Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.91K videos
115 files
20.7K links
Download Telegram
#пресс_тур

Мазкур масканнинг очилишини қўллаб-қувватлаган маҳалла нуронийлари ва фаоллари иштирокида бунёд этилган "Sadaf" тўйхонасининг фойдаланишга топширилиши тантанали ўтди.

Унда шаҳар ҳокими ўринбосари Жасурбек Зайниддинов сўзга чиқди ва маҳаллаларда, айниқса, чекка ҳудудларда хизмат кўрсатиш соҳалари обеъектлари аҳоли эҳтиёжи учун муҳимлиги, маҳалла ободлиги, одамлар турмуш тарзига қулайлиги тўғрисида фикр билдирди ва ташаббускор тадбиркорга шаҳар ҳокимининг ташаккурномаси ва қимматбаҳо эсдалик совғасини топширди.

Тадбир жараёнини пресс-тур қатнашчилари кузатдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Audio
#пресс_тур
#Ангрен

Мустақиллик объектлари Ўзбекистон 24 радиоси тўлқинларида талқин этилади.
Эшииттириш рус тилида
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Toshkent viloyatida yana bir qutqaruvchilar maskani zamonaviy qiyofaga ega bo‘ldi

So‘ngi yillarda Toshkent viloyati Favqulodda vaziyatlar boshqarmasi tizimdagi qutqaruvchilarning shart-sharoitlarini yaxshilash hamda ularga qator qulayliklar yaratishga bel bog‘lagan.

Mustaqilligimizning 31 yilligi arafasida Angren shahar Favqulodda vaziyatlar bo‘limi va 3-sonli yong‘in-qutqaruv qismi binosi to‘liq ta'mirdan chiqarilib, foydalanishga topshirildi.

Mamlakatimizda bayram shukuhi kezib yurgan bir paytda boshqarma tomonidan tashkil etilgan va yakuniga yetkazilgan bunyodkorlik ishlari Angrenlik qutqaruvchilar uchun haqiqiy sovg‘a bo‘ldi desak mubolag‘a bo‘lmaydi.

Ta'kidlash joizki, mazkur bino 1979-yilda qurilgan bo‘lib, o‘tgan davr mobaynida bir marotaba qisman ta'mirlash ishlari amalga oshirilgan.

Boshqa yangiliklar👇

Fvv.uz | Facebook | Telegram | Youtube | instagram
2022-yil 31-avgust kuni "ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK Elektr xojaligi ishchi xodimlari tomonidan Obod turmush kochasida 5-sonli nasos stansiyasidan 6-sonli nasos stansiyasiga ketayotgan yuqori kuchlanishli yer osti kabeli uzilgan nuqtada birlashtiruvchi mufta o`rnatish ishlari amalga oshirildi.
O‘zbekiston Respublikasi Prezidentining 2021 yil 20 maydagi PQ-5118-son qarori asosida Angren shahri Amir Temur ko`chasida d-273 mm o`lchamli issiqlik trassasi quvurlarini 48 m masofada montaj qilish ishlari amalga oshirildi.
#шукуҳ
Истиқлол  -  аждодлар орзуси,  авлодлар истиқболи,  халқимиз эъзозлаган энг буюк неъмат.

Бугун юртимизнинг ҳар бир гўшасида, мвстақиллик шодиёналари каттаю кичикка шоду ҳуррамлик, қувонч улашмоқда.

Ангрен шаҳар "Боботоғ" маҳалласининг ёшу қариси байрам шукуҳини юракдан ҳис этаётгани бугун нишонланган байрам тантаналарида ўз ифодасини топди.
Ангрен шаҳар  ҳокими  Алишер Райимов,  шаҳар прокурори Улуғбек  Хабилжонов,  ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар "Боботоғ"  маҳалла аҳлини байрам билан қутладилар.

Дилларга завқ улашган  концерт дастури "Боботоғ" маҳалла аҳлига чинакамига байрамона кайфият бағишлади.
Давлатимиз раҳбари бугун Янги Ўзбекистон тараққиёт стратегияси жадал амалга ошираётганини таъкидлади.

