Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.26K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
Мустақиллик йиллари Ватанимизнинг юксак мукофотларига сазовор бўлган кончилардан бир гуруҳи.

"Ўзбеккўмир" АЖ Ахборот хизмати
“Ангрен кўмир кони” филиали 16-сонли “Конвейер транспорти” участкаси конвейер машинисти Акром Қўчқоров - "Шуҳрат" медали соҳиби
#Танишинг

"Акром Қўчқоров - "Шуҳрат" медали соҳиби

Президент фармонига кўра, “Ўзбеккўмир” акциядорлик жамияти “Ангрен кўмир кони” филиали 16-сонли “Конвейер транспорти” участкаси конвейер машинисти Акром Қўчқоров Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан Президент фармони билан “Шуҳрат медали билан тақдирлангани ҳақида хабар қилган эдик. Бугун қаҳрамонимиз билан яқиндан таништирамиз.

Акром Қўчқоров 1977 йилда Тошкент вилоятининг Ангрен шаҳрида туғилган. 1998 йилда “Ўзбеккўмир” АЖ “Ангрен кўмир кони” филиали ўқув марказини конвейер машинистлити мутахассислиги бўйича томомлаган.

Меҳнат фаолиятни “Қурилиш-монтаж ишлари” филиалида ёрдамчи ишчилигидан бошлаган. 2000 йилдан буён ”Ангрен кўмир кони” филиалида участка конвейер транспорти машинисти лавзомида меҳнат қилиб келмоқда.

− Ҳамкасбимизни Ватанимизнинг юксак мукофотига сазовор бўлгани билан жамоамиз номидан табриклаймиз. Акромжон ўта меҳнаткаш йигит, касбига масъулият билан ёндошади, жонкуяр устоз сифатида шогирдлари ҳам кўп. Энг асосийси, одамгарчилиги бор. Жуда ҳурсандмиз, − дейди қаҳрамонимиз ҳақида “Ангрен кўмир кони” филиали 16-сонли конвейер транспорти учаткаси бошлиғи Бегжон Холиқов.

Участкада Акром Қўчқоров сингари ўз ишининг устаси бўлган кончилар кўп. Шу боисдан ҳам улар режа- топшриқларни ҳамиша ортиғи билан адо этиб келишмоқда. Якунланаётган август ойида ҳам иссиқлик электр станциялари ва бюджет ташкилотларига режадаги 175 минг тонна ўрнига 200 минг тоннадан ошириб кўмир жўнатилди.

Юксак мукофот Акром Қўчқоров тимсолида участка жамоаси, Ангрен кончилари машаққатли ва шарафли меҳнатининг давлат миқёсидаги ёрқин эътирофидир.

Роза Рахманова,
"Ангрен кўмир кони" филиали

Veb-sayt | Telegram | Facebook | YouTube | Murojaat
Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимовнинг Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан шаҳар аҳолисига байрам табриги
👉Батафсил
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Биз_ҳаммамиз_Ўзбекистонмиз #Ангрен

Чемпион оила

📸Суратда Ўктамали ота Юсупов, Рисқинисо ая Юсупова фарзанди Бахтиёр Юсупов ҳамда набираси Суннатилла Ўктамалиев билан.

📆Сурат Суннатилла бокс бўйича 2022 йил Осие чемпионати совриндори бўлганда олинган.

Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi
Ҳурматли юртдошлар, жамиятимизнинг азиз ёшлари!

Барчангизни энг улуғ, энг азиз байрам, жонажон Ватанимиз мустақиллигининг 31 йиллиги муносабати билан, самимий қутлаймиз!

Кўмир саноати мамлакатимиз иқтисодиётининг ажралмас бўғини ҳисобланиб, Ватанимиз равнақи йўлида алоҳида ўрин касб этади. Сиз азиз меҳнаткашларнинг жонажон диёримиз мустақиллигини мустаҳкамлаш йўлида қўшаётган ҳиссангиз беқиёсдир!

Юртга мадад бўлишдек шарафли ишга қўл урган экансиз, фаолиятингизда улкан зафарлар ва муваффақиятлар тилаймиз.

Мустақиллик байрами муборак бўлсин!

Даврон Абдураҳмонов,
«Ўзбеккўмир» АЖ бош директорининг ёшлар масалалари бўйича маслахатчиси (етакчилар кенгаши раиси)
#расмий
#муносабат
Ижтимоий тармоқнинг “Олтин воҳа” саҳифасида Ангрен шаҳар 3/2 даҳасида эрталабки вақтда ичимлик суви таъминоти билан боғлиқ танқидий мазмундаги материал юзасидан муносабат
“Тошкент сув таъминоти” МЧЖ

Ангрен шаҳар филиали раҳбари Ҳусанхон Муҳиддинов:

- Ҳақиқатан бугун эрталаб тонг саҳарда Ангрен шаҳар “Гўзал” МФЙ 45-даҳа 18-уйнинг ертўла қисмида ичимлик суви тармоғида қувур ёрилганлиги тўғрисида диспетчерлик хизматига қўнғироқ келиб тушди. Навбатчи бригада йўналтирилди. Ишчи-ходимларимиз томонидан мазкур уйнинг нотурар жойида фаолият юритаётган тадбиркорга тегишли хонага сув босишининг олдини, вужудга келган носозликни баратараф этиш мақсадида шаҳарнинг айрим ҳудудлари, жумладан, 2/2, 3/2 даҳаларига узатилаётган сувни вақтинча тўхтатишга мажбур бўлдик. Бор имкониятлар ишга солиниши ва зарур воситалар жалб қилиниши натижасида муаммо бартараф этилди ва соат 10.00. да ичимлик суви узатилди.
Айни пайтда Ангрен шаҳри аҳолиси ичимлик суви билан тўлиқ таъминланган. Ичимлик суви, оқова тармоғида муаммолар ва носозликлар аниқланса, диспетчерлик хизматига қуйидаги рақамга
☎️
+99870-665-08-60
телефон орқали мурожаат қилишлари мумкин.

https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#эътироф
#қутлаймиз

Ўзбекистон Республикаси Давлат мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан Ангрен шаҳар "Гулзор" маҳалла фуқаролар йиғини раиси Ақидахон Омилова "Маҳалла ифтихори" кўкрак нишони билан тақдирланди!
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳар "Гулзор"МФЙда Ўзбекистон Республикаси Мустақиллигининг ўттиз бир йиллиги муносабати билан "ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОНДА ЭЛ АЗИЗ, ИНСОН АЗИЗ!" шиори остида байрам тадбири бўлиб ўтди.

Тадбир давомида болажонларимиз ўзларининг шер, куй, қўшиқлари ва рақслари билан ҳаммани хушнид этишди.

Болажонларга маҳалла ходимлари томонидан совғалар улашилди. Маҳалла аҳолиси ва болажонлар маданий ҳордиқ чиқаришиб, мамнун бўлиб қайтишди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7