Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.3K subscribers
103K photos
7.96K videos
117 files
20.8K links
Download Telegram
Ангренда 100дан ортиқ корхона фаоляти тикланди

16 июнь куни Ангрен шаҳар ҳокимлигида журналистлар ва блогерлар учун брифинг ташкил этилди.
Брифингда шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов шаҳар ҳудудида коронавирус пандемиясига доир Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорлари ижросини таъминлашга оид амалга оширилган ишлар ҳақида маълумот берди.

– Карантин эълон қилинган кундан то шу кунгача Ангрен шаҳрида бемор билан мулоқотда бўлган хонадонлардан 1 минг 532 нафар фуқаро карантинга олинди ва уларнинг барчаси14 кунлик тиббий кузатувдан сўнг назоратдан чиқарилди. Жорий йилнинг 14 июнь куни ҳолатига коронавирус инфекцияси аниқланган 14 нафар фуқародан 7 нафари тўлиқ тузалган, олти нафари даволанмоқда, - деди жумладан шаҳар раҳбари.
Коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида Санитария эпидемиология осо-йишталик маркази, Фавқулодда вазиятлар бўлими, Хўжалик ҳисобидаги дезинфекция станцияси томонидан шаҳар ҳудудидаги мавжуд 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида,аҳоли гавжум жойларда, корхона ва ташкилотларда, савдо дўконлари ва деҳқон бозорида мунтазам равишда дезинфекция ишлари тизимли ўтказилмоқда.
“Саховат ва кўмак” умумхалқ ҳаракати тадбиркорлар ва шаҳар кенг жамоатчилиги томонидан қўллаб-қувватланди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди Ангрен шаҳар бўлинмаси қошида “Саховат ва кўмак” шаҳар жамғармаси ташкил этилди. 29 май ҳолатига оилаларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида 180 млн. сўмдан зиёроқ пул маблағи келиб тушди ва ушбу маблағлар коронавирус пандемияси ва карантин даврида ижтимоий ҳимояга муҳтож, кўп фарзандли оилаларга, ногиронлиги бўлган шахсларга ва ёлғиз қарияларга, ўз даромадини йўқотган вақтинча ишсиз бўлган шахсларга пул маблағлари, кундалик истеъмол товарлари, дори воситалари ва бошқа маҳсулотлар билан таъминлашга йўналтирилмоқда.
Карантин даврида аҳоли, айниқса кам таъминланган қатламларини қўллаб-қувватлашга жиддий эътибор берилмоқда. Муҳтож оилаларга 136 млн сўмликдан зиёд озиқ-овқат маҳсулотлари етказилди. Шаҳар аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан 496 нафар фуқаро ишга жойлаштирилди, 824 нафар фуқаро жамоат ишларига жалб қилиниб, уларнинг иш ҳақи юз фоиз тўланди.Шунингдек, жорий йилнинг 5 ойи давомида 224 нафар ўзини-ўзи банд қилган фуқароларга вақтинчалик меҳнат гувоҳномалари тарқатилди. Бундан ташқари ҳар бир сектор кесимида бештадан эҳтиёжманд оилага томорқа ер майдонларида иссиқхоналар барпо этишлари учун жами 111 млн сўм. миқдорида субсидия ажратилди.
Коронавирус пандемияси ва глобал инқироз ҳолатларининг иқтисодий тармоқларга салбий таъсирини юмшатиш мақсадида, тижорат банклари томонидан шаҳар бўйича 114 та лойиҳа ташкил этилиб, 3323,9 млрд. сўм кредит маблағлари ажратилди. Шунингдек, молиявий қийинчиликларга дуч келган юридик ва жисмоний шахслар, якка тартибдаги тадбиркорларнинг кредитлари бўйича тўловларга 2020 йил 1 октябрга қадар кечиктириш тақдим этилди.
Пандемия шароитида фаолиятини тўхтатган корхоналарнинг 100 дан ортиғи, карантин талабларига тўлиқ риоя қилган ҳолда ўз иш фаолиятини қайта тиклади.
Брифингда Республика махсус комиссиясининг қарорига мувофиқ “қизил”, “сариқ” ва “яшил” ҳудудларга ажратиш тартиби, шунингдек, кучайтирилган санитария-гигиена назорати жорий йилнинг 1 августига қадар сақлаб қолинаётгани маълум қилинди. Шаҳар ҳудудида карантин тартибларига қаъий амал қилиш, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, иқтисодиёт тармоқларининг барқарорлигини таъминлаш, ижтимоий турмуш тарзининг яхшилашга имконият ҳам, салоҳият ҳам етарли эканлиги таъкидланди.

