Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#Ўрганиш
#Маънавият

⚡️📌Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 26 мартдаги “Маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш ва соҳани ривожлантиришни янги босқичга кўтариш тўғрисида”ги ПҚ-5040-сонли қарори билан тасдиқланган "Йўл харита"нинг 2-бандида ҳудудлар, вазирлик ва идораларда маънавий-маърифий ишлар ҳолатини мунтазам ўрганиш ва тахлил этиб бориш вазифалари белгилаб қўйилган.

⚡️📌Шу муносабат билан 2022 йил 12- август куни Ўзбекистон Республикаси президенти Администрацияси ишчи гуруҳи аъзолари ҳамда Республика Маънавият ва маърифат маркази бўлим бошлиғи Тўҳтасин Арслонов тамонидан Ангрен шаҳардаги Давлат Мактабгача таълим ташкилотларининг маънавий ва маърифий иш фаолиятлари, шаҳар ҲТБ га қарашли умумтаълим мактаблари, шаҳар Ахборот кутубхона маркази, Ангрен" Биринчи резина заводи" МЧЖда, "ИЭС"АЖда ва бир нечта корхоналар ўрганилди.

Республикаси Маънавият ва маърифат маркази Ангрен шаҳар бўлинмаси
#ободонлаштириш

Ангрен шаҳрида "Ободонлаштириш ойлиги" доирасида маҳаллаларда, даҳаларда марказий кўчаларда кенг кўламли ободонлаштириш ишлари давом этмоқда.

Айниқса, ушбу жараён "Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасининг деҳқон бозори ва "Super market" ён--атрофида изчил давом этаяпти.

Бугун эрталабдан шаҳар ҳокими Алишер Райимов деҳқон бозори, "Ўзбекистон Мустақиллиги", " Навоий", "Оҳангарон" кўчаларида амаллга оширилиши лозим бўлган вазифаларни ҳоким ўринбосарлари, корхона, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари иштирокида муҳокама қилди ва кун давомида бажариладиган ишлар хусусида таклиф, тавсия ва топшириқларни белгилаб берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
"Ўзбекистон Мустақиллиги" кўчасида ободонлаштириш ишлари жараёнидан лавҳалар
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Ангрен шаҳрида экологик рейд тадбири ташкил этилди

Шаҳар ҳокими Алишер Райимов рейд тадбири иштирокчиларига ҳудуднинг экологик ҳолати ва барқарорлигини таъминлаш юзасидан тавсиялар берди.

Табиатни муҳофаза қилиш прокуратураси, Ички ишлар ва Экология ходимлари жалб қилинди.

Экологик рейд тадбирига 60 дан ортиқ ходим жалб қилиниб, гуруҳларга бўлинди.

Гуруҳларга соҳага оид қонунбузарликлар, яъни, белгиланмаган жойларга қурилиш ва маишай чиқиндилар ташланиши, ноқонуний дарахт кесилиши, оқова сув оқизилиши каби ҳолатларнинг олдини олиш бўйича тарғибот ишларини олиб бориш ва аниқланган қонунбузилиш ҳолатларига кескин чоралар кўриш бўйича тушунчалар берилди.

Экологик рейд тадбири жараёнида “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонун талабларининг бажарилишини таъминлаш, шунингдек аҳолининг экологик маданиятини янада юксалтириш борасида тарғибот ишлари ҳам олиб борилиши юзасидан зарур тавсиялар берилди.

Айни пайтда ҳамкорликда назорат рейд тадбирлари давом этмлқда. Жараёнлардан хабар бериб борамиз.