Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
#секторлар_раҳбарлари

Маълумки,  Ангрен шаҳар сектор раҳбарлари ҳудудларда ижтимоий-иқтисодий, қурилиш ҳамда ишлаб чиқариш ва саноат,  иқтисодиёт соҳаларида амалга оширилаётган ишларни доимий кузатиб, тўлиқ назоратга олганлар.

Шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов,  шаҳар прокурори  Улуғбек  Хабилжонов,  ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар олис ва  тоғ олди ҳудудида "Янгиобод"  маҳалласида бўлдилар.

Унда маҳалланинг ҳозирги ҳолати, одамларнинг яшаш тарзи ва уларни қийнаб келаётган муаммолар, кўп қаватли уйларга кўрсатиладиган техник хизматнинг ҳамда ижтимоий соҳа объектларининг аҳволи, ноқонуний қурилмалар ўрганилди.
#жараён

Ангрен шаҳрида "Ободонлаштириш  ойлиги"  доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

"Тошкент-Ўш"  йўлининг "Оҳангарон"  кўчасида  ҳам ушбу йўналишда  бажарилиши лозим бўлган вазифалар талайгина.

Бугун эрталабдан шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов,  шаҳар  прокурори  Улуғбек  Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, ДСИ бошлиғи Жамшид Усмановлар ҳамда ҳокимлик ва корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари томонидан "Оҳангарон " кўчасида амалга ошириладиган ишлар жойига чиқиб ўрганилди.

Шаҳар раҳбарлари эрталабдан автобусда йўлга отланилдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Дастлабки манзил "Боботоғ", "Кимёгар" МФЙлари бўлиб, бу икки маҳалла ҳудуди "Оҳангарон" кўчасида жойлашган.

Кўп қаватли уйлар, йўл бўйлаб ўтган ирригация тармоғини тозалаш, коммуникация тизимини тартибга келтириш, автобекатларни намунадаги лойиҳа асосида янгилаш ва "Заҳро" савдо комплекси яқинида рекламаларни ва ён-атрофини, айниқса, кўчма "тандир" ва шаҳобчани тартибга келтириш ва антисанитар ҳолатларни бартараф этиш белгиланди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Шаҳар ҳокими Алишер Райимов бошчилигида ишчи гуруҳ "Гулбоғ", " Геолог" МФЙларга қарашли "Оҳангарон" кўчасидаги ҳудудларда ҳам бўлдилар.

Ўзбошимчалик билан енгил қурилмаларда санитария-гигиена қоидаларига зид фаолият юритаёганларга белгиланган талаблар асосида хизмат кўрсатиш зарурлиги тушунтирилди.

Автобекатларни савдо дўконларига айлантириб олинганлиги, автойўлда йўловчиларга ҳеч қандай шароит яратилмаганлиги танқид қилиниб, автобекатларни тартибга келтириш юзасидан ҳар бир тадбиркорга батафсил тушунтирилган ва имкониятлар берилган эди.

Афсуски, хулоса шуки, бу имконият ва тушунтиришларга кўпчилик ҳамон панжа орасидан қарамоқда ёки инобатга олмаган.

Ўрганиш давомида бу каби автобекатлар масаласига жиддий эътибор қаратилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7