Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.58K subscribers
116K photos
8.74K videos
133 files
22.8K links
Download Telegram
#озиқ_овқат_таъминоти

Ангрен шаҳрида аҳолининг озиқ-овқат, айниқса, гўшт ва гўшт маҳсулотларига бўлган эҳтиёжини қондиришда бор имкониятлар ишга солинаяпти. 

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов  мазкур масалага эътибор қаратган ва масъулларга топшириқлар белгилаб берди. 

Шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари  Яшин Наралиев,  "Ангрен деҳқон бозори" МЧЖ раҳбари Дилшод Аблакуловлар ушбу топшириқ ижросини таъминладилар.

Унда ,310 килограмм миқдорида жонлиқ сўйилиб, гўшти арзонлаштирилган қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқатлар савдо ярмаркасига топширилди.                                                                                                  Қишнинг совуқ кунлари ҳамда Янги йил байрами арафасида  эл дастурхонига  сифатли маҳсулотлар арзон нархларда етказилиши шаҳар раҳбари томонидан назоратга олинган.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#фуқаролар_қабули

Ангрен шаҳрида фуқароларнинг  мурожаатлари  ва муаммоларини кўриш ва уларни ижобий  ҳал этиш самарадорлигини  таъминлашга  алоҳида эътибор  қаратилган.

Ҳафтанинг ҳар жума куни шаҳар Халқ қабулхонасида фуқароларнинг навбатдаги  қабули бўлиб ўтди.

Унда шаҳар ҳокими Алишер Райимов фуқароларнинг  кўмир таъминоти, бандлик, уй-жой, ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ  мурожаатлари  ҳамда шаҳарда "Нуронийлар"  ва "Ёшлар"  хиёбонини ташкил қилиш каби таклифлари кўрилди.

Ҳар бир мурожаат ўрнатилган тартибда жойига чиқиб ўрганилиши ва ижобий ҳал этилиши бўйича берилган топшириқлар ижроси назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
ANGREN SHAHRI_YONG‘IN XAVFSIZLIGI OYLIGI DAVOM ETMOQDA_12.12.2022

obuna bo'ling:👇👇👇
https://t.iss.one/nurafshontvrasmiy
#спорт

Ӯзбекистон Республикаси Бош Прокуратураси раҳбарлигида жорий йилнинг 15-16 декабрь кунлари Тошкент шаҳридаги спорт мажмуасида  спортнинг миллий кураш тури бўйича корхона ва ташкилот ходимлари ӯртасида "Ӯзбегим полвонлари" Республика спорт мусобақаларининг финал босқичи бўлди.

Унда Ангрен шаҳар 1-сон спорт мактаби директори ӯринбосари Зайниддин Паеиров ўз вазн тоифасида фахрли биринчи ӯринни қӯлга киритди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#ўрганиш

Ангрен шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Ангрен чарм-1" (АГНКС) автомобилларга газ ёқилғиси қуйиш шаҳобчасида бўлди.  

Унда шаҳобча  фаолияти билан танишди  ҳамда  транспорт  воситалари бошқарувчилари билан мулоқотда бўлди.

Шунингдек, ҳайдовчиларни қизиқтирган саволларига жавоб берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7