Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Ўқув йилининг дастлабки соатларида Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан "Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!" шиори остида "Мустақиллик дарслари" ва
"Маънавият соатлари"  ўтказилди.

Хусусан, Ангрен шаҳар 17-умумий ўрта таълим мактабининг 10-11-синф ўқувчиларига шаҳар ҳокими Алишер Райимов" Мустақиллик дарси"ни ўтди.
#иқтибос

Алишер Райимов - Ангрен шаҳар ҳокими:

- Мустақиллик - ўз ўзидан қўлга киритилмади. Истиқлолга эришиш йўлида машаққатли йўллар босиб ўтилди. Биргина "Қатағон йиллари" қурбонлари, жадидчи боболаримизнинг мустақиллик учун курашлари бизга сабоқ бўлиши зарур. Фахр билан айтаманки, бугун уларнинг орзулари ушалган кун Сизу бизга насиб қилди, Аждодлар орзуси ушалди. Истиқлол неъматларидан баҳраманд бўлдик. Ҳурлик, озодлик, ободлик, тинчлик ва фаровонликни фақат теран фикримиз, маънавий дунёқарашимиз, эгаллаган чуқур билимимиз ва ватанпарварлигимиз билан асрай оламиз. Ўйлайманки, бугунги ёшларимиз аждодлар орзу қилгандек маънан бой ва ана шундай фазилат эгаларидир.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Яшил чироқ" Республика танловида ғолиб бўлган ўқувчиларни ҳам эътироф этди ва фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғаларини топширди.
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов 17-умумий ўрта таълим мактабида бўлган чоғида таълим даргоҳининг ютуқлари, янги ўқув йилида амалга ошириладиган истиқболли режалари хусусида кенг жамоатчиликка ўз мулоҳазаларини билдирди. Зарур таклифлар киритди.

Ёшлар етакчиларига, таълим масъулларига ёш авлодга таълим-тарбия беришда самарадорликка эришишнинг муҳим омилларини кўрсатди ва янги ўқув йилида омад ҳамроҳ бўлишини тилади.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7