

❗️Таъкидланишича, вирус хлорланмаган сувда ва денгиз сувида кўпаймайди, аммо у яшаш ҳусусиятини сақлаб қолиши мумкин. Бундан ташқари, уни инактивация қилиш вақти сувнинг ҳароратига боғлиқ.

🔥 Қайнаётган сув вирусни бутунлай йўқ қилади, хлорли сувда эса вирус ўз яшаш ҳусусиятини йўқотади РИА Новости

👉 Коротко о главном UZ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
Forwarded from Times.uz
Ҳар йили ёзда терлаб туриб яхна ичимлик ичиш шамоллашга олиб келган-ку? Бу йилги оддий шамоллашнинг ҳаммаси коронавирус ҳисобланадими? ЖАВОБ

Исириқ короновирусга қарши курашишда қанчалик самарали? ЖАВОБ

«Тез ёрдам» келиб беморни олиб кетяпти ва жой йўқ деб яна қайтариб ташлаб кетяпти. Нега? ЖАВОБ

Кекса ёшли одамларда коронавирус нимаси билан хавфли? ЖАВОБ

«Ўзэкспомарказ»да ишламоқчиман, ойлиги қанча, аниқ беришадими? ЖАВОБ

Стационарларда беморлар эътиборсиз қолаётгани ҳақида хабарлар тарқаляпти. Фикрингиз? ЖАВОБ

Коронавирусни аниқлашда нега ПЗР-тест билан бирга бошқа тезкор усуллар йўлга қўйилмаяпти? ЖАВОБ

@koronavirusinfouz
#ниқобтақинг
#масофасақланг
#саховат
1-сеетор

Хайит айёми муносабати билан

📌Бугун Ангрен шаҳрида 4 та сектор кесимида маҳалла фуқаролар йиғинларидаги эҳтиёжманд, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларга Қурбон хайити муносабати билан озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди.

📌Хусусан, шаҳар ҳокими Ш.Маҳмудов раҳбарлигидаги 1-секторга кирувчи 15 та маҳаллага 2 тадан жами 30 та хонадонга шундай мурувват ёрдамлари кўрсатилди.
@angrenhokimligi_7
#саховат_ва_кўмак

САРДОБАГА ҲАЁТ ҚАЙТМОҚДА

💠Тошкент вилояти ҳокимлиги зиммасига Сардоба сув омборидаги тошқиндан талофат кўрган бир неча уй-жойларни таъмирлаш вазифаси қўйилган эди.

🏗Ушбу аҳоли яшаш жойлари Оқолтин туманидаги “Шодлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида бўлиб, бугун бу ерда қурилиш ишлари қизғин олиб борилмоқда.

🔸Ҳукуматимиз топшириғига кўра, Тошкент вилояти зиммасига тошқиндан талофат кўрган 17 гектар майдондаги 128 та хонадонларни таъмирлаш вазифаси юклатилган.

📌Бунинг учун вилоят “Ягона буюртмачи хизмати” инжиниринг компанияси томонидан 34 миллиард 687 миллион сўмлик маблағ сарф этилиши кўзда тутилган бўлиб, бугунги кунда 8 та қурилиш-пудратчи ташкилот бунёдкорлик юмушларида иштирок этмоқда.

▶️Батафсил қуйидаги ҳаволада ўқинг

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram