Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
106K photos
8.1K videos
119 files
21.3K links
Download Telegram
#Муносабат

ЯНГИЛИК: ТОШКЕНТ ВИЛОЯТИДА ТУРИЗМ КЛАСТЕРИ ТАШКИЛ ЭТИЛАДИ

📌Нурафшон шаҳрида ўтказилган халқ депутатлари Тошкент вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида давлатимиз раҳбари ҳудудга оид муҳим мавзулар қатори туризм соҳасига ҳам алоҳида эътибор қаратди.

🔘Ундаги таҳлилларга кўра, сайёҳларнинг 80 фоизи Бўстонлиқ туманига боради. Бошқа туманларда шароит ва хизматлар паст даражада. Шу боис Паркент, Ангрен ва Оҳангароннинг тоғли жойларида туризм кластерлари ташкил этиш мумкинлиги кўрсатиб ўтилди. Албатта, бу бежизга эмас. Чунки охирги пайтларда ҳудудимизда маҳаллий сайёҳларнинг борадиган маданий манзилларига қатнов кўпайди.

👉Батафсил

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
#Дайжест #Ҳоким_ёрдамчилари

Ҳудудларда ҳоким ёрдамчилари фаолият бошлаганига бир муддат бўлди. Хўш, холислик ва шаффофлик асосида танлаб олинган ҳоким ёрдамчилари бугун қандай фаолият юритмоқда? Дайжестимиз шу ҳақда.


🔘Бекобод тумани - "Қора қўйли" маҳалласида фаолият олиб борувчи ҳоким ёрдамчиси "Аёллар дафтари"да турган хотин-қизлар шароитини ўрганди. Мазкур маҳаллада яшовчи Ширин Султоновага субсидия асосида тикув машинаси берилди.

🔘Оҳангарон шаҳри - "Нўғойқўрғон" маҳалласида ўтказилган хатлов жараёнида 70 нафар ишсиз фуқаро борлиги қайд қилинди. Улардан 55 нафари доимий ишга, 3 нафари мавсумий ҳақ тўланадиган, 1 нафари жамоат ишларига бириктирилди.

🔘Чирчиқ шаҳри - Энг фаол 7 нафар ҳоким ёрдамчилари ташаккурнома билан тақдирланди.

🔘Қуйи Чирчиқ тумани - "Мингчинор" маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Жасурбек Турдибековнинг тавсиясига кўра фуқаро Азамат Юлдашевга имтиёзли кредит ажратилиб, қуёнчилик фаолиятини бошлашига кўмаклашилди.

🔘Пискент тумани - “Мингтепа” маҳалласининг драйвери узумчилик ҳисобланади. Ҳоким ёрдамчиси Абдухалил Абдужамбулов энг аввал шу жиҳатга эътибор қаратди.

🔘Чиноз тумани - Ҳоким ёрдамчилари амалга оширган ишлари ва режалари тўғрисида маҳалла фаолларига ҳисобот берди.

🔘Оққўрғон тумани - "Қўрғонча соф асал" МЧЖ асаллари корхонаси билан ҳамкорликда “Қўрғонча” маҳалласидаги дафтарларда турувчи оила вакилларига асаларичилик бўйича кооперация ташкил этишига кўмаклашилди.

🔘Бекобод шаҳри - “Булоқ ариқ" маҳалласидаги ҳоким ёрдамчиси кўмагида ёшларга жами 290 млн сўмлик 13 та кредит, 15.4 млн сўмлик субсидия маблағлари ажратилди.

🔘Янгийўл шаҳри - "Олмос" маҳалласида 5 та юридик ва 24 та жисмоний тадбиркорлик субъектлари ташкил этилиб, 80 та янги иш ўринлари яратилган.

🔘Қибрай тумани - Маҳаллалардаги 135 та хонадонга “Бир маҳалла - бир маҳсулот тамойили” асосида парранда етказиб берилди.

🔘Ангрен шаҳри - "Навбаҳор" МФЙ  "Аёллар дафтари"да турадиган фуқарога тадбиркорлик учун таъминотчи томонидан тикув машиналари келтирилди.

🔘Паркент тумани - 62 та маҳалла фуқаролар йиғинларига бириктирилган ҳоким ёрдамчилари томонидан маҳаллалардаги хонадонлар "хонадонбай" хатловдан ўтказилиб, иқтисодий-ижтимоий аҳволи бўйича 4 тоифага ажратиб олинди.

🔘Бўстонлиқ тумани - “Пском” маҳалласида  нон ишлаб чиқариш учун цех ташкил этилди.

🔘Олмалиқ шаҳри - Ҳоким ёрдамчиси ташаббуси билан Сўфи Оллоёр МФЙда автомобилларга хизмат кўрсатиш шахобчаси очилиб, 4 та иш ўрни яратилди.

