Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#Туризм-Ўзбекистон иқтисодиётининг драйвери

Ангрен шаҳрининг Янгиобод қўрғонида мустақилликнинг 31-йиллиги арафасида ўз фаолиятини бошлаган "Obi Xayot Nur" ХК меҳмонхонаси халқимиз хизматида.
Ангрен шаҳрига ташриф буюрган хорижий ва маҳаллий сайёҳларга яна бир имконият эшиги демакдир.
#пресс_тур
#мустақиллик_объектлари

АНГРЕН: 400 ТА ИШ ЎРНИ МАВЖУД КОРХОНА ИШГА ТУШДИ

Ангрен шаҳрида яна бир корхонанинг очилиш маросими  бўлиб ўтди.

"Angren Insulation" МЧЖ ҚК Теплоизоляцион материал-  (шиша толасидан минерал пахта) ишлаб чиқаришга мўлжалланган  корхона фаолиятини йўлга қўйди.

Мазкур корхонанинг ишга тушиши Ўзбекистон  Республикаси мустақиллигининг ўттиз бир йиллигига ангренликлар учун муносиб совға бўлди.
Корхона очилишига бағишланган тантанали маросимда шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ҳоким ўринбосарлари Жасур Зайнитдинов, Мовлуда Абдураҳмонова ҳамда ОАВ вакиллари қатнашдилар.
Ишлаб чиқариш объектининг фойдаланишга топширилиши муносабати билан пресс-тур ташкил этилди.