Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#инсон_қадри

Юртимизда инсон қадри ва унинг манфаатларига қаратилган ислоҳотлар хайрли амалларга дастуриламал бўлаётир.

Тошкент  вилояти  прокурори Ш. Раҳимовнинг  ташаббуси билан "3 декабрь   -  Халқаро  ногиронлар  куни"  муносабати билан бир қатор шаҳар,  туманларда кенг кўламли тадбирлар ўтказилди.

Эзгуликка йўғрилган тадбирлар Ангрен шаҳар 34-сонли  таянч-ҳаракат  аьзолари шикастланган болалар  учун  ихтисослаштирилган  мактаб-интернатида  ҳам давом этди.

Сана муносабати  Ангрен шаҳар  ва  Оҳангарон  тумани  прокуратураси, сектор  раҳбарлари, Ангрен шаҳар Халқ  таьлими бўлими  ходимлари  иштирокида “Меҳр-мурувват  -  дунё  устуни! ” шиори остида хайрия  тадбири ташкил этилди.

Тўкин дастурхон атрофида қизиқарли концерт дастури, ўқувчилар ва уларнинг ота-оналарига қаратилган эътибор кўрсатилган эҳтиромдан қалблари завққа тўлди.

Тадбирда  болажонлар улашилган совға-саломлардан чексиз хурсанд бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Тадбир жараёнидан фотолавҳалар
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#бугуннинг_гапи

Вилоят ҳокимлигини тўлиқ электр токидан узиб, қуёш панелида истиладиган тизимга ўтказдик.
Катта-катта корхоналарда мингталаб чироқ ёқиб қўйишади. Оддий халқнинг уйида эса чироқ йўқ.

Вилоятдаги барча корхона ва ташкилотлар ҳам тезроқ шу тизимга ўтсалар айни муддао бўлар эди. Ана шунда иқтисод қилинган энергия ҳисобидан аҳолининг электр таъминоти бир қадар барқарорлашувига эришиш мумкин.

📱 Instagram | 📱 Twitter | 📱 Facebook | ✉️ Telegram
#Пресс_тур
Ўзбекистонда кўмир қазиб олувчи ва етказиб берувчи етакчи корхона ‒ “Ўзбеккўмир” АЖ таркибида 11 та таркибий бўлинма мавжуд бўлиб, улар  саноат ва ёрдамчи корхоналардир. Шулардан бири “Тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш заводи” филиали ҳисобланади.

Айни дамларда ушбу корхонага пресс-тур бошланди. Тадбирда республика марказий ва маҳаллий ОАВ журналистлари иштирок этмоқда.

Web-site I Facebook I Telegram  I Пресса I YouTube
#Пресс_тур
Тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш заводининг тарихи: 1943 йилда таъмирлаш-прокат базаси (ТПБ) ташкил этилди, у ерда шахта автомобиллари, электр моторлар, насослар ва бошқа кон ускуналари таъмирланди. 1946 йилда ТПБ «Ўртаосиёшахтақурилиш» трестининг марказий электромеханик устахоналарига (МЕМУ) айлантирилди, унинг таркибига механик ва чилангар устахонаси, электр устахонаси ва подстанция тармоқлари киради. 1948 йилда бу ерда рангли қуйма ишлаб чиқариш ўзлаштирилди, 1949 йилда паровоз ва экскаваторлар таъмирланди.

▪️ 1954 йилда корхона МТЗ (марказий таъмирлаш заводи) номини олди. Механика цехи, электротехника устахонаси, бульдозер ва экскаватор цехи, пўлат эритиш печига эга қуйиш цехи, рангли қуйма печ учун янги бинолар қурилди. Цехлар металлга ишлов бериш, кўтариш ва қуйиш ускуналари билан жиҳозланди. Заводда мураккаб тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш, унга эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқариш йўлга қўйилди.

▪️ 1970-йилларда МТЗ номи Марказий электромеханика устахоналари (МЕМУ) деб ўзгартирилди. “Ангрен” конини реконструкция қилиш жараёнида янги таъмирлаш иншоотини қуришга қарор қилинди. Қурилиш 1982 йилда “Ўзбекшахтақурилиш” трести томонидан бошланган. Ҳозирги завод, биз билганимиздек, 1985 йилда ишга туширилган. 1994 йилда Тоғ-кон ва транспорт ускуналарини таъмирлаш заводига айлантирилди.

Ўшандан буён бу ерда тоғ-кон экскаваторлари ва уларнинг ковшлари капитал таъмирланади, уларнинг йиғиш қисмлари учун эҳтиёт қисмлар ишлаб чиқарилади, электр машиналари ва генераторлари, дизель ва электровозлар, ўзи туширувчи самосваллар кузовлари, конвейер қурилмалари жорий таъмирлаш ишлари амалга ошириб келинади, ностандарт ускуналар ишлаб чиқарилади. Ҳаммаси бўлиб номенклатура 500 дан ортиқ эҳтиёт ва бутловчи қисмлар ва йиғишларни ўз ичига олади.

Web-site I Facebook I Telegram I Пресса I YouTube
#Пресс_тур
Тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш заводининг ишлаб чиқариш кўрсаткичлари

Заводнинг асосий фаолияти тоғ-кон транспорти ва тоғ-кон ускуналарини капитал ва ўрта таъмирлаш, эҳтиёт қисмлар, ностандарт ускуналар ва металл конструкциялар ишлаб чиқариш, кесиш ва пайвандлаш учун кислород ишлаб чиқариш билан тавсифланади.

Корхона капитал қурилиш буюртмаларига мувофиқ экскаватор паркини ўрнатиш, эскирган ускуналарни янгилаш (алмаштириш), шунингдек ускуналар учун эҳтиёт қисмларни ишлаб чиқариш ва тоғ-кон ускуналарини капитал таъмирлаш билан шуғулланади.

2022 йилнинг 9 ойи давомида ишлаб чиқариш ва саноат характеридаги иш ва хизматлар ҳажми 120,6 фоизга бажарилди, жумладан, фаолият турлари бўйича:
▪️ асосий фаолият – 107,6%
▪️ капитал қурилиш ‒ 334%
▪️ учинчи томон ташкилотлари - 38,9%.

2022 йил 9 ойи якунлари бўйича асосий фаолият номенклатураси бўйича ишлаб чиқариш ва саноат хизматлари кўрсатиш ҳажмларининг бажарилиши:

▪️ эҳтиёт қисмлар, ностандарт ускуналар ишлаб чиқариш - 82,20%
▪️ тоғ-кон ускуналари, шахта ускуналари, электр жиҳозларини таъмирлаш - 110,40%
‒ кислород ишлаб чиқариш - 36,50%.

2022-йил 9 ойлик капитал қурилиш ҳажмининг бажарилиши:

▪️ асосий кон ускуналарини ўрнатиш, таъмирлаш, ишлаб чиқариш ва созлаш - 300% дан ортиқ.
▪️ 9 ойи давомида маҳсулот ишлаб чиқариш ва сотиш режаси -101 фоизга бажарилди.

Завод аҳли маҳаллийлаштириш дастури асосида эҳтиёт ва бутловчи қисларни ўзлаштирмоқда.

Web-site I Facebook I Telegram I Пресса I YouTube
#Пресс_тур
Журналистлар “Тоғ-кон ускуналарини таъмирлаш заводи” ишлаб чиқариш жараёни билан танишмоқдалар.

Корхона раҳбари Маражаб Турсунов ОАВ вакилларига завод тарихи ва бугунни куни, амалга оширилаётган ишлар ҳақида сўзлаб бермоқда.

Web-site I Facebook I Telegram  I Пресса I YouTube