Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
105K photos
8.03K videos
118 files
21.1K links
Download Telegram
#2_сектор
#маҳаллабай

Ангрен шаҳрида "маҳаллабай",  " кўчабай" ишлаш,  ҳудуд ҳамда одамларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш,  ободонлаштириш ва йўл инфратузилмасини такомиллаштириш мақсадида шаҳар прокурори,  2-сектор  раҳбари  Улуғбек  Хабилжонов бошчилигида коммунал ташкилотлар раҳбарлари ва мутасадди ташкилотлар масъуллари билан биргаликда  "Гулбоғ"  маҳалласида бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов мазкур маҳалланинг сектор раҳбаои сифатида мавжуд 6 та кўча ва кўча йўлини, одамларнинг ичимлик суви твъминотидаги муаммоли мурожаатларини, хусусан, маҳаллага сув сиғими учун махсус иншоат қуриш ҳамда "Боғбон" кўчасида йўл қурилишининг тўхтаб қолганлигининг сабаб ва омиллари билан янада яқинроқ танишди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов "Гулбоғ" маҳалласини "кўчабай" тизими асосида қадамба-қадам ўрганди, аниқланган муаммоларни мутасадди ва соҳа эгалари билан биргаликда муҳокама қилди.

Эътиборли жиҳати, ҳар бир масалага аниқ қонуний ечим, тўғри таклиф ва истиқболли тавсиялар берди.

Маҳаллада "Боғбон" кўчасининг саноат зонасигача бўлган масофада йўл қуриш ишларидаги муаммолар ўрганиладиган бўлди ва ҳал этилиши назоратга олинди.
Фуқароларнинг мурожаатлари кўрилиб, жойига чиқилди. Яқин атрофдаги корхоналарда экологик
барқарорликни таъминлаш тушунтирилди.

"Ангрен" ЭИЗ ДУК ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар масъуллари ва раҳбарларига ўргaнилган ва фуқаролар томонидан келиб тушган мурожаатлардаги муаммолар ҳал этилиши юзасидан вазифалар белгилаб берилди. https://t.iss.one/angrenhokimligi_7