Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#тарғибот
Хусусан,, "Обод"  маҳалласида  фуқароларга Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 25 октябрдаги "2022-2023 йилларда маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар режаси тўғрисида"ги ПҚ-408-сонли Қарор мазмун-моҳияти тушунтирилди.

Шунингдек, мазкур Қарор билан тасқидланган иловада ҳудудлардаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш масаласи ҳал этилиши белгиланганлиги тўғрисида маълумот берилди.

"Обод"  маҳалла фуқаролар  йиғинида  7,5   километр ички  йўли текисланиши,  21 та маънан эскирган симёғоч янгисига алмаштирилиши ҳамда  ушбу жараёнда жамоатчилик назорати  ўрнатиш зарурлиги маълум қилинди.
#тарғибот

Бугун  Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов,  ИИБ бошлиғи Абид Арипов,  Тошкент  вилояти  Статистика  бошқармаси бошлиғи Шуҳрат Жамолиддинов ҳамда ҳоким ўринбосари Мавлуда Абдураҳмонова,  Маҳалла  ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш  бўлими бошлиғи  Жаҳонгир Хасановлар  "Боғи сурҳ"  маҳалласида бўлдилар.

Унда маҳалла фуқаролари билан учрашдилар. Ўзаро мулоқотлар чоғида  Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарорининг аҳамияти ва унга мувофиқ,  ҳудудлардаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш масаласи ҳал этилиши белгиланганлиги тўғрисида маълумот бердилар.

"Боғи сурҳ"  маҳалла фуқаролар  йиғинида  мазкур қарор  асосида маҳалланинг беш  километр ички  йўли текисланиши  ва маҳалла фаоллари, нуронийлари  жараёнда жамоатчилик назоратини  ўрнатиш зарурлиги  тушунтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#тарғибот

Ангрен шаҳрида Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарорининг моҳияти ҳамда мазкур ҳужжат асосида татбиқ этиладиган лойиҳалар муҳокамасига бағишланган тарғибот тадбирлари давом этаяпти.

Бугун  Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов,  Маҳалла  ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш  бўлими бошлиғи  Жаҳонгир Хасановлар  "Бўстон"  маҳалласида бўлдилар.

Унда маҳалла фуқаролари билан ўзаро мулоқот чоғида  Давлатимиз раҳбарининг 2022 йил 25 октябрдаги ПҚ-408-сонли Қарорининг аҳамияти ва унга мувофиқ,  ҳудудлардаги маҳаллалар инфратузилмасини яхшилаш масаласи ҳал этилиши белгиланганлиги тўғрисида маълумот бердилар.

"Бўстон"  маҳалла фуқаролар  йиғинида  мазкур қарор  асосида беш  километр ички  йўли таъмирланади.

Маҳаллада 17 та кўча мавжуд бўлиб, " Ташаббусли бюджет" платформаси орқали 2 та кўча ички йўли таъмирланди.

Маҳалла фаоллари, нуронийларига   жараёнда жамоатчилик назоратини  ўрнатиш зарурлиги тушунтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7