🔘Янгийўл тумани - “Саховат” маҳалласида  истиқомат қилувчи фуқарога имтиёзли кредит маблағлари ҳисобидан иссиқхона қуриб берилди. Йил якунига қадар маҳаллада 20 та хонадонда иссиқхона қуриш режалаштирилган.

✉️ Telegram 🌐 YouTube 📱Instagram 📱 Facebook 📱 Twitter
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Ангрен шаҳар 10-ДМТТда 2 та тайёрлов гуруҳи тарбияланувчилари иштирокида тарбиячи Дилафруз Зокирова  ташаббуси билан ҳамкор тарбиячилар Наргиза Ёдгорова ва барча тарбиячилар билан биргаликда куз фаслига бағишланган "Олтин куз саховати" тадбири бўлиб ўтди.

Унда қаҳрамонлар "Кузой"," "Бободеҳқон" шамол, дўл, ёмғир, "Пахтаой"ларнинг зўр маҳорат билан чиқишлари олқишланди.

Тадбирга  хушовоз хонанда Жасур Мавлонов болаларнинг энг севимли қўшиқлари билан даврага файз бағишшлади.

Тадбир сўнггида хонанда Жасур Мавлоновга ҳамда ютуқларга эришган жажжи болажонлар ташкилот директори Нигора Усарова ташаккурномалар топширди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
10-ДМТТ тарбияланувчиси Мухлисахон Жахонгирова спортнинг Гимнастика тури бўйича Республика мусобақасида 1-ўринни эгаллади.

Тадбир сўнггида биринчиликни қўлга киритган Мухлисахон Жахонгирова  ва фаол ҳамкор ота-оналар ҳам ташаккурнома билан тақдирландилар
#ибрат_соҳилларида

Йиғилган ва қўлга киритилган мол-дунё ризқ ҳисобланмайди, балки ундан фойдаланилган нарсагина ризқ ҳисобланади. Чунки гоҳида сен катта молни қўлга киритасан, лекин уни сарфламайсан ва ундан фойдаланмайсан.

Демак бу сенинг ризқинг эмас, аксинча у бошқанинг ризқидир. Сен эса уни то соҳибига етиб боргунича бир тийинини ҳам сарфламасдан, қўриқлаб борувчи қоровул бўласан халос.

Муҳаммад Мутавалли Шаъровий
"Ҳикматлар чашмаси"дан

@angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳрида  аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш,  фуқароларнинг  соҳа билан боғлиқ муаммоларини ҳал этиш,  сифатли тиббий  хизмат  кўрсатилишини таъминлаш ва яратилган шарт-шароитлардан оқилона фойдаланишга алоҳида эътибор қаратилган.

Хўш,  Ангрен шаҳрида аҳолига қандай тиббий хизмат кўрсатилаяпти? 

Бугун Ангрен шаҳар  прокурори  Улуғбек  Хабилжонов,  шаҳар ИИБ бошлиғи  Абид Ариповлар "Нурчи"  маҳплласида 4-оилавий  поликлиникада бўлдилар.

Унда поликлиника масъуллари,  ходимлари  ҳамда фуқаролар билан учрашдилар.

Ушбу масканда аҳолига тиббий хизмат кўрсатиш учун шароитлар етарли.

Ходимлар ўз вазифаларида сидқидилдан хизмат қилишлари,  фуқароларнинг ушбу даргоҳдан рози бўлиб кетишларини таъминлаш зарурлиги айтилди.

Аниқланган камчиликлар юзасидан Тиббиёт бирлашмаси ҳамда поликлиника бош шифокорларига
вазифалар берилди ва назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#ибрат

Етти мучаси соғ бўлган одамлар учун ҳақиқий ўрнак

Жумагелди оёғи ва қўли ишламаса ҳам, лаби ва тили орқали ҳаёт учун курашмоқда.

Кўринг, мулоҳаза қилинг! Тани-жони соғ бўла туриб, ҳаётдан нолийдиган танишларга юбориб қўямиз.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
#2_сектор

Ангрен шаҳрида маҳалла раиси, ҳоким ёрдамчиси, хотин-қизлар фаоли, ёшлар етакчиси фаолиятини янада мувофиқлаштириш, ҳудудни ижтимоий комплекс ривожлантириш борасида ишлар доимий таҳлил этилмоқда.

Бугун шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов 2-сектордаги мавжуд маҳаллаларга бириктирилган ҳоким ёрдамчилари билан учрашди.

Унда ҳоким ёрдамчиларининг фаолияти давомида амалга оширилган ишлар, KPI платформасининг натижалари таҳлил қилинди.

Йўл қўйилган камчиликлар ўрганилди. Масала юзасидан сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов ҳоким ёрдамчиларига зарур таклиф, тавсиялар берилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7