Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.52K subscribers
120K photos
8.94K videos
137 files
23.3K links
Download Telegram
Шаҳар ҳокими ва секторлар раҳбарлари ўсимлик ёғини ишлаб чиқариш қувватига эга "Grain Oil
Flour" МЧЖ, картон, қоғоз ва гофро идишлар ишлаб чиқарувчи "Angren Pack" хорижий сармоя иштирокидаги АЖ, шоколадли қандолат маҳсулотлари ва сақич ишлаб чиқаришни ташкил этадиган "American Sweets" МЧЖ ҚК, ун маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи "Oltin Tegirmon Group" МЧЖлар фаолияти билан яқиндан танишдилар ва инвесторлар, тадбиркорлар билан юзма-юз мулоқотларда ҳудудда лойиҳаларни амалга оширишларида яратилган шарт-шароитларни кўздан кечирдилар.

Шунингдек, маҳаллий ишлаб чиқариш, экспорт кўрсаткичлари, солиқ имтиёзлари хусусида фикр-мулоҳазалар билдирдилар.

Учрашув давомида корхоналар режалари, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ҳамда маҳаллийлаштириш кўрсаткичларини янада ошириш, иш ўринларини кенгайтириш билан боғлиқ масалалар ҳам муҳокама қилинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#газ_таъминоти

"Ангреншаҳаргаз" ГТБ ходимлари томонидан шаҳар ҳудудидаги газ қувурларини тартибга келтириш ишлари амалга оширилди.

Бундан ташқари, юқори босимли газ қувурларига газ сарфи ҳисобини юритиш, ўрнатиш ишлари ҳам бажарилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#Yoshlar daftari” — imkoniyatlar daftari
#Toshkent viloyati
#Angren shahar

📖 Toshkent viloyati Angren shahar Ko'k terak mahallasidan “Yoshlar daftari” tizimi orqali yordam olgan yoshlar.
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳрида Президент таълим муассасалари агентлиги қошида мактаб фаолияти йўлга қўйилади.

Шу кунларда Ангрен шаҳридаги ДИМИ биносини Президент муассасалари тизимидаги ихтисослаштирилган мактабга мослаб, ички ва ташқи қисмларида қурилиш ишлари
изчил давом этаяпти.

Бугун шаҳар ҳокими Алишер Райимов мазкур қурилиш объектида бўлди ва жараённи кўздан кечирди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#бунёдкорлик

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов ижтимоий соҳа объектларида қурилиш, реконструкция ишларини жадал суратларда давом этиши учун қурувчилар билан учрашди.

Хусусан шаҳар раҳбари олис ва оғир ҳудуд - "Чинниобод" маҳалласида бўлди.

Унда ушбу маҳаллада жойлашган 16-умумий ўрта таълим мактаби биносида Инвестиция дастури асосида реконструкция ва қўшимча қурилиш ишларини кўздан кечирди.

Мазкур муассасада қурувчи-иудратчи томонидан олиб борилаётган ишларнинг сифати ва белгиланган муддатларда топширилиши билан боғлиқ масалаларни муҳокама қилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7