Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.51K subscribers
113K photos
8.52K videos
131 files
22.3K links
Download Telegram
Сессия ишида Ангрен шаҳрида
Ўзбекистон Республикаси Прзидентининг 2021 йил 20 майдаги "Тошкент вилоятида тадбиркорликни
янада қўллаб-қувватлаш ва муҳандислик коммуникация тармоқларини ривожлантириш тўғрисида"ги ПҚ-5118-сонли Қарори ижросини таъминлашда "Иссиқлик энергияси" ДУК тасарруфидаги марказий иссиқлик тизимида қурувчи-пудратчилар томонидан амалга оширилаётган модернизация ва технологик жараёнлар тўғрисида корхона раҳбари Низомиддин Пулатовнинг ахбороти тингланди.

Ушбу соҳада шаҳарда куз-қиш мавсумига жиддий тайёргарлик кўриш ва мавжуд камчиликларни бартараф этиш юзасидан шаҳар ҳокими Алишер Райимов таклиф, тавсиялар берди.

Депутатлар томонидан ПҚ-5118-сонли Қарор ижросининг таъминланиши назоратга олинишига ва хусусий сектор, якка тартибдаги турар-жойларга узатиладиган тармоқ қувурларини ички имконият ва аҳоли ҳомийлиги асосида таъмирлаш ва бу борада маҳаллада ҳамкорликда тушунтиишлар олиб борилиши ва ушбу жараёнда маҳалла раисларининг кўмаклашиши белгиланди.

Сессия ўз ишини якунлади.
#Ўқувчиларга мактаб формалари тарқатилди

⚡️Бугун Ангрен шаҳар Халқ таълими бўлимига қарашли 37-умумий ўрта таълим мактаби раҳбари И.Хайдаров ва мактаб жамоаси ҳамда ҳомийлар ташаббуси билан Халқ таълими бўлими мудири О.Эгамбердиев иштирокида жами 62 нафар эҳтиёжманд, кам таъминланган оилалар фарзандларига намунадаги мактаб формалари бепул тарзда тақдим қилинди.

⚡️ Халқ таълими бўлими мудири О.Эгамбердиевл ва 37-мактаб директори И. Х. Хайдаровлар ўқувчиларга юртбошимиз томонидан билдирилаётган ишончни оқлашлари, илм олишга қизиқишлари ва аъло баҳоларга ўқишлари лозимлигини айтиб ўтдилар.

⚡️Саховатпеша ҳомийлар, эҳтиёжманд оила фарзандлари тақдирига бефарқ бўлмаган инсонлар сафи янада кўпайсин.
#ҳоким_ёрдамчиси
#жараён

"Нишбош" МФЙда баҳор ойида сув тошқинлари оқибатида талофат кўрган сув ўзанлари таьмирланмоқда.
👉https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Маълумки,  бугун "Гулзор"  маҳалласида шаҳар ҳокими Алишер Райимов  ташаббуси ва таклифи билан ҳашар уюштирилди.

Шаҳардагибарча коммугал ташкилотлар ушбу хайрли жараёнга бош қўшдилар.

Ҳашар - халқимизга хос эзгу фазилатлардан.
Бугун " Гулзор" маҳалласида ана шу қадриятлар ўз ифодасини топди.
Ҳашарчилар учун тушлик ташкил қилинди.

Дошқозонга ош дамланди. Барча баҳамжиҳатлик билан бир дастурхон атрофига жамландилар.