Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.32K subscribers
102K photos
7.92K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
#эътибор
#замонамиз_қаҳрамонлари
Ангрен шаҳар 34-сонли таянч ҳаракат аьзолари шикастланган болалар учун ихтисослаштирилган мактаб-интернатида "3 декабрь - Халқаро ногиронларни ҳимоя қилиш куни" муносабати билан Ангрен шаҳар 9-сонли мусиқа ва саньат мактаби билан ҳамкорликда "БИРМИЗ, ҚАЛБАН БИРГАМИЗ" шиори остида маънавий-маърифий тадбир ўтказилди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Сенат ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси ҳамда Муҳсиддин Низомиддинов, Шербек Усманов, Ангрен шаҳар 42219-ҳарбий қисм қўмондонлиги харбийлари, Хусусий тадбиркор "Республика Ортопедия маркази Ангрен шаҳар филиали раҳбари Матлюба Ҳайдарова ва 4-, 11-, -16-, 35- мактаблар етакчилари ўзларининг совға-саломлари билан келдилар, болаларга эсдалик совғалари улашдилар.

Тадбирда мактаб-интернати тарбияланувчилари ва Болалар мусиқа ва санъат мактаби ўқувчилари рақс ва қўшиқлар ижро этдилар.
#мурувват
#замонамиз_қаҳрамонлари

3 декабрь - "Халқаро ногиронлар куни" муносабати билан Ангрен шаҳар Халқ қабулхонаси ташаббус кўрсатди.

Унда тадбиркор Юсуф Мирзалиев хомийлигида ногиронлиги бўлган икки нафар фуқароларнинг хонадонига қиш мавсуми учун кўмир ёқилғиси етқазиб берилди.

- Биз ушбу фуқароларимизнинг хонадонларида бўлганимизда, улар бизни кўришиб, излаб, ҳол сўраб келганимиздан, кўнгил сўрашимиздан жуда хурспнд бўлдилар, - дейди шаҳар Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова. - Шунга амин бўлдикки, ўксик қалбларга энг аввало меҳр ва эътибор керак. Бугун юртимизда ногиронлиги бўлган юртдошларимиз кўрсатилаётган ғамҳўрликлар учун шукроналик билдириб, дуога қўл очмоқдалар...
@angrenhokimligi_7
#замонамиз_қаҳрамонлари

ҲАМШАҲАРИМИЗНИНГ УЛКАН ЮТУҒИ

Ўзбекистонлик чанғичи Комилжон Тўхтаев 2022 йилда Пекинда бўлиб ўтган 24-қишки Олимпия ўйинларига йўлланмани қўлга киритишининг ўзи йирик ютуқдир.

⚡️Қишки Олимпия ўйинларида жаҳоннинг 95 мамлакатидан 4000 нафарга яқин спортчи иштирок этди. 

✔️Олимпия ўйинларида мамлакатимиздан биргина Комилжон Тўхтаев юртимиз шарафини ҳимоя қилди.

❇️Спортчимиз тоғ чанғисида ўз имкониятини синовдан ўтказди.  У 13 февраль куни гигант слалом ва 16 февраль куни слалом йўналишида стартга чиқди.

- Комилжон Тўхтаев асли Ангрен шаҳри "Янгиобод" маҳалласида туғилиб, ушбу масканда истиқомат қилади, - дея хабар қилади ҳоким ёрдамчиси Ш. Губалова.

@angrenhokimligi_7