Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.27K subscribers
104K photos
7.99K videos
118 files
20.9K links
Download Telegram
#сайёр_қабул

Ангрен шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирининг сайёр қабули ташкил этилди.

Сайёр қабулда Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосари Шавкат Эркабаев,
Халқ қабулхонаси мудири Насиба Гафурова, Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш бўлими бошлиғи Камрон Каримов, коммунал ташкилотлар раҳбарлари иштирок этдилар.

Фуқароларнинг мурожаатлари вазирлик, идоралар, бошқарма ҳамда шаҳар бўлимлари масъуллари томонидан кўрилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Сайёр қабулда фуқаролар кўп қаватли уйларда ичимлик суви, оқова тизими ҳамда иссиқлик энергияси таъминотидаги мавжуд муаммолар ва бошқарув сервис компанияси томонидан кўрсатилаётган хизматлар юзасидан мурожаат қилдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#Сайёр_қабул

Муҳтарам Президентимиз айтганларидек "Инсон қадри — улуғ. У эртага эмас, узоқ келажакда эмас, айнан бугун ўз ҳаётидан рози ва мамнун бўлиб яшаши керак".

Махалламизда инсон манфаатлари ҳар нарсадан улуғ деган эзгу ғояни ҳаётга татбиқ этиш борасида тизимли ишлар олиб борилмоқда. Жумладан аньанага айланиб улгурган хафтанинг ҳар жума кунида ҳалқ қабули бўлиб ўтмоқда.

Фуқаролар мурожаатлари, тадбиркорлик ҳуқуқлари, инсон ҳуқуқлари, шартномавий-ҳуқуқий муносабатлар ва бошқа соҳалар бўйича ўзларини қийнаётган муаммолари билан мурожаат қилиб, керакли тавсияларни олдилар.

Мурожатларнинг қарийб 60 фоизи жойида ўз ечимини топмоқда. Муддат талаб этилувчи муаммоларнинг бартараф этилиши юзасидан тегишли мутасадди ташкилот ва идораларига йўналтирилмоқда.

Мустақиллик МФЙ
#секторлар_раҳбарлари

Ангрен шаҳар ҳокими Алишер Райимов, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Ариповлар "Ҳаккарман-Янги Жигаристон", "Дўстлик" маҳаллаларида бўлдилар ва ҳудуддаги муаммоларни ўргандилар.

Икки маҳалла ҳудудидан оқиб каналнинг кўприк масаласида муаммо, яъни, . кўприкдан ўтиш учун йўлга бетон тўсиқ ўрнатилган эди.

Шаҳар секторлар раҳбарлари ҳамда икки маҳалла фаоллари ва нуронийлари билан тўсиқни олишга ва кўприкдан мақсадли фойдаланишга келишдилар.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7