Неъмат Душаев,
Нурафшон шаҳри ҳокимига бағишлаб куйланган қўшиқ юзасидан
РАСМИЙ МУНОСАБАТ

Қаҳрамон Ҳакимов,
Нурафшон шаҳри ҳокими:

– Кеча ва бугун интернетда бундай қўштирноқ ичидаги "қаҳрамон"га айланиб қолганимдан халқимиз, журналистларимиз ва раҳбарият олдида ниҳоятда хижолатдаман. Шундай лавҳа тайёрлаб, менга кўрсатишганда, эътибор учун уларга миннатдорлик билдириб, лавҳани тарқатмасликни, бошқа бунақа ишлар билан шуғуланмасликни қатъий тайинлаган эдим. Афсуски, лавҳа тарқалиб кетибди.

– Дангалини айтганда, менга шу керак эдими? Мутлақо йўқ. Мен бир ижрочиман, холос. Тўғри, Нурафшонда катта ишлар бўлаётгани рост. Лекин, уларни менинг номим билан боғлашларига мутлақо қаршиман. Мен бу лавозимда амалдаги қонунларимиз, давлат раҳбари берган топшириқ ва вазифалар ижроси билан шуғулланаман.

▶️Батафсил ушбу ҳаволада

👉Каналга уланиш: https://t.iss.one/toshvilpressa

Web-site| Facebook| Instagram|Telegram
Махсус комиссиянинг навбатдаги қарори эълон қилинди

Карантин 1 августгача узайтирилди

Ҳудудларни уч тоифага ажратиш амалиёти августгача давом этади. Жамоат жойларида ниқоб ва антисептикдан фойдаланилиши бўйича назорат кучайтирилади.

Тадбиркорлик субъектларида белгиланган санитария талабларига риоя этилмаслиги оқибатида коронавирус аниқланса, бу объектлар ва шахсларни карантинга олиш билан боғлиқ харажатлар мазкур субъектлар ҳисобидан қопланади.

1 августдан давлат боғчалари фаолиятига рухсат берилади

15 июндан «яшил» ва «сариқ» ҳудудларда хусусий боғчалар очилади. Уларда машғулотлар 15 кишидан ортиқ бўлмаган гуруҳларда ташкил этиш тўғрисидаги чеклов бекор қилинди.

Тошкент-Самарқанд-Тошкент йўналишида «Афросиёб» поездлари ҳаракатига рухсат берилди

Бундан ташқари, Тошкентдан Бухоро, Термиз, Хива, Нукус шаҳарларига ва акс йўналишларда поездлар қатнови тикланади.

Андижондан Хива, Бухоро, Термиз шаҳарларига ва акс йўналишларда ҳам поездлар ҳаракатига изн берилди.

Автотранспорт воситасида ёлғиз ҳаракатланаётган ҳайдовчига тиббий ниқобдан фойдаланмасликка рухсат берилди.

Kun.uz Telegram каналлари👇

Ўзбекча | O‘zbekcha | Русская
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
#видеолавҳа
#Ангрен Ҳудудга коронавирус инфекцияси кириб келишининг олдини олиш, карантин тадбирларини ташкил этиш ва пандемия даврида иқтисодиёт тармоқлари фаолиятини барқарор сақлашда шаҳар ҳокимлиги томонидан олиб борилган ишларга бағишланган брифинг бўлиб ўтди. Ангрен шаҳар ҳокими Шукурулла Маҳмудов
ҳудудда фаолият юритаётган газеталар журналистлари, ОАВ вакиллари ва блогерлар билан бўлиб ўтган брифингда мавзу юзасидан батафсил ахборот берди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Шавкат Мирзиёев: Пандемияга қарши курашишда ҳушёрлик ва масъулиятни ўн карра оширадиган янги босқич бошланмоқда

