Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#бонг_урамиз

МАҲАЛЛАНИНГ ЭГАСИ БОР...МИ?

Офтоб чарақлаб, олтинранг тусда тўн кийган дов-дарахтлар, мусаффо осмон кўзни қамаштиради. 

Эрталабдан шаҳар кўчаларини кезган "сайёр камера" узоққа бормади, маҳаллалар ичкарисига киришга ҳожат қолмади.

Ангрен шаҳар "Бахт" ("Маринчев") кўчасининг "Боботоғ" маҳалласи ҳудудида 11-, 8-, 6-уйлар атрофи  дилни хира қилувчи манзарага буркангани диққатимизни тортди.

Тўғри, кимгадир арзимас муаммодир. Ушбу лавҳамиз ҳаммага ҳам ёқмаслиги аниқ.

Ачинарлиси, тасвирга туширилган ушбу манзара билан ҳеч кимнинг иши йўқ. Ажабланарлиси, 11-уй кўп қаватли уй. Ён қисмига қурилган қурилма, тандир, ўчоқ ўрнатилиши биз учун ғалати. Сув ёқаси, ариқ бўйига чиқинди ташлаш эса табиатга хиёнат!

Лекин ушбу ҳолатга мутахассис хулоса берса, мақсадга мувофиқ бўлар эди...

Биз узоққа бормаймиз, ёнимизда, кўз ўнгимизда бўлаётган манзарани тасвирга оламиз холос!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Кичик кўчанинг катта муаммолари
#bildirish
ISSIQLIK ENERGIYASI FOYDALANUVCHILARI DIQQATIGA! “ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI” DUK QUYIDAGILARNI MA’LUM QILADI:
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021-yil 20-maydagi "Toshkent viloyatida tadbirkorlikni yanada qo‘llab-quvvatlash va muhandislik-kommunikatsiya tarmoqlarini rivojlantirish chora-tadbirlari to‘g‘risida"gi PQ-5118 sonli qaroriga muvofiq, bugungi kunda Angren shahar A.Temur ko‘chasi bo‘ylab o‘tgan magistral issiqlik tarmoqlarini mukammal ta’mirlash ishlari amalga oshirilmoqda. 2022-2023-yillar isitish mavsumini betalofat o‘tkazish maqsadida, amalga oshirilayotgan mukammal ta’mirlash ishlari jarayonida 2022-yil 9-noyabr kuni soat 9:00 dan 18:00 ga qadar quyidagi iste’molchilarga markazlashgan issiqlik ta’minoti uzatilishi vaqtincha to‘xtatildi:
1. Istiqlol MFYda – 6/4 dahasi 134, 135, 136, 139, 140, 17,18, 21, 34, 34а, 34б, 35, 41 va 42-ko‘p xonadonli uylar;
2. Dorilfunun MFYda – 5/5 dahasi 1-uydan 25-ko‘p xonadonli uygacha;
3. Gulzor MFYda – O‘zbekiston Mustaqilligi ko‘chasi 110 va 112-ko‘p xonadonli uylar, hamda mazkur hududdagi xususiy hovli uylar;
4. Yangi Hayot MFYda – A.Temur ko‘chasi 1а-1б, 2, 2а-2б, 3, 4, 4а va 5-ko‘p xonadonli uylar, hamda mazkur hududdagi xususiy hovli uylar.
Ishlarning amalga oshirilish muddatlari o‘zgarganda, ijtimoiy tarmoqlarga qo’shimcha ma’lumotlar joylashtiriladi.
Iste’molchilarga yetkazilgan noqulayliklar uchun uzr so’raymiz, hamda yuzaga kelgan vaziyatga tushungan holda yondashishlarini iltimos qilib qolamiz!
«ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI» DUK ma’muriyati
—————————-
Администрация Государственного унитарного предприятия «ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI» доводит до сведения абонентов, что в соответствии с Постановление президента
РУз № 5118 проводится крупномасштабная модернизация системы теплоснабжения города.
В связи, с чем 09.11.2022 года с 09.00 часов до 18.00 часов произведено отключение от централизованного теплоснабжения следующих районов города:
МФЙ Истиклол – квартал 6/4 дома № 134, 135, 136, 139, 140, 17,18, 21, 34, 34а, 34б, 35, 41, 42.
МФЙ Дорилфунун – квартал 5/5 дома с 1 по 25
МФЙ Гулзор ул.Узбекистон Мустакиллиги дома № 110, 112, (частный сектор)
МФЙ Янги хаёт ул.А.Тимура дома № 1а-1б, 2, 2а-2б, 3, 4, 4а, 5, (частный сектор)
В случае изменения сроков проведения работ на интерактивных порталах будет размещена дополнительная информация.
Приносим свои извинения и просим потребителей отнестись с пониманием к сложившейся ситуации.
Администрация «ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI» ДУК https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#2_сектор
#ҳоким_ёрдамчиси

Шаҳар прокурори сектори масъул ходими Д.Комилов ва Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш маркази бош мутахассиси А.Каримовлар "Облиқ", " Ғофур Ғулом", "Янги Гўшсой" ва "Ҳаккарман-Янги Жигаримтон" маҳаллалари ҳоким ёрдамчилари фаолиятини ўрганди.

Ўрганиш давомида аҳолидан келиб тушаётган мурожаатлар муҳокама қилинди.

Ажратилган кредитларни ҳамда эҳтиёжманд оилаларга берилган субсидияларни ҳоким ёрдамчиси томонидан мунтазам мониторинг қилиб бориш лозимлиги айтиб ўтилди.
#кун_мавзуси

Бугунги шиддатли тараққиётда банк фаолиятининг ўрни муҳимдир. Айниқса, юртимиз иқтисодиётида энг тез сураатларда ривожланаётган тизимлардан бири ҳам айнан банк саналади.

Ангрен шаҳар ҳокимлиги, прокуратура томонидан тижорат банклари учун муаммоли
кредитлар билан ишлаш усулларини такомиллаштириш масаласига алоҳида эътибор қаратилган.

Бугун шаҳар ҳокимининг биринчи ўринбосари Яшин Наралиев, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, Бюронинг шаҳар бўлими ҳамда тижорат банклари раҳбарлари ва масъуллари иштирокида жисмоний ва юридик шахслардан муаммоли кредитларни қайтариш ва бу борада банклардаги ҳолат таҳлил қилинди.
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳар "Иссиқлик  энергияси"  ДУК маъмуриятининг берган маълумотига кўра,  жорий йилнинг  9 ноябрь куни  "Истиқлол",  " Дорилфунун", "Гулзор"  маҳаллалари ҳудудидан ўтган марказий иссиқлик энергияси тармоғида носозликлар вужудга келган.

Ушбу ҳудудларда  иссиқлик  вақтинча узатилмаяпти.

Ҳолат юзасидан корхона бош муҳандиси Юсуфхон Бобохонов билан суҳбатлашдик.