ШИФОХОНАДА ЯНГИ БЎЛИМ ИШГА ТУШДИ
Мамалакатимизда инсон қадри, манфаатларига қаратилган эзгу тамойиллар, айниқса, аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш, сифатли тиббий хизмат кўрсатиш ва одамларнинг тиббий маданиятини ошириш, уларга қулайликлар яратишга йўналтирилган ислоҳотларнинг татбиқ этилиши Ангрен шаҳрида самарасини кўрсатмоқда.
Ангрен шаҳар марказий шифохонада янги бўлим фаолияти йўлга қўйилди.
Унда Ангрен шаҳар туманлараро "Қўшма шикаст ва ўткир қон-томир касалликлар маркази қошидаги экстрокорпаралдетоксикация бўлими шифохона биносида беморларга хизмат кўрсатади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7

Мазкур бўлимнинг фойдаланишга топширилишида шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Салим Анарбоев, Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Раҳмон Давлятов, шаҳар фаолларидан Холхўжа Юнусов ва тиббиёт ходимлари, шифокорлар иштирок этдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ангренда сурункали буйрак етишмовчилиги билан оғриган беморларга экстрокорпоралдетокцикация бўлимида амбулатор гемодиализ муолажасини олиш имконияти яратилди.
Бунинг учун махсус хонага керакли жиҳозлар, жумладан, 3 та кардиомонитор, 3 та концентратор ўрнатилди.
Бундан ташқари, бўлимнинг ўзида махсус сув тозалаш станцияси қурилмаси ҳамда дори-дармонлар тайёрлаш учун ускуналар ўрнатилди.
Фурқат Иманов - Ангрен шаҳар Тиббиёт бирлашмаси бош шифокори:
- Ангрен шаҳрида жами 68 нафар бемор сурункали буйрак етишмовчилиги касаллиги билан диспанцер назоратида туради. Шундан, 36 нафари Олмалиқ шаҳар нефрология бўимида гемодиализ муолажасини олар эди. Эндиликда ушбу беморларнинг узоғи яқин бўлиб, мушкули осонлашди. Шифохонамизда янги очилган бўлимда муолажа олишлари учун шароитлар етарли. Беморларга янада қулай бўлиши учун муолажалар график асосида олиб борилади. .Беморнинг ўзига ва уларнинг яқинларига муолажа вақтида ва муоалажадан сўнг ҳам маълум муддат дам олишлари зарур шароитлар яратилган.