Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.58K subscribers
116K photos
8.74K videos
133 files
22.8K links
Download Telegram
#иқтибос

Алишер Райимов - Ангрен шаҳар ҳокими:

Ангрен - салоҳиятли ва имкониятларга бой маскан. Ҳудудда экологик муҳит барқарорлигини таъминлаш, бунёдкорлик, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларини намунадагидек йўлга қўйиш, "Тошкент-Ўш"  йўналишининг  "Оҳангарон"  кўчасини энг чиройли ҳудудга айлантиришга ҳеч ким бефарқ бўлмаслиги керак. "Оҳангарон" кўчаси кўп минг асрлик, узоқ тарихни ўзида намоён этади. Яна бир жиҳат - "Оҳангарон" кўчаси шаҳар ҳаётини ўзида акс эттирувчи кўзгу. Негаки, бу йўл орқали Ангреннинг бугуни ва эртасига баҳо беоилади. Шунинг учун кўчани тартибга келтириш муҳим. "Ангрен" стелласи ва ушбу кўча йўл ёқасига барча саноат корхоналари, ишлаб чиқариш субъектлари фаолияти тўғрисидаги маълумотларни замонавий технологиялар асосида электрон рекламага ўрнатиш режалаштирилди. "Оҳангарон" кўчасига янгича кўриниш, янгича тус бериш орқали Ангрендаги қайноқ ҳаётни кўрсатиш . Ушбу лойиҳа амалда ўз ифодасини топиши учун бор куч ва имкониятларни сафарбар этамиз.
#1_сектор

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов "Оҳангарон" кўчасини тартибга келтириш бўйича ўрганишни давом эттириб, "Истиқбол" маҳалласида ҳам бўлди.

Бундан ташқари, "Истиқбол" МФЙ
4-даҳа,  17- уйнинг ҳозирги аҳволини кўрди ва мавжуд муаммолар сўзсиз бартараф этилиши учун ҳудуддаги бошқарув сервис компанияси раҳбарига топшириқлар берди.

Маҳалладаги ноқонуний қурилма жойида ўрганилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#кун_мавзуси

Барча жойларда бўлгани сингари Ангрен шаҳар "Грум" МФЙда ҳам мустақиллик байрамига қизғин тараддуд кўрилаяпти.

Шаҳардан чекка ҳудуддаги "Грум"  МФЙда жойлашган "Angren IES"  АЖ,  "Стандарт ВЭП" корхоналари ва "Нурчи" МФЙ  аҳолиси баҳамжиҳатлик билан ҳудуддан ўтган автойўл ён-атрофида ободонлаштириш ишларини олиб бормоқда.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бизда_натижа

Маълумки,  бугун эрталаб шаҳар ҳокими Алишер  Райимов  бошчилигида  секторлар ҳамда мутасадди ташкилотлар  раҳбарлари "Оҳангарон" кўчасини тартибга келтириш бўйича ўрганиш олиб бордилар ва масъулларга аниқланган муаммоларни бартараф этиш бўйича  зарур топшириқлар берилди.

"Геолог"  МФЙ ҳудудида йўл бўйида дарахтларга ўзбошимчалик билан  ўрнатилган электр энергия симлари узилди.  Бунинг учун мутахассислар  жалб этилди.

Экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Беҳруз Уразалиев ушбу хатти-ҳаракатларга нисбатан қонун доирасида чора кўрди.

P.S: Дарахтларга озор берманг, дегандик. Тўғрими? Табиатни асрайлик, азизлар...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Экология ва атроф-муҳитни  муҳофаза қилиш инспекцияси бошлиғи Беҳруз Уразалиев
"Ҳаккарман-Янги Жигаристон" маҳалласида бўлди.

Маҳалла фаоллари билан юзма-юз мулоқотда бўлди ва ҳудудда экологик муҳит барқарорлигини таъминлашда аҳолининг ўрни тўғрисида тушунтирди.

Маҳалла аҳолиси ўртасида экологик маданиятини ошириш зарурлиги қайд этилган учрашувда фуқаролар ҳам ўз таклиф ва фикрларини билдирдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7