Шавкат Мирзиёев: Настал момент значительного усиления бдительности и ответственности в борьбе с пандемией


Prezident.uz|Facebook|Instagram|YouTube|Twitter
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Angren_shahar
#Yoshlar_oyligi
#Yoshlar_ittifoqi_3_yoshda

Ўзбекистон Ёшлар иттифоқи Ангрен шаҳар Кенгашидан лойиҳа
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Жонажон_юртим_ободлигига_ўз_ҳиссамни_қўшаман

Тоғлар бағридаги сўлим гўша Ангрен шаҳрининг "Қатоғон" маҳалласида эрта тонгдан обод маҳаллага файз бераётган нурли инсонлар бор
#Angren_shahar_sardorlari
#uyda_qoling
#Istedodingni_namoyon_et
#Yozni_Kamalak_bilan
#Yoshlar_oyi

"Yoshlar kuni"
Yurtboshimiz qo‘llar bizni,
Farzandim- deb o‘g‘il-qizni.
Barcha yoshlar bilsin shuni
"30-iyun'-Yoshlar kuni!".

Yoshlar kelajak bunyodkori,
Temurbekdek mard o‘g‘loni.
Barcha yoshlar bilsin shuni
" 30-iyun'- Yoshlar kuni! "

5-tashabbus ijodkorlik,
San'at, sport, kitobxonlik,
Komp'yuter savodxonlik,
Barcha yoshlar bo‘lgan bandlik.

Bekobod tumani 20-maktabning 6-sinf o‘quvchisi Feruza Biynazarova
Forwarded from Issiqqina xabarlar | Rasmiy kanal
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🔴«Қизил» тоифадаги давлатлар рўйхати маълум қилинди

Манба: «Ўзбекистон 24» телеканали


🔎👉 @issiqqina_xabarlar 👈🔍
Бу йил Президент мактабларига ўқувчилар қабул қилинмайди

Пандемия шароитида ёш авлод соғлигини асраш, саралаш имтиҳонлари вақтида узоқ вақт қолиб кетишига йўл қўйиб бўлмаслиги сабаб жорий йилда Президент мактабларига қабул бўлмайди.

Батафсил 👉 https://bit.ly/3fuwb5Q

Обуна бўлинг 👇 👇 👇https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEsyY4QU85kzq9WfSQ
Forwarded from Gavhar Mo'minova
#Расмий

Тошкент вилояти маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бошқармасининг телеграмда расмий саҳифаси иш бошлади.

Эндиликда сиз тизимда амалга оширилаётган ишлар, "Саховат ва кўмак" умумхалқ ҳаракати доирасидаги чора-тадбирлар билан танишиб боришингиз мумкин.

Каналга уланиш учун қуйидаги ҳаволага ўтинг: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEY-K8zr4lK6noAlkQ
#Обод_маҳалла_обод_кўча_обод_хонадон
#Жонажон_юртим_ободлигига_ўз_ҳиссамни_қўшаман
#Нуронийлар_мурожаати

Тошкент вилояти Ангрен шаҳар Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг Кексалар ва фахрийлар ишлари бўйича ўринбосари, Нуронийлар кенгаши раиси Э.Карабаев бошчилигида семинар_йиғилиш ўтказилди.
"Обод хонадон", "Обод кўча" ва "Обод маҳалла" мезонида доирасида қилиниши керак бўлган ишлар, "Жонажон юртим ободлигига ўз ҳиссамни қўшаман" номли Нуронийлар мурожаатида шаҳримиз ободлиги, кўчаларимиз кўрки, хонадонларимиз файзини ошириш, унда кенг жамоатчилик иштирокини таъминлаш бўйича жорий йилнинг июнь-август ойларини руҳан поклик, маънан етуклик, фикран янгиланишга интилиш даври деб таърифланишини инобатга олган ҳолда Ангрен шахридаги мавжуд 51 та маҳалла фуқаролар йиғинида
тарғибот-ташвиқот ишларини ташкил этишда маҳаллаларда “Кексалар маслаҳат” гуруҳи аъзоларининг фаоллигини ошириш кераклиги долзарб масала этиб белгиланди
.


@angrenhokimligi_7