Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.31K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
Сектор раҳбари томонидан маҳаллада кўп йиллардан буён қурилиши тўхтаб қолган объектни ишга тушириш зарурлиги қайд этилди ва тўхтаб қолинганлигининг сабаблари ўрганилди.
Сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов маҳаллада тадбиркорлик билан шуғулланаётган ишбилармонлар билан юзма-юз мулоқотда бўлди.

Унда тадбиркорлик фаолиятига қонуний тус бериш, қонун доирасида иш юритиш, санитария-гигиена талабларига қатъий риоя қилиш билан боғлиқ вазифалар ҳамда тадбиркорликни кенгайтиришнинг имкониятлари хусусида суҳбатлашди.
Шаҳар прокурори, сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов 2-сектор таркибида бўлган, аҳолиси беш минг нафардан зиёд маҳаллада куннинг иккинчи ярмидан то оқшом қоронғусигача вақт давомида ҳудудни чуқур ўрганди.

Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари:

- "Мустақиллик" маҳалласи ҳақиқатан ҳам ҳудуддаги энг катта маҳаллалардан саналади. Маҳалладаги муаммолар ҳам, ютуқлар ҳам ўзимизники. Энг аввало, одамларнинг розилигини олиш, уларнинг яшашларига қулайлик яратиш лозим. Маҳалладаги ҳар бир кўп қаватли уйни куз-қиш мавсумига тайёрлаш бугуннинг устувор вазифасидир. Коммуникация тармоғи, уйларнинг том ва ертўла қисмларида бажарилиши лозим бўлган ишлар талайгина. Ушбу йўналишда коммунал ташкилотлар, БСКлар раҳбарлари янада зийрак, янада масъулиятли бўлишлари талаб этилади. Аниқланган камчиликларни бартараф этиш, топшириқларни сўзсиз таъминлашга жиддий ёндашиш зарур...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
МУКОФОТ МУБОРАК БЎЛСИН!

Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 31 йиллиги арафасида, 30 июль – Халқлар дўстлиги куни муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миллатлараро муносабатлар ва хорижий мамлакатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси томонидан бир гуруҳ юртдошларимиз қатори диний соҳа ходимлари ҳам “Халқлар дўстлиги” кўкрак нишони билан тақдирланди.

Тақдирланганлар орасида Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкент вилояти вакиллиги ходимлари ҳам борлиги қувонарли ҳолдир. Хусусан, Ангрен шаҳар бош имом-хатиби Яҳёхон Бобохонов ҳамда Чирчиқ шаҳар “Амир ўғли Ҳасанбой” жоме масжиди имом-хатиби Мусохон Бобоев мазкур мукофотни қўлга киритди.

БАТАФСИЛ

Дўстларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA
Ангрен шаҳар бош имом-хатиби Яҳёхон Бобохоновнинг тинимсиз изланишлари, самарали меҳнатларининг натижаси юксак рағбатда ўз ифодасини топди.
#бунёдкорлик

Шу кунларда Ангрен шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги қошида мактаб учун мўлжалланган бинонинг ички ва ташқи қисмларида қурилиш ишлари
изчил давом этаяпти.

Халқ депутатлари Ангрен шаҳар Кенгаши депутати Аброр Назиров мазкур қурилиш объектида бўлди ва жараённи кўздан кечирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#диққат_эълон

⚡️⚡️⚡️
Ҳурматли тадбиркор ва экспортёрлар!

Тадбиркор ва экспортёрларнинг соҳадаги мавжуд муаммоларини бартараф этиш, таклифларини ўрганиш юзасидан ўтказилаётган анъанавий очиқ мулоқотлар давом этади.

Жорий йилнинг 12 август, жума куни соат 14:00 да Ангрен шахридаги, "Ангрен ЭИЗ" биносининг мажлислар залида ташкил этилган сайёр қабулда шахар сектор раҳбарлари, мутасаддилар, хусусан, мазкур масалага бевосита алоқадор ва даҳлдор ташкилот-идоралари раҳбарлари иштирок этишади.

📍Мулоқотга барча тадбиркор ва экспортёрларни таклиф этамиз.

Ангрен шахар ҳокимлиги
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги қошида мактаб фаолияти йўлга қўйилади.

Шу кунларда Ангрен шаҳридаги ДИМИ биносини Президент муассасалари тизимидаги ихтисослаштирилган мактабга мослаб, ички ва ташқи қисмларида қурилиш ишлари
изчил давом этаяпти.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов мазкур қурилиш объектида бўлди ва жараённи кўздан кечирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7