Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.6K subscribers
115K photos
8.66K videos
133 files
22.6K links
Download Telegram
Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов "Дўстлик" маҳалласида сайёр қабулда мурожаатлардаги муаммоларни "кўчабай", " хонадонбай" тизимда ўрганди.

Ўрганиш давомида ўн беш йилдан буён маҳаллада ирригация тармоғи йўқлиги боис, ариқ-зовурлардан йиғилган сув маҳалла ички кўчалари, одамлар уйларига оқиши аниқланди.

Сектор раҳбари ушбу масалага ечим топиб, "Тошкент сув таъминоти" МЧЖ Ангрен бўлими раҳбарига таклиф, тавсия ва топшириқ бериб, назоратга олди.
#Муносабат
Ижтимоий тармоқда "Наманган вилояти Учқўрғон туманида йўқ кўмирга навбатни кўринг!" деб номланган видеолавҳа тарқалди.

"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати ушбу видеолавҳадаги ҳолатни ўрганиб чиқиб, қуйидагича маълум қилади:

“Кўмир таъминот” МЧЖ Наманган вилоят филиали томонидан Учқўрғон туман аҳоли хонадонларига жами 15,2 минг тонна (5,7 минг тонна импорт кўмир олиб келувчи тадбиркорлар томонидан таъминланади) етказиб бериш белгиланган.

Бугунги кун ҳолатига Учқўрғон туман аҳоли хонадонларига жами йил бошидан 11,9 минг тонна ёки 79 фоизга етказиб бериш ишлари амалга оширилди.

Жумладан, жорий йилнинг 23 ноябрь куни Учқўрғон туман кўмир омборига 10 та вагонда жами 670 тонна маҳаллий кўмир маҳсулоти етказиб берилиб, 23-24 ноябрь кунлари туман ҳокимлиги вакили, туман ИИБ, миллий гвардия ходимлари, туман маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлим вакили ва бошқа назорат қилувчи ташкилотлар билан биргаликда туман хокимлиги томонидан берилган тақсимот асосида аҳоли истеъмолчиларига тарқатилган.

Ҳозирги кунда Учқўрғон туманга аҳоли хонадонлари учун йўлда яна 10 та вагонда жами 693 тонна маҳаллий кўмир кириб келмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аҳоли истеъмолчилари учун маҳаллий кўмир МЙФлар тақдим этган рўйхат ва маҳаллий ҳокимликлар тасдиқлаган график асосида тарқатилади. Аҳоли истеъмолчиларидан ушбу рўйхат ва графикка амал қилишлари ва сунъий навбат келиб чиқишига йўл қўймасликларини сўраймиз.

"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати

Web-site I Facebook I Telegram I Пресса I YouTube
#3_сектор

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан ишларнинг тизимли ташкил этилиши ўз самарасини бераётир.

Хусусан, 3-сектор раҳбари Абид Арипов сектор таркибида бўлган ҳар бир маҳалланинг муаммосини ҳал этиш, ҳудуд ободончилигинғ таъминлаш, кўкаламзорлаштириш ишларини сифатли ташкил қилишга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Хусусан, сектор раҳбари Абид Арипов "Намуна" маҳалласида ободонлаштириш, "Яшил макон" умуммиллий лойиҳаси доирасида ҳамда мавжуд қабристон ён-атрофини тартибга келтириш мақсадида бир қатор ишларни белгилаган эди.

Ҳозирга келиб ушбу масканда катта ўзгаришлар бўлаяпти.

Сектор раҳбари бошчилигида бошланган ушбу жараён изчил давом этиб, "Яшил маскан" яратиш бўйича лойиҳа муҳокама қилинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Президент Шавкат Мирзиёев “Зарафшон ойна” корхонасини ишга туширишга бағишланган маросимда иштирок этди ҳамда “Гидро Станко Сервис” корхонаси фаолияти билан танишди.

Президент Шавкат Мирзиёев принял участие в церемонии запуска предприятия "Зарафшон ойна" и ознакомился с деятельностью предприятия "Гидро Станко Сервис".

#Mirziyoyev #Mirziyoyev #Navoiy #sanoat

Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
Angren shahar 43-sonli IDUMda bugun “Yong'in xavfsizligi oyligi” munosabati bilan CHKBT rahbari I.Anorboyev boshchiligida Angren shahar favqulodda vaziyatlar bo'limi mas'ul xodimlari Sanjar Baxromov, Ablusattor Ismatullayevlar profilaktik tadbirni o'tkazdilar.

Barcha xavfsizlik qoidalari tushuntirildi, qishki mavsumda extiyotkorlik choralari eslatib o'tildi.

Tadbir so'ngida jonli ko'rgazmali namoyishlar tashkil qilndi.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7