"Янги Ўзбекистон:

– ҳар бир фуқаронинг ҳаётини янада яхшилаш мақсадида давлат хизматларидан фойдаланиш учун кенг имкониятлар берадиган;

– одамлар ўз муаммолари ҳақида очиқ гапириши ва уларнинг ечими учун биргаликда ҳаракат қилишларига барча шароитлар мавжуд бўлган;

– ҳамма учун адолатни сўзсиз таъминлаш имкониятини берадиган ҳамда фуқаролари ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенг бўлган;

тадбиркорликнинг ривожланиши учун зарур шароитлар яратилган давлатдир.

Бир сўз билан айтганда, Янги Ўзбекистон деганда, ҳар бир фуқароси учун ғамхўрлик қиладиган, очиқ ва адолатли жамият ҳам тушунилади”, деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
Президент ушбу юксак марраларга эришиш учун 2026 йилгача Тараққиёт стратегияси доирасида 5 та асосий вазифани белгилаб берди.

Биринчи - таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратиш изчил давом эттирилади. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади.

Иккинчи - ҳар қандай баҳсли масалага адолатли ечим фақат одил суд томонидан топилиши керак. Судьялар ишига ҳар қандай аралашув кескин жазоланади, уларнинг хавотирсиз ишлаши учун барча зарур шароитлар яратилади.

Учинчи - бизнесни ривожлантириш орқали қўшимча иш ўринлари яратилади, камбағаллик қисқаради, аҳоли даромадлари кўпаяди. Бунинг учун хусусий мулк ва тадбиркорликка халақит бераётган барча тўсиқлар бартараф этилади. Давлат бошқаруви ислоҳ қилиниб, иқтисодиётда давлат иштироки кескин камайтирилади.

Тўртинчи - соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирилади. Барча ҳудудларда шошилинч тиббий ёрдам қамрови оширилиб, одамларга янада яқинлаштирилади.

Бешинчи - аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш масаласи доимо диққат марказида бўлади. Соҳага жалб қилинаётган инвестициялар ҳажми кескин кўпайтирилади.

Facebook|Instagram|Twitter
"Албатта, бундай кенг кўламли вазифаларни амалга оширишда олдимизда турли қийинчилик ва муаммолар пайдо бўлиши табиий ҳол. Лекин ўз тарихида қанча-қанча синов ва машаққатларни бошидан кечирган мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчиликни енгиб ўтишга қодир. Мен бунга қатъий ишонаман.

Асосий муаллифи ва ижодкори халқимиз бўлган – янгиланаётган Конституциямиз бу йўлда мустаҳкам ҳуқуқий асос бўлиб хизмат қилади.

Асосий қонунимизни шошилмасдан, чуқур ўйлаб, халқимиз билан маслаҳат қилиб, фақат умумхалқ референдуми асосида қабул қиламиз.

Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади", деди Президент.

Facebook|Instagram|Twitter
"Фурсатдан фойдаланиб, ислоҳотларимизни фаол қўллаб-қувватлаб, уларни амалга оширишда доимо фидоийлик кўрсатиб келаётган меҳнаткаш, олижаноб ва бағрикенг халқимизга чин дилдан таъзим қиламан.

Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.

Эзгу орзу-ниятларимиз амалга ошсин!

Яратганнинг ўзи барчамизни паноҳида асрасин!

Юртимиз тинч, халқимиз омон, Мустақиллигимиз абадий бўлсин!”, деди давлатимиз раҳбари сўзининг якунида.

Facebook|Instagram|Twitter
#туҳфа

Мустақиллигимизнинг қутлуғ санаси муносабати билан олис ҳудуд - "Нишбош" маҳалласига
Ангрен ШЭТК раҳбари Бекзодхон Ниматуллаев бошчилигида ички имкониятдан келиб чиқиб, қўшимча трансформатор ўрнатилди.

Натижада хонадонларга узатиладиган электр энергияси таъминоти яхшиланди. Маҳаллада 70 дан ортиқ хонадон мазкур трансформаторга уланди.Кучланиш меъёрига келтирилди.

Раҳим Карабашев - "Нишбош" МФЙ раиси:
- Кун давомида Ангрен ШЭТК томонидан амалга оширилган ишлар, янги трансформаторнинг ўрнатилиши маҳалламиз учун чинакамига байрам туҳфаси бўлди. Негаки, узатилаётган электр таъминотидаги муаммога барҳам берилди. Ангрен ШЭТК раҳбарига, ходимларига маҳалламиз номидан миннатдорчилик билдирамиз.