Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
#сайёр_қабул
#2_сектор

Халқ билан мулоқот, раҳбарларнинг "маҳаллабай"  тизими  орқали кўплаб муаммолар жойида ҳал этилишига эътибор  қаратилмоқда.

Хусусан, Ангрен шаҳар  2-сектор раҳбари Улуғбек  Хабилжонов,  ҳоким  ўринбосари Шавкат  Эркабаев ҳамда коммунал  тмшкилотлар раҳбарлари ва сектор масъуллари иштирокида" Озодлик " маҳалласида навбатдаги  сайёр  қабулда ҳам мурожаатларга ижобий ечим топиш зарурлиги қайд этилди.

Унда фуқароларнинг  иссиқлик  энергияси,  ичимлик  суви таъминоти,  бошқарув сервис  компаниялар  фаолияти ҳамда ҳудуддаги ижтимоий  соҳа объектларининг қиш мавсумига  тайёргарлик  жараёни юзасидан  мурожаатлари кўрилди.

Ҳар бир мурожаат соҳалар кесимида  мутасадди  ташкилотларга йўналтирилди ва ижобий ечими учун ўрганиш ва ҳал этиш вазифаси белгиланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#2_сектор

Маълумки, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов раҳбарлигида 2-сектор таркибда бўлган "Озодлик" маҳалласида сайёр қабулда фуқароларнинг кўп қаватли уйларнинг бирининг том қисмида, 9-сонли Болалар мусиқа ва санъат мактабида, 23-ДМТТ ҳамда хонадонларнинг ички қисмида иссиқлик энергияси таъминотига оид қилган мурожаатлари ва муаммоларни жойига чиқиб кўрди.

Ҳар бир мурожаатдаги ҳақиқий аҳвол кўздан кечирилди. Аниқланган муаммолар бартараф этилиши учун Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғига, шаҳар МТБ мудири ва тегишли ташкилотлар раҳбарлари зиммаларига топшириқларни ўз вақтида бажариш вазифаси юклатилди ва ижроси назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Ангрен
#онлайн

Айни дамда сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви очиқ мулоқот тарзида ўтмоқда

🔰Бугун Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИб бошлиғи Абид Арипов, Давлат солиқ инспекцияси бошлиғи  Жамшид Усманов ҳамда  мутасадди раҳбарлар ва ёшлар иштирокида "Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви" ўтказилмоқда.

📊Самимий ўтказилаётган мулоқотларда ёшларнинг таклифлари,  муаммолари кўрилаяпти.

📍Шаҳар ҳокими ўз сўзида бугунги кунда ёшларга яратилаётган шарт-шароитлар, ёшларни ижтимоий, иқтисодий, маънавий қўллаб-қувватлаш, бандлигини таъминлаш борасида амалга оширилаётган тизимли ислоҳотлар хусусида тўхталди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Айни дамда шаҳар ҳокими  Алишер Райимов бошчилигида "Сектор раҳбарлари ва ёшлар учрашуви"  бўлиб ўтаяпти.

Унда ёшларнинг бандлик,  тадбиркорлик фаолияти учун аукцион  орқали  ер олиш билан боғлиқ муаммолар кўрилмоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7