Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.28K subscribers
103K photos
7.98K videos
117 files
20.9K links
Download Telegram
#Сайёр_қабул

Муҳтарам Президентимиз айтганларидек "Инсон қадри — улуғ. У эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши керак".

Махалламизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан аньанага айланиб улгурган хафтанинг ҳар жума кунида ҳалқ қабули бўлиб ўтмоқда.

Фуқаролар мурожаатлари, тадбиркорлик ҳуқуқлари, инсон ҳуқуқлари, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ва бошқа соҳалар бўйича ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олдилар.

Мурожатларнинг қарийб 60 фоизи жойида ўз ечимини топмоқда. Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига йўналтирилмоқда.

Мустақиллик МФЙ
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар "Ҳаккарман-Янги Жигаристон", "Дўстлик" маҳаллаларида бўлдилар ва ҳудуддаги муаммоларни ўргандилар.

Икки маҳалла ҳудудидан оқиб каналнинг кўприк масаласида муаммо, яъни, . кўприкдан ўтиш учун йўлга бетон тўсиқ ўрнатилган эди.

Шаҳар секторлар раҳбарлари ҳамда икки маҳалла фаоллари ва нуронийлари билан тўсиқни олишга ва кўприкдан мақсадли фойдаланишга келишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#мурожаатдан_сўнг
#2_сектор
Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов бошчилигида "Озодлик" маҳалласида ўтказилган сайёр қабулда фуқаролардан келиб тушган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилди.

Унда шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Камрон Каримов ҳамда тегишли мутасадди ташкилотлар масъуллари маҳаллада фуқаролар билан учрашдилар ва уларнинг муаммолар юзасидан фикр-мулоҳазаларини тингладилар.

Бундан ташқари, ёлғиз кексалар ҳолидан хабар олдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Дайжест

❗️5 - август : БУГУН ВИЛОЯТДА

🔘Ангрен шаҳри.
Олис ҳудудда сайёр қабул бўлиб ўтди

🔘Оққўрғон тумани.
23та мурожаат қатъий назоратга олинди

🔘Ўрта Чирчиқ тумани.
Ўқувчиларга мактаб формалари тарқатилди

🔘Бекобод шаҳри.
Бекободда 2 ой қидирувда бўлган болакай онасига қайтарилди

🔘Янгийўл тумани.
Миришкорда ислоҳот ва тараққиёт нафаси мужассамлашган

🔘Бекобод тумани.
Туман ҳокими Ф.Худойбердиев Тошкент вилояти ҳудудий тармоқлараро саноат ярмаркасида бўлди

🔘Чиноз тумани.
Етти хазинанинг бири

🔘Юқори Чирчиқ тумани.
Туман ҳокими раҳбарлигида фуқаролар муаммолари ўрганилди

🔘Паркент тумани.
Аҳоли муаммолари мутасаддилар эътиборида

🔘Тошкент тумани.
Оналик ва болалик муҳофазаси мақсадида

🔘Зангиота тумани.
Август "Ободонлаштириш ва тозалик" ойлиги этиб белгиланди ва қатъий режа асосида иш ташкиллаштирилди

🔘Олмалиқ шаҳри.
Вилоят ҳокими кубоги рейтингида Олмалиқ – биринчи ўринда

🔘Чирчиқ шаҳри.
Навбатдаги сайёр қабул ўтказилди

🔘Нурафшон шаҳри.
180 ўринли мактабгача таълим муассасаси иш фаолиятини бошламоқчи

🔘Бўстонлиқ тумани. "
Қорабой"нинг олтин қанотчалари бор

👉Каналга уланиш:
https://t.iss.one/toshvilpressa

Facebook | Instagram | YouTube | Twitter | TikTok
#2_сектор
#тадбиркорлик

Ангрен шаҳрида ёшларни тадбиркорликка жалб қилиш орқали уларнинг бандлигини таъминлашда мавжуд имкониятлардан унумли фойдаланилмоқда.

Шаҳар прокурори, 2-сектор раҳбари Улуғбек Хабилжонов секторлар кесимида маҳаллаларда ёшлар тадбиркорлигини ривожлантириш, уларга амалий ёрдам ку́рсатишга алоҳида эътибор қаратиб, "Ду́стлик" МФЙ ҳудудида тикувчилик цехи ташкил этаётган Д.Худайназаровага кўмак берди.

Цех хонаси учун зарур бўлган 44 ев. метр ҳажмда пол қисми линолеум билан қоплаб берилди.

Ёш тадбиркор Д. Худойназаровага кўрсатилган ёрдамдан маҳалла фаоллари миннатдор бўлдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7