Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
Бугун эрталабдан "Гулзор" маҳалласида "Ободонлаштириш ойлиги" доирасида ҳашар уюштирилди.
#онлайн

Айни дамда Халқ депутатлари  Ангрен шаҳар Кенгашининг навбатдаги сессияси ўз ишини бошлади.

Сессияни Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши раиси ўринбосари Эркин Эргашев олиб бораяпти.

Сессия ишида шаҳар ҳокими  Алишер  Райимов,  ҳоким ўринбосарлари,  ҳокимлик аппаратининг тегишли масъуллари ва муассасалар раҳбарлари иштирок этаяптилар.
Сессия кун тартибида депутатлар томонидан 7 та масала кўриб чиқилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020-йил 24-ноябрдаги “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-6118-сон Фармонининг ижроси бўйича Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Ангрен шаҳар бўлими бошлиғининг 2022 йилнинг 1 ярим йиллигида амалга оширилган ишлар, аҳоли пунктлари ҳудудларида "Обод маҳалла" Дастури доирасида ободонлаштириш ва таъмирлаш ишларини амалга ошириш,
Ангрен шаҳри маъмурий ҳудуди тасарруфида бўлган 3 та шаҳарча (Нуробод, Толбулоқ, Чиғириқ), 6 та маҳалла (Толбулоқ, Ойдин, Сайид ота, Файзобод, Нуробод, Чиғириқ) номини Давлат реестридан чиқариш ҳамда Ангрен шаҳридаги айрим географик обектларнинг номларини ўзгартириш ва баъзи географик обектлар номларини ўз номида қолдириш, давлат реестрига киритиш каби масалалар юзасидан ҳисоботлар тингланди ва муҳокама қилиниб, депутатлар таклифлар бердилар.
Қизғин ва мунозарали баҳс, фикр-мулоҳазалар билан ўтган сессия ишида Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгашидаги бўшаб қолган сайлов округига депутат сайловини ўтказиш масаласи ҳам кўрилди ва 2 та окрругда сайлов ўтказиш тўғрисида қарор лойиҳаси депутатлар томонидан тасдиқланди.
Сессия кун тартибидаги ҳар бир масала чуқур таҳлил қилиниб, тегишли хулосалар билдирилди. Жумладан, “Бир миллион дастурчи” лойиҳаси доирасида шаҳардаги мактабларга компютер жамланмаси олиб бериш масаласига ойдинлик киритилди ва қарор қабул қилинди.

Бундан ташқари, "Намуна"," Чинниобод" ва  "Гулбоғ" маҳалла фуқаролар йиғинидаги мусулмонлар қабристон ҳудудини кенгайтириш масалалари юзасидан зарур таклиф, тавсиялар берилди ва қарор лойиҳаси тасдиқланди.