Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.97K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
#2_сектор
#фуқаролар_қабули

Ангрен шаҳрида секторлар раҳбарлари томонидан одамларни қийнаб келаётган муаммоларни ҳал этиш, ҳудуддаги камчиликлар ва ечимини кутаётган масалаларга ижобий ечим топиш мақсадида жойларда халқ билан мулоқот, сайёр қабул ва фуқароларнинг мурожаатлари қабули ташкил этилган.

Хусусан, шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов сектор кесимида "маҳаллабай", " кўчабай", "хонадонбай", "фуқаробай" ишлаш механизми орқали кўплаб муаммоларни ҳал этишга эришаяпти.

Шаҳар прокурори, сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов 2-сектор таркибида бўлган, олис ва чекка ҳудудда жойлашган "Геолог" маҳалла аҳлининг мурожаатларини кўрди.

Шаҳар Халқ қабулхонаси, мутасадди ташкилотлар раҳбарлари иштирокида ўтказилган фуқаролар қабулида маҳалладан ўтган ариқ-зовур учун техника зарурлиги сўралганда, сектор раҳбари томонидан мурожаат ижобий ҳал этилди, махсус техника воситаси жалб қилинадиган бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Бундан ташқари,  маҳаллада оқова тармоғида носозликни созлаш,  бандлик билан боғлиқ мурожаатлар ҳам кўрилди ва ижроси назоратга олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Расман

⚡️⚡️⚡️ДХХ кубоги республика босқичи
Финал

Тошкент вилояти (Бўка) - Сирдарё вилояти

📍27 август соат 18:30 да ЖАР стадионида

➡️Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
Ўзбекистон Республикаси Президентинин 2021 йил 26 мартдаги "Маънавий-маърифий ишлар тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПК-5040 сонли Қарорида Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри туман (шаҳар)лари ўртасида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларни намунали  йулга кўйиш бўйича илғор тажрибаларни оммалаштириш мақсадида анъанавий тарзда "Энг намунали туман" танловини ташкил этиш вазифаси белгиланган.

Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 12 апрелдаги 78-сонли йиғилиш баёни билан ушбу танловни ўтказиш бўйича Республика комиссияси таркиби, танлов низоми ва баҳолаш мезонлари тасдиқланган.

2022 йил 27 июнда Республика Маънавият ва маърифат маркази раҳбарининг 40-ф сонли буйруғи қабул қилинган бўлиб, ушбу буйруққа асосан худудлардан танловга тавсия этилган туман, шаҳарларни ўрганиш ишчи гуруҳи графиги тасдиқланган.

Танловда иштирок этиш учун Тошкент вилоятидан Ангрен шахри тавсия қилинган.