Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.29K subscribers
103K photos
7.95K videos
116 files
20.8K links
Download Telegram
#маҳаллабай

Ангрен шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов ҳудудларни иқтисодий-ижтимоий комплекс ривожлантириш, "маҳаллабай" тизими асосида ишлашга алоҳида эътибор қаратмоқда.

Бугун сектор раҳбари "Мустақиллик" маҳалласида бўлди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#расмий
#муносабат

Жорий йилнинг 11 август куни"Олтин воҳа" телеграм мессенжери орқали эълон қилинган, Ангрен шаҳар МТБ ходимларини секторларга бириктиришга оид мурожаатига шаҳар МТБ мудири Сарвар Нуриддинов муносабат билдирди

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 8- январдаги "Ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича секторлар фаолиятини янада такомиллаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида"ги ПҚ- 4102 сонли Қарори, ҳамда Ангрен шаҳар ҳокимлигининг 208-сонли фармойишига асоосан. белгиланган 24 та ташкилот ва корхонадан секторларга масъул ходимлар бириктирилган.

Хусусан, 4 та секторга Давлат мактабгача таълим ташкилотидан вакил сектор кесимидаги муассасадан бириктирилади. Ходим бириктиришдан мақсад - одамларга қулай бўлиши учун мактабгача таълим соҳаси бўйича фуқаролардан келиб тушадиган барча мурожаатларни умумлаштириб, мурожаат жавобларини ўз вақтида етказилишини таъминлашдан иборат. Ходимлар рўйхати жойлардаги Давлат мактабгача таълим ташкилоти директори томонидан шаеллантирилади. Бириктирилган ходим белгиланган иш вақтига риоя қилган ҳолда, навбатма-навбат йўналтирилади. Навбатчиликка йўналтиришда ўқув машғулотлари ўтказмайдиган ходимлар ҳисобга олинади. Асосан тарбиячи ёрдамчилари бириктирилган. Уларнинг иш вақти, ойлик маошларига салбий таъсир қилмайди. Бириктирилган ходимларнинг иш куни ва вақти бузилмаган ва қўшимча юклама юклатилмаган. Сееторларга бириктириш ва навбатчилик тартиби тўғрисида ходимларга тушунтирилган. Ангрен шаҳар МТБ маъмурияти томонидан секторларга бириктирилган ходимлар ўртасида қўшимча равишда тушунтириш ишлари олиб борилишини ва секторга келиб тушадиган мурожаатларни умумлаштиришда қийналаётган ходимларни эса навбатчиликка қўймасликни маълум қиламиз.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида Халқ депутатлари шаҳар Кенгаши депутати Аброр Назиров, корхона, ташкилот ва муассасалар ҳамда ҳудуддаги бошқарув сервис компаниялар раҳбарлари "Мустақиллик" маҳалласида кўп қаватли уйларни -қиш мавсумига тайёргарлик, ободончилик жараёнини кўздан кечирдилар.

Мавжуд ноқонуний қурилмалар юзасидан тушунтиришлар олиб борилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Маҳаллада жами 72 та кўп қават уй бўлиб, бугунги кунда

3 та бошқарув сервис компанияси томонидан техник хизмат кўрсатилиши йўлга қўйилган.

Кўп қаватли уйларнинг том қисмини ёпиш, ертўлада коммуникация тизимидаги носозликларни бартараф этиш ва аҳолига сифатли техник хизмат кўрсатиш юзасидан бошқарув сервис компания зиммаларига топгириқлар юклатилди.

Шаҳар прокурори бу борада ҳар бир жараён назоратга олинишини уқтирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7