Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.59K subscribers
115K photos
8.7K videos
133 files
22.7K links
Download Telegram
#1_сектор

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Оҳангарон" кўчасини тартибга келтириш бўйича ўрганишни давом эттириб, "Истиқбол" маҳалласида ҳам бўлди.

Бундан ташқари, "Истиқбол" МФЙ
4-даҳа,  17- уйнинг ҳозирги аҳволини кўрди ва мавжуд муаммолар сўзсиз бартараф этилиши учун ҳудуддаги бошқарув сервис компанияси раҳбарига топшириқлар берди.

Маҳалладаги ноқонуний қурилма жойида ўрганилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳар "Грум" МФЙда ҳам мустақиллик байрамига қизғин тараддуд кўрилаяпти.

Шаҳардан чекка ҳудуддаги "Грум"  МФЙда жойлашган "Angren IES"  АЖ,  "Стандарт ВЭП" корхоналари ва "Нурчи" МФЙ  аҳолиси баҳамжиҳатлик билан ҳудуддан ўтган автойўл ён-атрофида ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Маълумки,  бугун эрталаб шаҳар ҳокими Алишер  Райимов  бошчилигида  секторлар ҳамда мутасадди ташкилотлар  раҳбарлари "Оҳангарон" кўчасини тартибга келтириш бўйича ўрганиш олиб бордилар ва масъулларга аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича  зарур топшириқлар берилди.

"Геолог"  МФЙ ҳудудида йўл бўйида дарахтларга ўзбошимчалик билан  ўрнатилган электр энергия симлари узилди.  Бунинг учун мутахассислар  жалб этилди.

Экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Беҳруз Уразалиев ушбу хатти-ҳаракатларга нисбатан қонун доирасида чора кўрди.

P.S: Дарахтларга озор берманг, дегандик. Тўғрими? Табиатни асрайлик, азизлар...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Беҳруз Уразалиев
"Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласида бўлди.

Маҳалла фаоллари билан юзма-юз мулоқотда бўлди ва ҳудудда экологик муҳит барқарорлигини таъминлашда аҳолининг ўрни тўғрисида тушунтирди.

Маҳалла аҳолиси ўртасида экологик маданиятини ошириш зарурлиги қайд этилган учрашувда фуқаролар ҳам ўз таклиф ва фикрларини билдирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
⚡️Қаҳрамонимизнинг отаси Абдулҳай Абдуқодиров “Темир йўл транспорти” филиалида тепловоз машинисти ёрдамчиси бўлиб 43 йил ишлаган ва ўз касбини фарзандига ишониб топширган эди. Мана энди, Тўхтасин аканинг ўғли Шавкатжон ота-бобоси изидан бориб, электровоз машинисти ёрдамчиси бўлиб ишлаяпти. Укаси Бахтиёр ака эса филиалнинг электровоз депосида катта уста.

👉https://telegra.ph/Dnepropetrovskdan-ehlektrovoz-olib-kelgan-ehkspdeditor-08-25