Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#3_сектор
#яшил_макон

Маълумки,  Ангрен шаҳрида  кузги кўкаламзорлаштириш жараёни,  "Яшил иакон",  " Долзарб 40 кунлик" лойиҳалари жадал  амалга оширилмоқда.

Ҳудудларни яшил масканга айлантириш борасида секторлар раҳбарлари томонидан бир қатор кўчат экиш ишлари давом эттирилаяпти.

Хусусан,  3-сектор раҳбари Абид Арипов бошчилигида  сектор кесимида 11 та маҳалла ҳудудида кшчат экиш ишларини татбиқ этишга алоҳида эътибор қаратилган.

Сектор раҳбари  шаҳардаги мавжуд  тижорат банклари бошқарувчилари билан бирга 3-сектор таркибида бўлган маҳаллалар  бўш ер майдонларини ўрганди ва манзарали,  мевали дарахт кўчатлари ўтқазиладиган масканларни жойига чиқиб ўргандилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#электр_энергия_таъминоти

Ангрен шаҳрида  куз-қиш  мавсумига тайёргарлик  жараёни изчил давом этиб,  Ангрен  ШЭТК томонидан ҳудуддаги электр энергия тармоқларида таъмирлаш, созлаш ишлари  олиб борилмоқда.

Корхона ходимлари "Бунёдкор" кўчасида навбатдаги вазифаларни бажардилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжоновлар тиббиёт ходимлари билан учрашдилар.

Унда Ангрен шаҳрида тиббиёт муассасаларида аҳоли, айниқса, аёллар, она-бола саломатлигини мустаҳкамлаш, тиббиёт ходимлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш, Акушерлик мажмуасида қайд этилган ўлим ҳолатига сабаб бўлган омиллар муҳокама қилинди.

Кун тартибидаги масалалар юзасидан Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори Фурқат Иманов, Акушерлик мажмуаси бош шифокори Диляра Эрматовалар ҳисобот бердилар.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов Ангрен шаҳрида тиббиёт соҳа ходимлари ўртасида коррупциянинг олдини олиш, тизимда фаолият юритган ходимлар томонидан содир этилган жиноий ҳолатлар хусусида сўз юритди.

Тиббиёт ходимлари содир этган жиноятларнинг сабаб ва омиллари ҳамда оқибатлари муҳокама қилинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Чуқур мулоҳазалар, кескин фикрлар, тиббиётдаги мавжуд муаммолар очиқ, ошкор айтилган йиғилишда соҳада виждон уйғоқлигини таъминлаш, беморларга меҳр-эътиборли бўлиш зарурлиги қайд этилди.

Соҳа эгаларига ўз вазифаларига садоқат билан ёндашишлари тушунтирилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#statistika

Toshkent viloyatida 9 oy mobaynida 3699,7 ming tonna koʻmir ishlab chiqarilgan

2022
-yilning yanvar-sentyabr oylarida jami yirik sanoat korxonalari tomonidan 3699,7 ming tonna koʻmir ishlab chiqarilgan boʻlib, mazkur ishlab chiqarish boʻyicha, 2021-yilning tegishli davriga nisbatan oʻsish surʼati 140,6 foizni tashkil etdi.

Oʻsish surʼatlari:

2020-yil – 96,1 %

2021yil – 140,6 %

2022-yil – 107,7 %

✉️
Telegram 🌐YouTube 📱Instagram 📱Facebook 📱Twitter
#3_сектор

"Навбаҳор" МФЙ ҳоким ёрдамчиси томонидан маҳалла ҳудудидаги собиқ "Почта-алоқа" биноси шаҳар ҳокими, тадбиркор билан бирга ўрганилиб, 376-қарор асосида ижарага чикариш таклифи берилди.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7