2022-yil 30-avgust kuni "ANGREN ISSIQLIK ENERGIYASI" DUK ishchi xodimlari tomonidan "Bo`linish shaxobchasi", "Angren" va "6/4" nasos stansiyalari elektruskunalarini ko`zdan kechirish hamda pudratchilarga kuchlanish ulab berish ishlari olib borildi.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Тадбир жараёнидан лавҳалар
❗️ЭСЛАТМА. Ҳар бир таълим маскани раҳбари ва ошхона бошлиғи муассаса ошхонасидаги таомнома учун масъул
Янги ўқув йили бошланиш арафасида таълим муассасаларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этиш масаласи кун тартибига чиқади. Бу жараёнда амал қилиш керак бўлган санитария қоидалари, нормалари ва гигиена талаблари ҳақида маълумот бериб боришга қарор қилдик.
“Умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал таълим масканларида ўқувчилар овқатланишини ташкил этишнинг санитария қоидалари, нормалари ва гигиена нормативлари”га кўра, таълим муассасаларида овқатланишни ташкил этишда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш учун мўлжалланган ҳамда хавфсизлик талабларига жавоб берадиган чинни, фаянс ва шиша идишлар(тарелка, коса, пиёла, чашка, бокаллар)дан фойдаланиш лозим.
Таомларни пишириш ва сақлаш учун ошхона ускуналари идишлари (қошиқ, вилка, пичоқлар) зангламайдиган пўлат ёки гигиеник хусусиятларига кўра шунга ўхшаш материаллардан тайёрланган бўлиши керак. Алюминийдан тайёрланган ошхона жиҳозларидан фойдаланиш тақиқланади.
Овқатланиш рациони сутка давомида ёки сутканинг маълум бир вақтида болалар овқатланишига мўлжалланган маҳсулотлар таркибини шакллантиришни кўзда тутади.
Таомлар рўйхатини тақсимлаш, пазандалик, ун, қандолат ва нон маҳсулотлари билан алоҳида таомланишни (нонушта, тушлик, иккинчи тушлик, кечки овқат) ўз ичига олган таомнома тузилиши шу рационга асосланиши лозим.
Таълим муассасасининг барча ўқувчиларини соғлом овқатланиш билан таъминлаш учун 10 кундан кам бўлмаган муддатга ишлаб чиқилган,шунингдек, таомлар рецептураси бўйича маҳсулотларнинг рўйхати кўрсатилган меню-тартибига мувофиқ намунавий таомнома тузилиши мумкин.
Намунавий таомнома йил мавсумини, ўқувчилар ёши, талаб қилинадиган кунлик таом қуввати, асосий озуқа моддаларининг зарурий миқдорини ҳисобга олиб шакллантирилади.
Уни тузишда ўқувчиларнинг овқатланишидаги миллий ўзига хосликлари, таълим муассасасида бўлиш вақти, ёши ва жисмоний юкламаси эътиборга олинади.
Таълим муассасалари ўқувчилари учун икки маҳал (нонушта ва тушлик) иссиқ овқат ташкил этилади. Куни узайтирилган гуруҳларда таҳсил олувчи болаларга қўшимча иккинчи тушлик уюштирилади.
Ҳар куни овқатланиш залига таълим муссасаси раҳбари билан келишилган ва ошхона раҳбари томонидан тасдиқланган таомнинг номи, миқдори кўрсатилган таомнома илиб қўйилиши зарур.
Ангрен шахар СЭО ва ЖСБ

TOSHKENT VILOYATIMSAN
Yoshlar kundaligi
#Таассурот #ВатанҚўшиғи
«Тошкент вилояти»
✍Зарифа Эралиева шеъри
🎶Авазбек Шомуродов ва Шарофиддин Муродов мусиқаси.
〰〰〰〰〰〰〰
Нурафшон бундай шукуҳли, дилгир, самимий байрамни кўрмаган. Байрам арафасида битказилган янги санъат кошонаси, муҳташам майдон, Кўҳисимдан келаётган салқин шамол, сулув қизлар, истараси иссиқ момолар, ҳамма-ҳаммаси юракка фараҳ бағишлайди, ватанпарварлик туйғусини янада жўш урдиради.
Қўшиқни тингланг. Янги Тошкент вилоятига монанд, юракка яқин қўшиқ бўлибди. Айниқса, нақоратидаги оҳанг кўнгилга яқин.
Каналга уланиш:
https://t.iss.one/+tcc8Accr_k80OGNi

Forwarded from Toshkent viloyati hokimligi
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#жараён
✅ Президент таълим муассасалари Агентлиги тизимидаги Ангрен шаҳар ихтисослаштирилган мактабида 29-август куни ишга қабул қилинган ўқитувчилар билан йиғилиш ташкил этилди.
✅ Ангрен шаҳридаги ихтисослаштирилган мактаб педагогик жамоаси била яқиндан танишилди ва уларни қизиқтирган саволларга жавоблар берилди.
✅ Янги ўқув йилига тайёргарлик кўриш, ўқув дарсликлар билан ўқувчиларни таъминлаш ва ташкилий масалалар кўрилди.
✅ Шу билан бирга мактаб маъмурияти ўқув биносида олиб борилаётган қурилиш - таъмирлаш ишлари билан яқиндан танишди.

#sport
Joriy yilning 29-30 avgust kunlari Mustaqilligimizning o'ttiz bir illigi hamda Delfin yopiq suzish havzasining bir yilligi munosabati bilan "Delfin yopiq suzish" havzasida musobaqa bo'lib o'tdi.
Ushbu musobaqada o'smirlar shuningdek kichkinalar ham birdek musobaqa ishtirokchisiga aylandi. Musobaqada ishtirok etgan sportchilarimiz I - II - III o'rinlar va "Eng yahshi qatnashgan sportchi" nominatsiyasida taqdirlanishdi, Estalik sovg'alar bilan rag'batlantirildi.
@angrenhokimligi_7