Angren shahar hokimligi Axborot xizmati
6.33K subscribers
102K photos
7.94K videos
116 files
20.7K links
Download Telegram
Қонун устуворлигини таъминлашда муросасиз кураш зарур

Ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт олдини олиш, содир этилганларининг сабаб ва омилларини таҳлил қилиш, хизмат вазифаларини сидқидилдан масъулият билан бажариш билан боғлиқ масалалар соҳа эгалари томонидан чуқур таҳлил ва муҳокама қилинди.

Бугун Ангрен шаҳар ИИБ биносида шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларнинг Мувофиқлаштириш кенгаши йиғилишида ана жиҳатлар қайд этилиб, жорий йилнинг биринчи ярим йиллик якунлари, хусусан, ҳудудда умумий жиноятчилик, тезкор-қидирув фаолият аҳволи, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси, жиноят ҳақидаги ариза ва хабарларнинг рўйхатга олиниши ва ҳал этилиши, шунингдек, ҳуқуқбузарлик ҳолатлари ошиши кузатилган айрим турдаги жиноятларнинг олдини олиш борасида амалга оширилган ишлар сарҳисоб қилиниб, йўл қўйилганкамчиликлар муҳокама этилиб, истиқболдаги вазифалар белгилаб олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Йиғилишда шаҳар ҳокими Алишер Райимов, ҳоким ўринбосарлари, шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов, ИИБ бошлиғи Абид Арипов, Миллий гвардия, МИБ шаҳар бўлими, ташкилот ва муассасалар раҳбарлари, шахсий таркиб ҳамда профилактика инспекторлари қатнашдилар.

Шаҳар прокурори Улуғбек Хабилжонов Ангрен шаҳар ИИБ томонидан олиб борилган ишларнинг 2022 йил биринчи ярим йиллик якунлари тўғрисидаги ҳисоботни таҳлил қилди.

Танқидий-таҳлилий йиғилишда жиноятларнинг содир этилишига имкон берган шарт-шароитларни бартараф қилиш, ҳар бир содир қилинган жиноятни бевосита жойида муҳокама қилиш, жиноятчликнинг барвақт олдини олиш ва ҳуқуқбузарликлар профилактикасининг самарадорлигини таъминлаш юзасидан тегишли чора-тадбирлар белгилаб олинди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
Йиғилишда Ангрен шаҳар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг Мувофиқлаштириш кенгаши томонидан амалга ошириладиган муҳим вазифалари атрофлича муҳокама қилинди.

Унда давлат ва жамоат ташкилотлари, маҳалла институти, айниқса, "маҳаллабай", "хонадонбай" ишлашнинг янгича тизими ҳамда ҳудудда ҳуқуқбузарлик ва жиноятчиликларнинг барвақт ллдини олишда ҳамкорликнинг самарадорлиги хусусида фикр-мулоҳазалар билдирилди ва зарур таклиф, тавсиялар берилди.

Йиғилишда соҳада жорий йилнинг ўтган олти ой давомида йўл қўйилган камчиликлар ҳамда айрим профилактика инспекторлар фаолияти кескин танқид қилинди.

Шунингдек, келгусидаги вазифаларга масъулият билан ёндашишга, ҳудудда жиноятчиликларни кескин камайтиришда профилактика тадбирлари ва тарғиботни юқори савияда ташкил этишга келишилди.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос
Алишер Райимов - шаҳар ҳокими:

- Ангрен шаҳри кўп миллатли, кўп сонли аҳолидан иборат шаҳар. Шаҳарда ўзига хос салоҳият ҳам, имконият ҳам етарли. Одамларнинг тинчлиги, хавфсизлиги, осойишталиги асосан менинг, сизларнинг ва барчамизнинг қўлимизда. Шундай экан, инсон қадри тамойили асосида ислоҳотларни жорий этишда зиммамиздаги ваколатлар доирасида халққа хизмат қилишимиз лозим...
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7
#иқтибос

Улуғбек Хабилжонов - шаҳар прокурори:

- Бугун одамларнинг ҳаётдан рози бўлиб яшашлари ҳам, фуқароларимизнинг хавфсизлиги, тинчлиги ҳам, ишониб топширилган лавозим ва ваколатларимиз ҳам энг аввало, қонун устуворлиги билан белгиланади. Унутманг, ҳар қандай ҳаракат ҳуқуқий асосда бўлса, одамлар орасида ҳам, Қонун олдида ҳам ҳурматга эришилади. Қонун устуворлигини татбиқ этишда муросасиз муносабат ва кураш зарур.
https://t.iss.one/angrenhokimligi_7